Гелминтоксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фармакологик хусусиятлари Фармакодинамикаси Гелминтларга (гижжаларга) қарши препарат, унга сезгир бўлган гелминтларда нерв-мушак блокадасини чақиради ва шикастланган гижжаларни препарат таъсирида қўзғалишсиз ва миграциясини рағбатлантирмасдан, уларни ичакдан ҳайдаб чиқарилишини таъминлайди. Ичак бўшлиғида препаратга сезгир бўлган етилган ва етилмаган иккала жинсга мансуб гелминтларга қарши фаол. Острицалар (Энтеробиус вермиcуларис), аскаридалар (Асcарис лумбриcоидес), анкилостомалар (Анкйлостома дуоденале ва Неcатор америcанус) чақирган инвазияларда юқори самарали.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пирантел (пйрантел)

Препаратнинг савдо номи:

Гелминтокс

Фармакалогик гуруҳи:

антигелминт восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 125 мг ва 250 мг

узунчоқ, сарғиш-тўқ сариқ рангли, бир томонида рискали плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида лимон-сариқ рангли ядроси мавжуд.

антигелминт восита.

R02SS01

Меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. Тана вазнига 12,5 мг/кг бўлган бир марталик дозани қабул қилингандан кейин қон плазмасида пирантелнинг концентрацияси 1-3 соат давомида 0,05-0,13 мкг/мл ни ташкил қилади. Жигарда Н-метил-1,3-пропадиамингача қисман метаболизмга учрайди. Ичак орқали чиқарилиши – тахминан 90% ўзгармаган ҳолда, 7% – буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда ёки метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Аскаридоз, энтеробиоз (острицаларни юқиши), анкилостомидозда қўлланади.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Таблеткалар катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун мўлжалланган. Гелминтоксни сутканинг ҳар қандай вақтида, олдиндан сурги воситаларни қабул қилмасдан қўллаш мумкин, наҳорга қабул қилиш шарт эмас.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея ва иштаҳани йўқолиши (кўпинча бу симптомлар гижжаларни нобуд бўлиши билан боғлиқ) кам қайд қилинади; Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми, экзантема. “Жигар” трансаминазаларининг фаоллигини бироз қисқа муддатли ошиши; Бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик ҳисси, уйқучанлик ёки уйқусизлик, эшитишни бузилиши, галлюцинациялар, онгни хиралашиши, парастезиялар, гипертермия. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самараларнинг биронтаси оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Пирантел ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; миастения; жигар етишмовчилиги; эмизиш даври. 6 ёшгача бўлган болалар.

Левамизол, пиперазинни бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди. Плазмада теофиллиннинг концентрациясини оширади.

Гелминтоксни буюришда махсус тайёргарлик ва парҳез талаб қилинмайди. Жигар касалликлари мавжуд бўлган ҳолларда шифокорни огоҳлантириш керак. Ҳар қандай бошқа гелминтларга қарши препаратлар каби, Гелминтоксни буюришдан олдин хонани синчковлик билан тозалаш, болалар ўйинчоқларини ювиш, уйқудан олдин ва уйқудан кейин душ қабул қилиш ва ички кийимларни алмаштиришни ёдда тутиш керак. Даволаш кунлари ва препаратни қабул қилгандан кейин бир неча кун давомида чойшабларни иссиқ дазмол билан дазмоллаш мақсадга мувофиқдир. Қайта юқишдан сақланиш мақсадида гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш керак: қўлларни ювиш, тирноқларни олиш ва тозалаш, чов соҳаси қичишига йўл қўймаслик, чойшаб ва ички кийимларни ҳар куни алмаштириш керак. Бир вақтда оиланинг ҳамма аъзоларини даволаш тавсия қилинади. Касалликни юқиши кўпинча ҳеч қандай симптомлар билан намоён бўлмаслиги мумкин. Даволаш тугатилганидан кейин аҳлатни гелминт тухумларини борлигини текшириш юзасидан назорат текширишларини ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик вақтида агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни она сутига кириши ҳақида маълумотлар йўқ, шунинг учун эмизиш даврида препаратни буюриш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳатто дозани яққол ошириб юборилиши ҳам жиддий интоксикацияни чақирмайди. Специфик антидоти йўқ. Меъдани ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 250 мг дан 3 таблеткалар ёки 125 мг дан 6 таблетка ПВХ/алюмин фолга блистерда. Бир блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.