Eритимрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Эритим – 100 мкг. Ёрдамчи маддалар: 96% тиббиёт этил спирти – 4 мл, тозаланган сув – 6 мл.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Сутемизувчиларнинг айрисимон безидан олинган полипептидлар комплекси.

Препаратнинг савдо номи:

Eритим

Фармакалогик гуруҳи:

Eритропоэз стимулятори.

Дори шакли:

Ичга қабул қилиш учун эритма.

Рангсиз, тиниқ спирт ҳидли эритма.

Eритропоэз стимулятори.

V03

♦        Турли огирлик даражасидаги темир танкислиги анемияси. ♦        Қон йўқотиш  натижасидаги анемия – постгеморрагик анемияда қўлланилади

Eритим барча ёшдаги инсонлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Хозирги вақтгача ножўя таъсири кузатилмаган. Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ҳозирги вақтгача клиник синовлар жараёнида олинган натижалар Эритимни бошқа дори препаратлари билан ҳар қандай ўзаро таъсири йўқлигини кўрсатди.

Eритим қабул қилгандан кейин 30 минут давомида сув ва овкат қабул қилиш мумкин эмас. Препарат психомотор реакциялар тезлигига ва диққат концентрациясига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Eритимнинг терапевтик диапазони жуда кенг. Ҳатто, доза ошириб юборилса ҳам интоксикация ҳолатлари кузатилмаган. Даволаш жараёнида гемато-критнинг нормадан ошиб кетишига йўл қўйилмасин.

Рецепт бўйича

Ичга қабул қилиш учун эритма. 40% этанолда 10 мл дан 0,001% ли Эритим эритмаси. Ҳажми 25 мл бўлган, томчилатгич ва бураладиган қопқоқча билан таъминланган рангли шиша флаконда.

2 йил.