Гексорал Табс Классик rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: амилметакрезол – 0,6 мг; 2,4-дихлорбензил спирти – 1,2 мг; ёрдамчи моддалар: сахароза 1618,0 мг, суюқ глюкоза 1038,0 мг, лимон кислотаси моногидрати 21,0 мг, арпабодиён уруғининг мойи 2,53 мг, дала ялпизи баргининг мойи 1,32 мг, апелсин мойи 7,515 мг, рибофлавин фосфат натрий бўёвчиси 0,06 мг, пунца (Понсо 4Р) бўёвчиси 0,05 мг, (апелсинли таблеткалар учун); сахароза 1618,0 мг, суюқ глюкоза 1038,0 мг, лимон кислотаси моногидрати 21,0 мг, арпабодиён уруғининг мойи 2,53 мг, дала ялпизи баргининг мойи 1,32 мг, лимон мойи концентрати 7,70 мг, рибофлавин фосфат натрий бўёвчиси 0,05 мг (лимонли таблеткалар учун); сахароза 1618,0 мг, суюқ глюкоза 1038,0 мг, дала ялпизи баргининг мойи 1,25 мг, лимон мойи 1,25 мг, рибофлавин фосфат натрий бўёвчиси 0,025 мг, крахмал бўёвчиси 0,625 мг, пунца (Понсо 4Р) бўёвчиси 0,015 мг, асал ароматизатори 7,50 мг (асал-лимонли таблеткалар учун); сахароза 1618,0 мг, суюқ глюкоза 1038,0 мг, лимон кислотаси моногидрати 15,0 мг, дала ялпизи баргининг мойи 1,25 мг, қора (ПН) ва пунца (Понсо 4Р) бўёвчиларининг аралашмаси (1:0,7 нисбатида) 0,085 мг, қорақарағат ароматизатиори хушбўйи 6,25 мг (қорақарағатли таблеткалар учун).

Тасир этувчи модда(ХПН):

амилметакрезол+дихлорбензил спирти.

Препаратнинг савдо номи:

Гексорал Табс Классик

Фармакалогик гуруҳи:

антисептик восита.

Дори шакли:

шимиш учун таблеткалар (апелсинли, лимонли, асал-лимонли, қорақарағатли).

апелсинли: думалоқ, икки томони қабариқ, тўқ сариқ рангли, ғадир-будир юзали таблеткалар. Бўялишининг бир хил бўлмаслигига, четларининг бироз нотекислигига ҳаво пуфакчаларининг бўлиши мумкин.лимонли: думалоқ, икки томони қабариқ, сариқ рангли, ғадир-будир юзали таблеткалар. Бўялишининг бир хил бўлмаслигига, четларининг бироз нотекислигига ҳаво пуфакчаларининг бўлиши мумкин.асал-лимонли: думалоқ, икки томони қабариқ, жигаррангсимон-сариқдан жигарранг ранглигача бўлган, ғадир-будир юзали таблеткалар. Бўялишининг бир хил бўлмаслигига, четларининг бироз нотекислигига ҳаво пуфакчаларининг бўлиши мумкин.қорақарағатли: думалоқ, икки томони қабариқ, бинафша рангли, ғадир-будир юзали таблеткалар. Бўялишининг бир хил бўлмаслигига, четларининг бироз нотекислигига ҳаво пуфакчаларининг бўлиши мумкин.

антисептик восита.

R02AA20

Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини симптоматик даволашда қўлланилади.

Маҳаллий. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан хар 2-3 соатда шимилсин. Максимал суткалик доза – 8 таблетка. Таблеткаларни тўлиқ эригунича аста-секин шимиш керак. Даволаш курсининг давомийлиги 5-7 кун.

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин (оғиз бўшлиғида ачишиш хисси) Қўллаш бўйича йўриқномада таърифланмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганда, препаратни кейинчалик қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича шифокор билан маслахатлашиш керак.

Бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Кўрсатилган дозадан оширилмасин. Препаратнинг таркибига кирувчи хар қандай компонентига индивидуал юқори сезувчанлик бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас. Агар касаллик симптомлари сақланиб қолса, оғирлашса ёки янгилари пайдо бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатилади ва шифокор билан маслахатлашилади. Препарат сахароза сақлайди, қандли диабети билан азоб чекаетган пациентларда, шунингдек гипокалорияли пархезда бўлган шахсларда буни инобатга олиш зарур. Препарат қандли диабети бўлган пациентларга буюрилганида, 1 таблетка 0,20 ХБ сақлашини ҳисобга олиш керак. Бола препаратни билмасдан ютиб юборса, дархол тиббий ёрдам кўрсатиш учун мурожаат қилиш зарур. Агарда дори воситаси яроқсиз холга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва ахлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф мухитни ҳимоялашга ёрдам беради!

Қуруқ жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея. Даволаш: симптоматик.

Рецепциз

Шимиш учун таблеткалар (апелсинли, лимонли, асал-лимонли, қорақарағатли). 4 таблетка алюмин стрипда; 2, 3 ёки 4 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 8 таблеткадан АЛ/ПВХ блистерда; 2 ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

4 йил.