Гепахолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: урсодеоксихол кислотаси – 250 мг; ёрдамчи модда: лецетин, асалари муми, кунгабоқар мойи (рафинирланган, тозаланган).

Тасир этувчи модда(ХПН):

урсодеоксихол кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Гепахол

Фармакалогик гуруҳи:

Ўт тошларини эритиш учун восита.

Дори шакли:

капсула

шарсимон ёки овал шаклли, оч-жигарранг рангли, эгилувчан, тиниқ бўлмаган юмшоқ желатин капсулалар. Капсула таркиби – оч-сарғиш рангдан тўқ-сарғиш ранггача бўлган, бадбўй ҳидсиз мойсимон суспензия. Сақлаш давомида аралашма қаватларга ажралиши мумкин.

Ўт тошларини эритиш учун восита.

A05AA02

Юқори операция хавфи бўлган беморларда ва литотрипсиядан кейин беморларда холестеринли ўт тошларини эритиш. Даволашнинг самарали шарти бўлиб, фаолият кўрсатаётган ўт пуфаги ва диаметри 2 см дан ошиқ; бўлмаган тоза радиотранспарант холестеринли тошларнинг бўлишидир;И ва ИИ босқичдаги бирламчи билиар цирроз;Бирламчи склерозловчи холангит;Гепатит (сурункали ва ўткир вирусли, сурункали аутоиммунлининг нотипик шакллари);Алкоголсиз стеатогепатит;Жигарнинг токсик шикастланишлари (шунингдек алкоголли, доривор);Билиар диспепсия;Ўт-сафрорефлюкс-гастрит ва эзофагит;Муковисцидоз;Ўт-сафро чикариш йўлларининг дискинезияси;Сурункали опистархоз.

Ичга, чайнамасдан ва етарли миқдордаги сув билан бирга қабул килинади. Доза ва даволашнинг давомийлиги шахсий белгиланади ва курсатмаларга, беморнинг долатини оғирлигига боғлиқ.Ўртача дозалари суткада 8-10 мг/кг 6-12 ой давомида. Дозалашни қулай бўлиши учун қуйидаги маълумотларни ишлатиш мумкин: Тана вазниУрсодеоксихол кислотасиКапсулалар сони60 кг гача500 мг280 кг гача750 мг3100 кг гача1000 мг4100 кг дан куп1250 мг5 2 ёшдан ошган болалар учун дозани шифокор индивидуал белгилайди. Одатда кунига 10-20 мг/кг дозада буюрилади. Катталарда ўт-сафро тошларини эритиш учун ва ўт-сафрони туриб колиши сабабли пайдо бўлган холатларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза пациентнинг вазнига қараб хар кўпи 2 дан 6 капсулагачани (суткада 10 мг/кг) ташкил қилади. Одатда бир марта кечқурун қабул қилинади. Жигарнинг турли шикастланишларидаги холестатик синдромни даволашда суткалик доза пациентнинг вазнига боғлаш. Одатда бу урсодеоксихол кислотасини суткада 10-15 мг/кг, яъни 500-700 мгни (2-4 капсулалар) ташкил қилади. Жигар циррозида доза суткада 8-10 мг/кг  ни ташкил қилади 6-12 ой давомида.

Гепахол етарли даражада пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Препарат қабул қилинганида пайдо бўладиган ножўя кўринишлар етарли даражада жиддий ҳисобланмайди. Ўз-ўзидан ўтиб кетувчи диареяни пайдо бўлиши, баъзида терини кичиши мумкин. Ўт-тошларини калцийланиши мумкин. агар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолда препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан маслахатлашинг.

Препаратнинг фаол моддаси ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик бўлган шахслар; Ўт қопи ва ўт-сафро йўлларининг яллиғланиш касалликларининг ўткир даврида бўлган пациентлар; Ўт-сафро йўлларининг ўтказмаслиги; Жигар циррозининг декомпенсация бўйича; Ичакнинг яллиғланиши, Крон касаллиги; Буйраклар ва жигар фаолиятининг бузилишлари

Гепахол препаратининг самарадорлиги, бўйича дори препаратлари билан бир вақтда, асосан меъданинг кислоталигини пасйтирадиган алюминий гидроксиди (антацидлар) сақловчи шунингдек холестерамин, холестирол сақловчи препаратлар қабул қилинганида пасайиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган препаратлар билан бир вақтда қўллаш керак бўлган холларда, уларни Гепахол қабул қилпдан 2 соат олдин ёки кейин қўллаш тавсия қилинади. Гепахол циклоспориннинг ичакдан сўрилишини пасайтириши мумкин. Шунинг учун бу препаратни бир вақтда қабул қилаётган одамларда циклоспориннинг даражасини назорат қилиш ва унинг дозасини тўғрилаш керак. Сизнинг даволовчи шифокорингиз шу вақтда қўллаётган ёки қўллашни бошламоқчи бўлган барча дорилар тўғрисида хабардор бўлиши керак. Гепахол билан даволанаётганда хар қандай дори препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслахатлашинг.

Даволашнинг биринчи 3 ойи вақтида лаборатория назоратини мунтазам ойда 1 марта ўтказиш керак. Ўт-сафро тошларининг холатиУТТ- текшириш ёрдамида 6 ойда 1 марта кузатилади. Агарда тез-тез билиар санчикдар аниқланганда, шунингдек агарда ўт-сафро пуфагининг экскретор фаолиятининг сақланганлиги исботланмаган холларда препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Дозалашни мураккаблиги туфайли 2 ёшгача бўлган болаларда буюрилмайди. Препарат юқори диққатни, харакат координациясини, тезкор реакцияни (ательени хайдаш, автоматик станоклар ва бошқаларга хизмат кўрсатиш каби фаолият турларига таъсир кўрсатмайди). Дозани ошириб юборилишида ёки болани тасодифан препаратни қабул қилган холида шифокор билан маслахатлашинг. Препаратни хомилага негатив таъсирини исботланмаганлигини ҳисобга олиб, даволашни фертил ёшдаги аёлларга гормонал дориларга қарши препаратлар билан бир вақтда бюриш мумкин. Гепахол аёлларда хомиладорлик даврида куллаш тугрисидаги карорни даволовчи шифокор кабул килади. Лактация даврида Гепахол фадат у жуда зарур булган холларда макулланади. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

Капсулалар 250 мг дан ўрамда №10, №20, №50 контур уяли ўрамларда. Ҳар бир қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.