Гатифлоксацинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: гатифлоксацин (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 0,2 г; декстроза (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 5,0 г; ёрдамчи моддалар: этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрили тузи, хлорид кислотаси эритмаси 0,1 мол/1, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гатифлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Гатифлоксацин

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

вена ичига инфузия учун эритма

сарғиш-яшил рангли тиниқ, эритма.

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA16

Гатифлоксациннинг мутлақ биокираолишлиги – 96%. Қўллаш бошланганидан кейин 1-2 соат ўтгач, қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 20% ни ташкил қилади. Гатифлоксацин организмнинг кўпчилик тўқималарга яхши киради ва биологик суюқликлар бўйлаб тез тақсимланади. Юқори концентрациялари ўпка тўқимасида, бронхларнинг шиллиқ қаватларида, буруннинг ёндош бўшлиқларида, алвеоляр макрофагларда, ўрта қулоқ тўқималарида, тери тўқималарида, простата тўқимаси ва секретида, сўлакда, сафрода, уруғ чиқарувчи суюқликда, қинда, бачадонда эндометрийда бачадон найларида, тухумдонларда ҳосил бўлади. Буйрак орқали чиқарилади. Гатифлоксациннинг ярим чиқарилиш даври 7 соатдан 14 соатгача давом этади ва доза ва қўллаш тартибига боғлиқ эмас. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гатифлоксациннинг клиренси пасайган. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган катта пациентларда гатифлоксациннинг тавсия қилинган дозалари: Креатинин клиренсиБирламчи дозаКейинги доза> 40 мл/мин400 мг400 мг хар куни< 40 мл/мин400 мг200 мг хар куни

Гатифлоксацин 18 ёшдан катта пациентларда препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш жараёнларини даволаш учун қўлланилади: – нафас йўлларининг асоратланган инфекциялари (ўткир бронхит, сурункали бронхит, кистоз фиброз, пневмония), – ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали синуситлар, сурункали отитни зўрайиши); – буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган ва асоратланган инфекциялари (ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цервицит, цистит, сийдик чиқариш йўлларининг сурункали инфекциялари, ТОРЧ-инфекциялар); – эркаклардаги асоратланмаган уретрал гонорея; аёллардаги эндоцервикал ва ректал гонорея; – тери ва юмшоқ тўқималарнинг йирингли оғир инфекциялари; – остеомиелит; суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари; – операциядан кейинги инфекцион асоратлар, сепсис, перитонит; – овқат ҳазм қилиш йўлларининг инфекциялари; – офталмологик касалликларни (кератитлар, бактериал конъюнктивитлар) даволаш; – биринчи қатор туберкулёзга қарши воситаларнинг самарасизлигида туберкулезни даволаш.

Препарат фақат вена ичига юборилади. Инфузиянинг давомийлиги – 60 минут. Препарат жараённинг оғирлиги ва организмда жойлашишига қараб дозаланади. Препаратнинг курслик дозаси Гатифлоксациннинг инфузиясидан таблетка шаклига ўтиш имконияти билан шахсий равишда танланади.

Бош айланиши, қусиш, диарея, вагинит, қоринда оғриқ, бош оғриғи, аллергик реакциялар, эт увишиши, иситма, орқада оғриқ, кўкракда оғриқ, юракни тез уриши, қабзият, диспепсия, оғиз бўшлиғининг кандидози, стоматит, оғиз бўшлиғининг яраси, периферик шишлар, беҳаловат уйқу, уйқусизлик, парастезиялар, тремор, томирларни кенгайиши, диспноэ, кучли терлаш, кўришни бузилиши, қулоқларда жаранглаш, дизурия, гематурия. Ножўя таъсирларнинг учраш тез-тезлиги 3% ошмайди.

Гатифлоксацинга ёки хинолонлар синфига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда, хомиладороликда, эмизувчи оналарда, 18 ёшгача бўлган болаларда гатифлоксацинни қўллаш мумкин эмас.

Гатифлоксацин айрим пациентларда электрокардиограммада ҚТ интервалини узайишини чақириши мумкин. Гатифлоксацинни ҚТ интервали узайган пациентларда, ноадекват гиперкалциемияли ва хинидин, прокаинамид, амиодарон, соталол олаётган  пациентларда қўллаш мумкин эмас. Қандли диабети бўлган пациентларда симптоматик гипер- ва гипогликемия аниқланиши мумкин (кўпроқ перорал гипогликемик препаратлар масалан глибурид, глибенкламид билан бир вақтда даволашда). Бу пациентларда қон зардобида глюкоза даражасини кўпроқ назорат қилиш тавсия этилади.

Гатифлоксацинни юқори сезувчанликнинг биринчи кўринишлари – тери тошмаси  ёки бошқа аллергик реакцияларда қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Пациент шифокор назорати остида бўлиши керак. Зарурати бўлганида тутиб турувчи ва симтоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ ва перитонеал гемодиализ самарасиз.

Рецепт бўйича

100 мл, 200 мл, 250 мл дан шиша бутилкаларда (флаконлар). Хар бир бутилка (флакон) индивидуал картон қутиларга ўрамланган.

2 йил.