Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрий соҳасида оғриқ, диарея, диспепсия, қоринни дам бўлиши, қабзият, жиғилдон қайнаши, меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси (перфорация ёки қон кетиши кузатилиши мумкин, баъзида ўлим билан якунланади), ректал қон кетишлар, қон зардобида трансаминазалар даражасини қисқа муддатли ва ўртача ошиши, токсик гепатит.
Аллергик реакциялар: эшакеми, фотосезувчанлик, қичишиш, кўп шаклли эритема, бронхоспазм, анафилактик реакциялар, Квинке шиши, буллёз дерматозлар (шу жумладан эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема), Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, юқори толиқиш, қулоқда шанғиллаш, уйқусизлик, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, дезориентация, парестезия, тремор, ҳолсизлик, асабийлашиш, уйқучанлик, асептик менингит (айниқса тизимли қизил югурик каби аутоиммун касалликлари, бириктирувчи тўқиманинг касалликлари бўлган пациентларда) астения, этни увишиши, иситма.
Сезги аъзолари томонидан: ретинопатия, кератопатия, кўришни бузилиши, кўриш нервининг неврити.
Юрак-қон томир тизими томонидан: гипертензия, юрак уриб кетиши, юрак етишмовчилиги, васкулитлар.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: дизурия, (оғриқли сийиш), интерстицал нефрит, нефротик синдром, буйрак етишмовчилиги, шишлар, суюқлик ва электролитларни тўпланиши.
Қон яратиш тизими томонидан: гемолитик анемия, апластик анемия, тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, қон кетиш вақтини узайииши, кичик қон кетишлар, гематомаларни ҳосил бўлиши.
Юқори нафас йўллари томонидан: тумов, томоқда оғриқ, грипп симптомлари, товушни бўғилиши, ютишни бузилиши.
Клиник тадқиқотлар ва эпидемиологик маълумотлар айрим НЯҚВ ишлатиш (айниқса юқори дозаларда), оқибатида артериал тромбозни ривожланиш хавфини ошиши мумкинлигини (масалан, миокард инфаркти ёки импульс) кўрсатади.