Гемолифрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир ампула (5 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100 мг темир (ИИИ) гидроксидини сахароза комплекси кўринишида; ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

темир (ИИИ) гидроксидини сахароза комплекси.

Препаратнинг савдо номи:

Гемолиф

Фармакалогик гуруҳи:

Гемопоэзни рағбатлантирувчи воситалар. Парентерал қўллаш учун темир (уч валентли) препаратлари.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тўқ жигарранг рангли эритма.

Гемопоэзни рағбатлантирувчи воситалар. Парентерал қўллаш учун темир (уч валентли) препаратлари.

V03AS02

100 мг темир сақловчи Гемолиф препарати вена ичига бир марта юборилганидан сўнг темирнинг Смах ўртача 538 мкмол га тенг, инекция қилингандан 10 минутдан кейин эришилади. Марказий камерани Вд зардобнинг ҳажмига (тахминан 3 л) деярли бутунлай мос келади. Т1/2 тахминан 6 соатни ташкил этади. Всс тахминан 8 л ни ташкил этади (организмнинг суюқ муҳитларида темирни тақсимланиши паст эканлигини кўрсатади). Темир сахаратининг барқарорлиги трансферритинга нисбатан паст эканлиги туфайли, темирни трансферринни фойдасига рақобатли алмашинуви кузатилади. Натижада 24 соат давомида 31 мг темир ташилади. Инекциядан сўнг темирни биринчи 4 соат давомида буйраклар орқали чиқарилиши умумий клиренсининг 5% дан камроқ қисмини ташкил этади. 24 соатдан кейин зардобдаги темирнинг даражаси дастлабки (юборишдан олдинги) қийматига қайтади, ва сахарозанинг тахминан 75% қон оқимидан чиқиб кетади.

Қуйидаги ҳолатларда темир танқислиги ҳолатларини: темир танқислигини тез тўлдириш зарурати бўлганида;перорал темир препаратларини ўзлаштиролмайдиган ёки даволаш тартибига риоя қилмайдиган беморларда;ичакни фаол яллиғланиш касалликлари мавжуд бўлганида, перорал темир препаратлари самарасиз бўлганида даволаш учун қўлланади.

