Гелремрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

майдаланган қалампирмунчоқ ғунчалари, тоғдастарбош гуллари, тоғдастарбош гуллари қуруқ экстракти, майдаланган аччиқ эрмон ўти, аччиқ эрмон ўти қуруқ экстракти, калций стеарати ёки магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

майдаланган қалампир мунчоқ ғунчалари, тоғдастарбош гуллари, тоғдастарбош гуллари қуруқ экстракти, майдаланган аччиқ эрмон ўти, аччиқ эрмон ўти қуруқ экстракти, калций стеарати ёки магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Гелрем

Фармакалогик гуруҳи:

Антигелминт восита.

Дори шакли:

капсулалар

оч-жигаррангдан тўқ жигарранггача бўлган ўзига ҳос қалампирмунчоқ ҳидли, қуруқ экстрактлар ва майдаланган ўсимликлар аралашмаси билан тўлдирилган, тўқ сариқ рангли, “0” ўлчамли, қаттиқ желатинли капсулалар.

Антигелминт восита.

R02

Гижжа инвазияларида, ҳамда уларнинг юқиши ҳавфида, шунингдек меъда-ичак йўлларининг бузилган фаолиятини меъёрлаштириш учун қўлланади. Уни гепатит, энтероколит ва гипоацид гастритда ҳам қўллаш мумкин.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – аскаридаларда, острицаларда 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта, овқатдан 30 минут олдин қўлланади. Гастрит ва колитларда 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта, овқатдан 30 минут олдин қўлланади. Даволаш курси 1-2 ҳафта. Зарурати бўлса, даволаётган шифокор назорати остида 0.4 г ли 2 капсулани ҳафтада бир марта, 2-3 ой давомида қўллаш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври, эрта болалик ёши ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

Капсулалар 0,4 г дан контур уяли ўрамда.

2 йил.