Гексазефрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: гидроксиетилкрахмал (ГEК 200/05) – 6,0 г; ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гидроксиетилкрахмал

Препаратнинг савдо номи:

Гексазеф

Фармакалогик гуруҳи:

Плазма ўрнини босувчи восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.

Плазма ўрнини босувчи восита.

V05AA07

Сўрилиши ва тарқалиши Смах – 11,1±2,7 мг/мл. Кам миқдорда амилаза билан бирикадиган РEТ (Ретикулоэндотелиал тизим) да йиғилади (жигарга, ўт қопига ва лимфа тугунларига токсик таъсир намоён этмайди). Ажралиши Клиренси – 7,33 мл/мин. Вена ичига юборилгандан сўнг сийдик ва ўт орқали чиқарилади (24 – соатда 70% ГEК юборилган дозага нисбатан). Т1/2 – 4,94 соат. Натрий хлорид – сийдик орқали чиқарилади, кам миқдорда тери орқали хам.

Қон плазмасини етишмаган хажмини (гиповолемия) ва операциялар, жарохатлар, инфекциялар ва куйишлар билан боғлик бўлган шокни олдини олиш ва даволаш. Даволаш мақсадида қонни суюлтириш (гемодилюция).

Агарда бошқа кўрсатмалар бўлмаса, унда препаратни юбориш қоннинг ўрнини қоплаш талаб этиладиган ҳажмига мувофиқ томчилаб юбориладиган инфузия кўринишида амалга оширилади. Рўй бериши мумкин бўлган анафилактик реакциялар туфайли, биринчи 10-20 мл аста-секин ва пациентнинг ҳолатини синчиков кузатуви остида юбориш керак. Жуда юқори дозада ва ҳаддан ташқари тез юборилганида қон айланиш тизимини зўриқиши хавфини ҳисобга олиш лозим. Суткалик доза ва инфузия тезлиги қон юқотишлар кулами ва гематокрит кўрсаткичига боғлиқ. Кардиоваскуляр ёки пулмонал асоратлар пайдо бўлиши хавфи бўлмаган ёш пациентларда, 30% ни ташкил этувчи гематокрит сони, коллоидли плазма ўринбосарини қўллаш керак бўлган ҳолатлар учун чегара бўлиб ҳисобланади. Доза буюрилганида юборилган ҳажм томирлар ичида катта ҳажм самарасига эга эканлигини ҳисобга олиш керак. Инфузиянинг максимал тезлиги Тегишли кардиоваскуляр вазиятга қараб – тана вазнига соатига 20 мл/кг гача. Максимал суткалик доза Терапевтик чегара суюлиш самараси буйича белгиланади. Назорат рақами Тана вазнининг кг га максимал тахминан 2 г гидроксиетилкрахмал (тана вазнига тахминан 33 мл/кг га тўғри келади). Одатда суткада 500-1000 мл юборилади. Даволашнинг давомийлиги қўллаш соҳаси ёки камайган қон ҳажмининг катталигига боғлик. Даволаш мақсадида қонни суюлтиришда дозалаш бўйича тавсиялар (гемодилюция) Буни ўтказишни изоволемия (қон чиқаришлар билан бирга) ёки гиперволемия (қон чикаришларсиз) шароитларида амалга ошириш мумкин. Суткалик доза ва инфузия тезлиги: паст доза: 1×250 мл/сутка 0,5-2 соат давомида ўртача доза: 1×500 мл/сутка 4-6 соат давомида юқори доза: 2×500 мл/сутка 8-24 соат давомида. Кўрсатма: Адабиётда доза ва масалан эшитишни кескин пасайиши, қулоқларда шовқин каби ото-неврологик касалликларда қичима пайдо булишини тез-тезлиги орасида ўзаро алоқа баён этилган. Бундай касалликларда қичимани юз бериши тез-тезлигини камайтириш учун дозани суткада максимал 500 мл гача чеклаш (суткада 30 г гидроксиетилкрахмалга туғри келади) тавсия этилади.

