Гексикон rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир шамча сақлайди: фаол модда: хлоргексидин биглюконати – 16 мг (хлоргексидин биглюконати эритма сифатида ишлатилади (20%ли концентрация)); ёрдамчи моддалар: шамчалар учун асос – 3,10 г вазнли шамча олиш учун етарли миқдорда – макрогол-1500 (полиетиленоксид 1500) 92-98%, макрогол-400 (полиетиленоксид 400) 8-2%.

Препаратнинг савдо номи:

Гексикон®

Фармакалогик гуруҳи:

Антисептик восита.

Дори шакли:

қин шамчалари

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли шамчалар. Юзасини мармарлигига йўл қўйилади.

Антисептик восита.

G01AX

Қин ичига қўлланганида амалда сўрилмайди, тизимли таъсир кўрсатмайди.

Жинсий йўл билан юқувчи касалликларни олдини олиш (хламидиоз, уреаплазмоз, трихомониаз, гонорея, сифилис, генитал герпес ва бошқалар). Акушерлик-гинекологияда инфекцион-яллиғланиш касалликларни (гинекологик касалликларни оператив даволаш олдидан, туғруқлар ва абортлар олдидан, бачадон ички спектакльни (БИС) қўйиш олдидан ва кейин, бачадон бўйнини диатермокоагуляцияси олдидан ва кейин, бачадон ичини текширишлари олдидан) олдини олиш. Бактериал вагиноз, колпитларни (шу жумладан носпецифик, аралаш, трихомонад), инфекцион генезли бачадон бўйни эрозияларни даволаш.

Қин ичига. Қўллаш олдидан шамча контур ўрамдан озод қилинади. Даволаш учун: 1 шамчадан суткада 2 марта, 7-10 кун давомида. Жинсий йўл билан юқувчи инфекцияларни олдини олиш учун: 1 шамчадан ҳимояланмаган жинсий алоқадан кейин 2 соатдан кеч эмас.

Препарат бекор қилингандан кейин ўткинчи аллергик реакциялар, қичишиш бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин.

Ёд билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Гексикон® анион гуруҳини (сапонинлар, натрий лаурилсулфати, натрий карбоксиметилцеллюлоза) сақловчи детергентлар ва совунлар билан, агарда улар қин ичига киритилса, тўғри келмайди. Ташқи жинсий аъзоларни тозалаш Гексикон® қин шамчаларининг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига таъсир қилмайди, чунки препарат қин ичига қўлланади.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда.

Рецепциз

Гексикон® қин шамчалари, 1 ёки 5 шамча контур уяли ўрамга жойланади. Бир шамчали бир контур уяли ўрам икки бармоққа кийгизувчиси билан, бир ёки икки 5 шамчали контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.