Eссенциале Форте Н rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 76% (3-сн-фосфатидил) холин (синонимлари: ЭПЛ, эссенциал фосфолипидлар) сақловчи соя дуккакларидан олинган фосфолипидлар – 300 мг; ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ – 57,000 мг; дуккакли соя мойи – 36,000 мг; гидрирланган канакунжут мойи – 1,600 мг; этанол 96% – 8,100 мг; этилванилин – 1,500 мг;                         4-метокциацетофенон – 0,800 мг; α-токоферол – 0,750 мг. капсуланинг таркиби: желатин – 67,945 мг; тозаланган сув – 11,495 мг; титан диоксиди (Е171) – 0,830 мг; темир ИИ оксиди (Е172) бўёвчиси – 2,075 мг; темир ИВ оксиди бўёвчиси (Е172) – 0,332 мг; темир ИИИ оксиди (Е172) бўёвчиси – 0,198 мг; натрий лаурилсулфати – 0,125 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Eссенциале Форте Н

Фармакалогик гуруҳи:

гепатопротектор восита.

Дори шакли:

капсулалар

сарғиш-жигарранг рангли мойли пастасимон масса сақловчи, жигарранг нотиниқ, қаттиқ желатин капсулалари №1.

гепатопротектор восита.

A05C

Ичга қабул қилинган фосфолипидларнинг 90% дан кўпи ингичка ичакда сўрилади. Уларнинг катта қисми фосфолипаза А ёрдамида 1-ацил-лизофосфатидилхолингача парчаланади, унинг 50% ичакнинг шиллиқ қаватида сўрилиш жараёнидаёқ дарҳол кўп тўйинмаган фосфатидилхолинга қайта ацетилланади. Бу кўп тўйинмаган фосфатидилхолин лимфа оқими билан қонга тушади ва у ердан асосан юқори зичликдаги эга липопротеинлар билан боғланган ҳолда жигарга тушади. Одамларда фармакокинетик тадқиқотлар (3Н ва 14С) радиоактив нишонли дилинолеил фосфатидилхолин ёрдамида ўтказилган. Холин қисми 3Н билан нишонланган, линолен кислотасининг қолдиғи эса нишон сифатида 14С эга бўлган. 3Н нинг максимал концентрациясига юборилгандан сўнг 6-24 соатдан кейин эришилган ва буюрилган дозанинг 19,9% ни ташкил қилган. Холин компонентининг ярим чиқарилиш даври 66 соатни ташкил қилади. 14С нинг максимал концентрациясига юборилгандан сўнг 4-12 соатдан кейин эришилган ва буюрилган дозанинг 27,9% ни ташкил қилган. Бу компонентининг ярим чиқарилиш даври 32 соатни ташкил қилади. Ахлатда 3Н ни юборилган дозасининг 2% ва 14С ни юборилган дозасининг 4,5%, сийдикда 3Н нинг 6% ва 14С нинг жуда кам миқдори аниқланади. Ҳар иккала изотопнинг 90% дан кўпроғи ичакда сўрилади.

Сурункали гепатитлар, жигар циррози, турли этиологияли жигарнинг ёғли дистрофияси, жигарнинг токсик шикастланиши, алкоголли гепатит, бошқа соматик касалликларда жигар функциясини бузилиши.Ҳомиладорлик токсикози.Ўт-сафро тошлари ҳосил бўлишини қайталанишини олдини олиш.Псориаз (ёрдамчи восита сифатида).Радиацион синдромда қўлланади.

Ичга. Капсулаларни бутун ҳолда, етарли миқдордаги сув билан (тахминан 1 стакан) ютиш лозим. 12 ёшдан ошган ва тана вазни 43 кг дан юқори бўлган ўсмирлар учун, шунингдек катталар учун Эссенциале® Форте Н ни 2 капсуладан кунига 3 марта, овқат вақтида қабул қилиш тавсия этилади. Одатда, қўллашнинг давомийлиги чекланмаган.

Eссенциале® Форте Н одатда беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Ножўя самараларининг тез-тезлигини баҳолаш мақсадида қуйидаги таснифдан фойдаланилади: жуда тез-тез (1/10 ёки ундан кўп); тез-тез (1/100 дан кўп, 1/10 дан кам); тез-тез эмас (1/1000 дан кўп, 1/100 дан кам); кам ҳолларда (1/10000 дан кўп, 1/1000 дан кам); жуда кам ҳолларда (1/10000 дан кам, шу жумладан алоҳида хабарлар). Меъда-ичак йўллари томонидан: баъзи ҳолларда Эссенциале® Форте Н ни қабул қилиш меъдада дискомфорт, юмшоқ ахлат ёки диареяни чақириши мумкин. Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда тери аллергик реакциялари (тошма, экзантема, эшакеми, қичишиш) бўлиши мумкин.

Фосфатидилхолин ёки препаратнинг бошқа ёрдамчи ингредиентларига маълум юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болалар (етарли далилий асоснинг йўқлиги) да қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

210С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Капсулалар, 300 мг. 10 капсуладан ПВХ/алюмин фолгали блистерда. 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14 ёки 15 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 10 капсуладан ПВХ/алюмин фолга блистерда. 5 блистердан картон қутида. 3 картон қутидан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 12 капсуладан ПВХ/алюмин фолгали блистерда. 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10 ёки 11 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 15 капсуладан ПВХ/алюмин фолгали блистерда. 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, ёки 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.