Гепафланрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: фланорин – 50 мг, 100 мг, таркибида 0,2% кам бўлмаган лютеолин сақлайди; ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати, аэросил, талк, кроссповидон.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фланорин

Препаратнинг савдо номи:

Гепафлан

Фармакалогик гуруҳи:

Гепатопротектор восита.

Дори шакли:

таблеткалар

сариқ-жигарранг ёки жигаранг рангли доғлари бўлган, рискали ва фаскали таблеткалар.

Гепатопротектор восита.

Препарат гепатобилиар патология ривожланган даврида даволанишга эҳтиёжи бўлган беморларда қўлланилади. Даволаш-олдини олиш воситаси сифатида қуидагиларда қулланилади: жигарнинг токсик шикастланиши;ўткир гепатит А ни кечиргандан кейинги холат;сурункали гепатит В ва С;сабаби невровирус бўлган сурункали гепатит;жигар стеатози (спиртли ва спирциз);жигар циррози (комплек терапияда);гиперлипидемия, атеросклерозни олдини олиш;давомий дори воситасини қабул қилишда, химиотерапияда, ичкиликбозликда, сурункали захарланишда (шу жумладан профессионал) жигарнинг шикастланишини олдини олиш.

Препарат ичга овқатдан олдин ёки овқатланаётганда 2 та (50 мг) ёки 1 та (100 мг) таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади. Даволаш курси хар бир касалга алоҳида касаллик табиатига ва кечишига қараб доктор томонидан белгиланади.

Дори воситаси яхши ўзлаштира олинади. Кам холларда қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилади: Овқат хазм қилиш тизими томонидан: қорин дам бўлиши, кўнгил айниши, енгил диарея; Иммун тизими томонидан: препаратнинг фаол ёки бирита ёрдамчи моддасига бўлган юқори сезувчанлик.

Препаратни индивидуал  кўтара олмаслик. 18 ёшгача бўлган болалар.

Препаратни транспорт воситаларни бошқаришга таъсири ўрганилмаган.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган ва болалар ололмайдиган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт билан

Таблеткалар 50 мг, 100 мг.10 та таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 6 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.