Вена ичига юбориш. Гемолиф фақат вена ичига – секин оқим билан ёки томчилаб, шунингдек диализ тизимининг вена қон-томирлари соҳасига юборилади – мушак ичига юбориш учун мўлжалланмаган. Препаратнинг бутун терапевтик дозасини бир вақтда юбориш мумкин эмас. Биринчи терапевтик дозасини юборишдан олдин синама-дозани буюриш керак. Агар кузатиш давомида препаратни ўзлаштиролмаслик белгилари ривожланса, препаратни юборишни зудлик билан тўхтатиш керак. Ампулани очишдан олдин чўкма ва шикастланиш борлигини аниқлаш мақсадида ампулани текшириш керак. Тубига чўкма тушмаган фақат жигарранг эритмани ишлатиш мумкин. Томчилаб юбориш: артериал босим (АБ) ни яққол пасайиш ҳавфи ва эритмани вена қон-томири атрофидаги бўшлиққа тушиш ҳавфини камайтириш учун Гемолиф препаратини вена ичига томчилаб юбориш афзал. Бевосита инфузия қилишдан олдин Гемолиф препаратини 0,9% ли натрий хлориди эритмасида 1:20 нисбатида суюлтириш керак, масалан 1 мл препарат (20 мг темир) 20 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади. Олинган эритма қуйидаги тезлик билан юборилади: 100 мг темир – камида 15 минут давомида; 200 мг темир – 30 минут давомида; 300 мг темир – 1.5 соат давомида; 400 мг темир – 2,5 соат давомида; 500 мг темир – 3,5 соат давомида юборилади. Тана вазнига 7 мг темир/кг ташкил этувчи максимал ўзлаштира олинадиган бир марталик доза, препаратнинг умумий дозасидан қатъий назар, камида 3,5 соат давомида юборилиши керак. Гемолиф препаратининг терапевтик дозасини биринчи марта томчилаб юборишдан олдин синама дозани юбориш керак: 20 мг темир – катталар ва тана вазни 14 кг дан ортиқ бўлган болаларга ва кундалик дозанинг ярми (тана вазнига 1,5 мг темир) – тана вазни 14 кг дан кам бўлган болаларга, 15 минут давомида юборилади. Нохуш кўринишлар ривожланмаса, эритманинг қолган қисмини тавсия этилган тезликда юбориш керак. Оқим билан юбориш: Гемолиф препаратини шунингдек суюлтирилмаган эритма кўринишида вена ичига секин, бир минутда 1 мл Гемолиф препарати (20 мг темир) тезлик билан (норма) юборилади, яъни 5 мл Гемолиф препарати (100 мг темир) камида 5 минут давомида юборилади. Максимал ҳажми 1 инекция учун 10 мл Гемолиф препарати (200 мг темир) дан ошмаслиги керак. Гемолиф препаратининг терапевтик дозасини биринчи марта оқим билан юборишдан олдин синама-дозани буюриш керак: 1 мл Гемолиф препарати (20 мг темир) – катталарга ва тана вазни 14 кг дан ортиқ бўлган болаларга ва кундалик дозанинг ярми (тана вазнига 1,5 мг темир) – тана вазни 14 кг дан кам бўлган болаларга 1-2 минут давомида юборилади. Навбатдаги 15 минут давомида нохуш кўринишлар кузатилмаса, эритманинг қолган қисмини тавсия этилган тезлик билан юбориш керак. Инекциядан сўнг беморга қўлини ёзилган ҳолатда бир қанча вақт давомида ушлаб туриш тавсия этилади. Диализ тизимига юбориш: Гемолиф препаратини диализ тизимининг бевосита веноз қисмига, вена ичига инекция қилиш учун таърифланган қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда юбориш мумкин. Дозани ҳисоблаш: препаратнинг дозаси организмдаги умумий темир танқислигига мувофиқ индивидуал равишда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: Умумий темир танқислиги, мг = тана вазни, кг ´ (Ҳб нормал даражаси – беморнинг Ҳб даражаси), г/л ´ 0,24* + заҳирадаги темир, мг. Тана вазни 35 кг дан кам бўлган беморлар учун: Ҳб нормал даражаси = 130 г/л, заҳирадаги темирнинг миқдори = 15 мг/кг. Тана вазни 35 кг дан ортиқ бўлган беморлар учун: Ҳб нормал даражаси = 150 г/л, заҳирадаги темирнинг миқдори = 500 мг. *0,24 Коэффициенти = 0,0034 ´ 0,07 ´ 1000 (Ҳб даги темирнинг миқдори = 0,34%; қон ҳажми = тана вазнининг 7%; 1000 коэффициент = “г” дан “мг” га ўтиш). Гемолиф препаратининг юбориш керак бўлган умумий ҳажми (мл ларда) = умумий темир танқислиги (мг)/20 мг/мл (жадвалга қаранг).

Ҳозирги вақтда Гемолиф препаратини юборишга нисбатан вақтинчалик ва кузатилиши мумкин бўлган сабабли алоқаси бўлган қуйидаги нохуш кўринишлар маълум. Барча симптомлар жуда кам кузатилган (ривожланиш тез-тезлиги 0,01% дан кам ва 0,001% га тенг ёки ортиқ) Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, хушни йўқолиши, парестезиялар. Юрак қон-томир тизими томонидан: юракни уришини ҳис этиш, тахикардия, артериал босимни пасайиши, коллаптоид ҳолатлар, қизиб кетиш ҳисси, юзни қизиб кетиши, периферик шишлар. Нафас аъзолари тизими томонидан: бронхоспазм, ҳансираш. Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда тарқоқ оғриқлар, эпигастрал соҳада оғриқ, диарея, таъм билишни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш. Тери қопламлари томонидан: эритема, қичишиш, тошма, пигментацияни бузилиши, кучли терлаш. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, белда оғриқ, бўғимларни шиши, миалгия, қўл-оёқларда оғриқ. Иммун тизими томонидан: аллергик, анафилактоид реакциялар, шу жумладан юзни шиши, хиқилдоқни шиши. Умумий характерга эга бўлган бузилишлар ва инекция қилинган жойдаги реакциялар: астения, кўкракда оғриқ, кўкракда оғирлик ҳисси, ҳолсизлик, инекция қилинган жойда оғриқ ва шиш (айниқса препарат экстравазал юборилганида), лоҳаслик ҳисси, терини оқариши, тана хароратини ошиши, эт увишиши бўлиши мумкин.

