Eнтеросгел rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: полиметилсилоксан полигидрати                                    70 г; ёрдамчи модда: тозаланган сув                                                         30 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

полиметилсилоксан полигидрати.

Препаратнинг савдо номи:

Eнтеросгел

Фармакалогик гуруҳи:

захарланиш ва интоксикацияда қўлланадиган восита (энтеросорбент восита).

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун паста.

оқдан деярли оқ ранглигача бўлган, ҳидсиз бир хил пастасимон масса.

захарланиш ва интоксикацияда қўлланадиган восита (энтеросорбент восита).

A07V.

Катталар ва болаларда детоксикацион восита сифатида: келиб чиқиши турлича бўлган ўткир ва сурункали интоксикациялар;кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар, шу жумладан дори препаратлари ва алкогол, алкалоидлар, оғир металл тузлари ва бошқалар билан ўткир заҳарланиш;ҳар қандай генезли ўткир ичак инфекцияларини (токсикоинфекциялар, салмонеллез, дизентерия, келиб чиқиши ноинфекцион бўлган диарея синдроми, дисбактериоз ва бошқаларни) комплекс даволаш таркибида;яққол интоксикация билан кечувчи йирингли-септик касалликларни комплекс даволаш таркибида;овқат ва дори аллергияси;гипербилирубинемия (вирусли гепатит) ва гиперазотемия (сурункали буйрак етишмовчилиги);зарарли ишлаб чиқариш шароитида (политроп таъсирли кимёвий агентлар, ксенобиотиклар, инкорпорланган радионуклидлар, қўрғошин, симоб, маргумиш бирикмалари, модель маҳсулотлари, органик эритувчилар, азот, карбоноксидлари, фторидлар, оғир металл тузлари билан касбий заҳарланиш) ишчиларни сурункали заҳарланишини олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Eнтеросгел® пастаси ичга, овқатдан ёки бошқа дориларни қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки кейин сув билан қабул қилинади. Катталар учун дозалар – 1 ош қошиқдан (15 г) суткада 3 марта (45 г) буюрилади. 5 ёшгача бўлган болаларга – 1 чой қошиқдан (5 г) суткада 3 марта (15 г), 5 ёшдан 14 ёшгача эса бир десерт қошиқдан (10 г) суткада 3 марта (30 г) буюрилади. Сурункали интоксикацияларни олдини олиш учун – суткада 30 г ёки 15 г дан 2 қабулда ҳар ойда 7-10 кун давомида буюрилади. Оғир интоксикацияларда биринчи 3 сутка давомида препаратнинг дозасини икки марта ошириш мумкин. Ўткир заҳарланишларда даволаш давомийлиги – 3-5 сутка, сурункали заҳарланиш ва аллергик ҳолатларда эса – 2-3 ҳафтани ташкил этади. Такрорий курс шифокор тавсиясига кўра ўтказилади.

Кўнгил айниши, қабзият бўлиши мумкин. Оғир буйрак ёки жигар етишмовчилигида препаратдан жирканиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин.

Препаратни индивидуал ўзлаштираолмаслик, ичак атониясида қўллаш мумкин эмас.

Eнтеросгел® бошқа препаратлар билан  бир вақтда қабул қилинганида уларнинг сўрилиши камайиши мумкин.

Препаратни бошқа дори воситалари билан вақт бўйича алоҳида қабул қилиш қоидаларига риоя қилинганида – бошқа дориларни қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки кейин, комплекс даволашда ишлатилиши мумкин. Шифокор тавсиячига кўра қўллаш керак. Ҳомиладорлик ва лактация. Ҳомиладорлик ва лактацияда Энтеросгел® пастасини қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

4°С дан паст бўлмаган ва 30°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ўрам очилганидан кейин препаратни қуриб қолишидан ҳимоя қилиш керак. Музлашдан сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун паста 225 г дан мажмуавий материаллардан бўлган тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.