Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: Эргокалциферол- 5 г.
ёрдамчи модда: юқори даражада рафинадланган этил спирти 1 литргача.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Eргокалциферол
Препаратнинг савдо номи:
Eргокалциферол-ЛИК
Фармакалогик гуруҳи:
Витаминлар.
Дори шакли:
Спиртли эритма.
Рангсиз, тиниқ суюқлик.
Витаминлар.
Eргокалциферол рахитни олдини олиш ва даволаш учун, шунингдек калций алмашинувини бузилиши билан боғлиқ бўлган суяк касалликларида (остеопорознинг турли шакллари, остеомаляция), қалқонсимон бези олди безлари фаолиятини бузилишларида (тетания), туберкулёзнинг баъзи шаклларида, псориазда, югирикда қўлланади.
Бир томчи препарат тахминан 4000 ХБ, 1 мл – 200000 ХБ сақлайди.
Препарат ичга суткада 10000-100000 ХБ дан овқат вақтида қабул қилинади.
Юқори суткалик доза – 100000 ХБ.
Янги туғилган чақалоқлар ва эмизикли болаларда рахитни олдини олиш учун Д2 витамини ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликнинг 30-32 ҳафтасидан 400000-600000 ХБ бўлинган дозалар кўринишида 10 кун давомида ва эмизикли оналарга ҳар куни 500 ХБ дан эмизишни биринчи кунидан бошлаб, то препаратни болага буюриш бошлангунича берилади.
Профилактик восита сифатида болаларга бўлиб-бўлиб 500-1000 ХБ дан ҳар куни ҳаётининг 1-нчи йили давомида, ёки 50000 ХБ дан ҳафтада 1 марта 8 ҳафта давомида, ёки тезлаштирилган схема бўйича 300000-400000 ХБ 10-12 кун давомида берилади.
Муддатида туғилган болаларга 3 ҳафталигидан бошлаб профилактика мақсадида бир даволаш курсига 300000 ХБ гача буюрилади.
Чала туғилган чақалоқларга, эгизакларга ва сунъий озиқланишда бўлган болаларга ҳаётининг 2 чи ҳафтасидан бошлаб, курсга 600000 ХБ гача буюрилади.
Остеопороз ва остеомаляцияда Д2 витаминини кунига 3000 ХБ дозада буюрилади.
Тетания хуружларини олдини олиш учун кунига – 1000000 ХБ гача буюрилади.
Туберкулёзли югирик хасталиги бўлган катта беморлар учун суткалик доза 100000 ХБ ни ташкил қилади; Туберкулёзли югирикли 16 ёшгача бўлган болаларга, ёшига қараб, бир кунда 25000 дан 75000 ХБ гача буюрилади.
Суткалик доза иккига бўлиниб овқатланиш вақтида қабул қилинади.
Даволаш курси 5-6 ой.
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, аммо кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, таъсирчанлик, қуввацизлик, тана вазнини камайиши, сийишни тезлашиши кузатилиши мумкин.
Д2 гипервитаминози.
препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;Д гипервитаминози;ўпка туберкулёзининг фаол шакли;меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;жигар ва буйракларнинг ўткир ва сурункали касалликлари;декомпенсация босқичидаги юрак ва қон томирларининг органик касалликлари;қонда ва сийдикда калций ва фосфор даражасини ошиши;саркоидоз;сийдик тош касаллиги.
Eргокалциферол калций тузлари билан бир вақтда қўлланилганда Д2 витаминининг заҳарлилиги ошади.
Ёд препаратлари билан бирга буюрилганда витаминни оксидланиши юз беради.
Антибиотиклар (тетрациклин, неомицин) билан бирга қўлланилганида эргокалциферолни сўрилиши бузилади.
Минерал кислоталари билан бирга қўллаш препаратни парчаланишига ва фаолсизланишига олиб келади.
Д2 витамини препаратлари уларни фаолсизлантирувчи ёруғлик ва ҳавонинг таъсирини истисно қилувчи шароитларда сақланади: кислород Д2 витаминини оксидлайди, ёруғлик эса уни захарли токсистеринга айлантиради.
Д2 витамини кумулятив ҳусусиятларга эгалигини хисобга олиш зарур.
Узоқ вақт қўлланганида қонда ва сийдикда Са2+ концентрациясини аниқлаш керак.
Д2 витаминининг жуда юқори дозалари узоқ вақт қўлланганида ёки зарб дозалари сурункали Д2 гипервитаминозига сабаб бўлиши мумкин.
Эргокалциферол чақирган гипервитаминозда юрак гликозидларининг таъсирини кучайиши ва гиперкалциемия ривожланиши билан боғлиқ аритмиялар пайдо бўлишининг хавфи ошиши мумкин(юрак гликозидининг дозасини тўғрилаш мақсадга мувофиқ).
Гипотиреозли беморларга узоқ вақт давомида, кекса ёшли шахсларга эхтиёткорлик билан буюрилади, чунки ўпка, буйрак ва қон томирларда калцийни тўпланишини кучайтириб, атеросклерозни ривожланиши ва кўринишларини кучайишига олиб келиши мумкин.
Кекса пациентларда Д2 витаминига эхтиёж, Д2 витаминини сўрилишини камайиши, терининг Д3 провитаминини синтез қилиш қобилиятини пасайиши, инсоляция вақтини камайиши, буйрак етишмовчилигини пайдо бўлиш тез-тезлигини ошиши оқибатида ортиши мумкин.
Катта дозаларда қўлланганида организмга заҳарли таъсирини камайтириш учун бир вақтда А витаминини (10000-15000 ХБ суткада), аскорбин кислотасини ва В гуруҳи витаминларни қўллаш керак.
Д2 витаминини қабул қилишни кварц лампаси билан нурлантириш билан бирга қўшмаслик керак.
Калций препаратларини Д витаминининг юқори дозалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Даволаш жараёнида қонда ва сийдикда калций ва фосфорнинг даражасини назорат қилиш тавсия қилинади.
Қандли диабети бўлган ва иммобилизация шароитидаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препаратни шифокорнинг кузатуви остида қабул қилиш керак.
Маълум эхтиёжни шахсий равишда таъминлашда бу витаминнинг мумкин бўлган барча манбаларини ҳисобга олиш керак.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: (Д2 гипервитаминози) иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, умумий бўшашиш, чанқоқлик, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши, асабийлашиш, гипертермия, сийдикда ўзгаришлар (лейкоцитлар, оқсил, гиалинли цилиндрлар), полиурия, Д гипервитаминози кузатилади.
Даволаш: беморни қустириш ёки меъдани катта миқдордаги фаоллаштирилган кўмирли суюқликда ювиш ва тузли сурги воситаларини бериш лозим.
Организмга калций киришини кескин чеклаш.
Рецепт бўйича
Ичга қабул қилиш учун 0,5% ли спиртли эритма.
5 мл, 10 мл ёки 25 млдан томчилагич-флаконларда.
Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.