Ўзлаштираолмаслик реакцияларини барча оғирлик даражалари бўлиши мумкин. Ўзлаштираолмаслик реакциялари юз берганида инфузияни тўхтатиш ва умумий қабул қилинган шошилинч чораларни ўтказишни бошлаш лозим. Жуда тез инфузия ва шунингдек препаратни жуда кўп миқдорда юбориш, қон айланиш тизимини суюқлик хажми томонидан ўткир зўриқишига олиб келиши мумкин. Препарат ўртача ва юқорироқ дозалар оралиғида узоқ муддат, хар куни юборилганида кўпинча қичима чақиради, уни эса деярли даволаб бўлмайди. У даволаш тугагандан сўнг бир неча хафтадан кейин хам пайдо бўлиши, ойлаб давом этиши ва жуда оғир кечиши мумкин. Кам холларда буйрак сохасида оғриқлар хақида хабар берилган. Бундай холларда инфузияни тўхтатиш, организмга етарли миқдорда суюқлик тушишини таъминлаш ва зардобда креатинин қийматларини тез-тез назорат қилишни амалга ошириш лозим. Гидроксиетилкрахмал инфузиясини суюлтириш самараси оқибатида, дозага қараб, гематокритни камайиши ва плазма оқсиллари концентрациясини пасайишига олиб келади. Суюлтириш самараси натижасида қон ивиши вақти ва қон кетиши вақтини ўткинчи узайиши юз бериши мумкин.

– Таъсир қилувчи моддага ўта юқори сезувчанлик (крахмалга аллергия); – Дегидратация ҳолатлари; – Гипергидратация холатлари; – Гиперволемия; – Гиперкалиемия; – Гиперхлоремия; – Гипернатриемия; – Декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги; – Олигурия ёки анурия (креатинин > 2 мг/дл) билан кечувчи буйрак етишмовчилиги; – Ўпкалар шиши; – Бош мия суяги ички қон қуйилишлари; – Қон ивишининг оғир бузилишлари; – Янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар, 2 ёшгача бўлган болалар; – Гемодиализ билан даволанаётган пациентлар; – Ҳомиладорликнинг И уч ойлиги. Ҳомиладорликнинг бошка муддатларида препаратни факат хаётий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. Бундан ташқари, препаратни жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш да эҳтиёткорликка амал қилиш тавсия этилади.

Битта идишда ёки битта тизимда бошқа дори воситалари билан қўллаш фармацевтик номутаносибликка олиб келиши мумкин. ГEК ни аминогликозид антибиотиклар билан бирга қўллаш нефротоксик таъсирни намоён қилиши мумкин.

Даволашни бошида зардобдаги креатинни назорат қилиш лозим. Креатинин кўрсаткичларининг чегара қийматларида (1,2-2,0 мг/дл ёки мос равишда 106-177 мкмол/л, компенсацияланган буйрак етишмовчилиги) даволашни синчиклаб ўйлаб кўриш керак; шунингдек суюқлик мувозанати ва сийдикни тутилиши кўрсаткичларини синчиклаб назорат қилиш лозим. Организмга етарли миқдорда суюқлик тушишини таъминлаш керак. Даволашни ўтказишда буйрак фаолиятини назорат қилиш даркор. Зардоб ионограммаси ва сув мувозанатини назорат қилиш зарур. Плазма протеинларини (шу жумладан қон ивиши омилларини) суюлиши мумкинлигини эътиборга олиш лозим; зарурати бўлса эхтиёжга мувофиқ ўтказиш лозим. Суюлиш самараси оқибатида ивиш вақти ва қон кетиш хавфини ўткинчи ошиши рўй бериши мумкин. Геморрагик диатезлар бўлганида эҳтиёткорлик намоён этиши лозим. Гидроксиетилкрахмалнинг инфузиялари зардобда алфа-амилаза миқдорини ошишига олиб келади. Бу меъда ости безининг касаллиги ҳақида далолат бермайди.

Препаратни эмбриотоксик ва теротоген таъсир қилмаслиги исботланган бўлишига қарамасдан ҳомиладорликнинг биринчи учойлигида қўллаш тавсия этилмайди. Қолган 2- ва 3- учойликда препаратни хаётий кўрсаткичларини инобатга олиб қўллаш лозим. Кўкрак сутига ажралиши етарлича ўрганилмагани сабабли, лактация вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим. Флакон очилганидан кейин препаратни дарҳол ишлатиш керак. Очилган флакон сақланмасин. Аввал ишлатилган флакондаги препарат қайта қўлланилмасин. Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритма ишлатилсин! Сақлаш шароитига риоя қилмаслик ва нотўғри транспортировка қилиш натижасида флаконларда микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин, унинг натижасида эритманинг микроблар билан ифлосланиш хавфи ошади. Стерил. Вена ичига. Фақат бир маротабалик қўллаш учун! Музлатилмасин! Иситилмасин!

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида қуйидаги хавф бор: -қон айланиш тизимини суюқлик хажми билан ўткир зўриқиши; -қон ивишини бузилиши. Даволаш: инфузияни тўхтатиш.

Рецепт бўйича

Инфузия учун 6% эритма 100 мл ёки 200 мл дан бутлкаларда.

3 йил.