Гемолиф препаратига ёки унинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия;темирнинг миқдорини ошиб кетиш белгилари (гемосидероз, гемохроматоз) ёки уни утилизацияси жараёнини бузилиши;ҳомиладорликни И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: бронхиал астма, экзема, поливалент аллергия, темирнинг бошқа парентерал юбориладиган препаратларига аллергик реакциялар, зардобни темирни боғлаб олиш ҳусусиятини паст бўлиши ва/ёки фолат кислотаси танқислиги; жигар етишмовчилиги, ўткир ва сурункали инфекцион касалликлар (бактериал ёки вирусли инфекция бўлганида парентерал юбориладиган темир нохуш таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли) ва қон зардобида ферритиннинг кўрсаткичи ошган шахсларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Гемолиф темирнинг ичга қабул қилиш учун мўлжалланган дори шакллари билан бир вақтда буюрилиши мумкин эмас, чунки темирни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини пасайишига олиб келади. Темирнинг перорал қабул қилинадиган дори шакллари билан даволашни охирги инекциядан сўнг камида 5 кундан кейин бошлаш мумкин. Гемолиф препаратини бир шприцда фақат стерил физиологик эритма билан аралаштириш мумкин. Вена ичига юбориладиган ҳеч қандай бошқа эритмалар ва терапевтик препаратларни қўшишга рухсат этилмайди, чунки преципитация ва/ёки бошқа фармацевтик ўзаро таъсири мавжуд. Шиша, ПE ва ПВХ дан ташқари бошқа материаллардан тайёрланган контейнерлар билан мутаносиблиги ўрганилмаган.

Гемолиф препарати фақат, анемия ташхиси мувофиқ лаборатор маълумотлар (масалан, зардобдаги ферритин ёки гемоглобин ёки гематокритнинг даражасини аниқлаш натижалари, эритроцитларнинг миқдори ва уларнинг кўрсаткичлари – эритроцитларни ўртача ҳажми, гемоглобинни эритроцитдаги ўртача миқдори) билан тасдиқланган беморларга буюрилиши керак. Вена ичига юбориладиган темир препаратлари ҳаёт учун потенциал ҳавф туғдириши мумкин бўлган аллергик ва анафилактоид реакцияларни чақириши мумкин. Гемолиф препаратини юбориш тезлигига қатъий риоя қилиш керак (тез юборилганида препарат АБ пасайтириши мумкин). Нохуш ножўя кўринишларни янада юқорироқ ривожланиш тез-тезлиги (айниқса – АБ пасайиши) оғир бўлиши ва шунингдек дозани оширилиши билан ассоциацияланган бўлиши мумкин. Шундан қилиб, ҳатто агар пациент препаратни ўзлаштира оладиган максимал бир марталик дозада олмаётган бўлса ҳам, “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида келтирилган препаратни юбориш вақтига қатъий риоя қилиши керак. Темир декстранига юқори сезувчанлик реакцияси бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотлар Гемолиф препарати билан даволаниш фонида асоратлар бўлмаслигини кўрсатди. Препаратни вена қон-томирлари атрофидаги бўшлиққа тушишидан сақланиш керак, чунки Гемолиф препаратини қон-томирдан ташқарига тушиши тўқималарни некрозига ва терини жигарранг рангга бўялишига олиб келади. Ушбу асоратлар ривожланганида темирни организмдан чиқарилишини тезлаштириш ва уни кейинчалик атроф тўқималарга ўтишини олдини олиш учун инекция қилинган жойга таркибида гепарин сақловчи препаратлар (гел ёки суртма ишқаламасдан енгил ҳаракатлар билан суртилади) ни суртиш тавсия этилади. Контейнер биринчи марта очилганидан сўнг сақлаш муддати: микробиологик нуқтаи назаридан препаратни зудлик билан ишлатиш керак. Физиологик эритмада суюлтирилгандан сўнг сақлаш муддати: суюлтирилгандан сўнг кимёвий ва физикавий барқарорлиги хона хароратида 12 соат давомида сақланиб туради. Микробиологик нуқтаи назаридан эритмани зудлик билан ишлатиш керак. Агар препарат суюлтирилган заҳоти ишлатилмаган бўлса, препаратни сақлаш муддати ва шароити учун фойдаланувчи жавоб беради, ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар эритмани суюлтириш назоратли ва кафолатланган асептик шароитларда бажарилган бўлса, сақлаш муддати хона хароратида 3 соатдан ошмаслиги керак. Ательени ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Гемолиф препаратини ательени ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига нохуш таъсир кўрсатиш эҳтимоли кам. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши организмда темирнинг миқдорини ўткир ошишини чақириши мумкин, бу гемосидерозни белгилари билан намоён бўлади. Даволаш: симптоматик воситаларни ишлатиш, ва агар зарурат бўлса, темирни боғлайдиган воситалар (хелатлар), масалан, дефероксаминни вена ичига юбориш тавсия этилади.

Рецепт бўйича

5 мл дан ампулаларда. 5 ампула контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.