Eнтерожермина/Энтерогермина rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула сақлайди: фаол модда: антибиотикларга полирезистент бўлган Баcиллус cлаусии споралари – 2 микрофильмлиард; ёрдамчи моддалар: каолин, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати, капсула таркиби: желатин, титан диоксиди (Е171), тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Eнтерожермина/Энтерогермина

Фармакалогик гуруҳи:

диареяга қарши восита.

Дори шакли:

капсулалар.

оқиш рангдан фил суяги рангигача бўлган майда кукун сақловчи қаттиқ оқ желатин капсулалар.

диареяга қарши восита.

A07FA.

Ичак дисбактериози (дисмикробиоз) ва ундан кейинги эндоген дисвитаминозни олдини олиш ва даволаш. Антибиотиклар ёки кимётерапевтик воситалар билан даволашдаги ичак микрофлорасини тиклаш бўйича даволаш. Болалардаги интоксикация ёки ичак дисбактериози (дисмикробиоз) ва дисвитаминози учун характерли бўлган ўткир ва сурункали меъда-ичак бузилишлари.

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки қандай бўлмасин бошқа ингредиентига юқори сезувчанлик.

Ушбу препаратни целиакияда (ёки глютен касаллиги) қўллаш мумкин.

Ушбу дори препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қабул қилиш мумкин.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилишининг клиник кўринишлари қайд этилмаган.

Рецепциз Улашиш: 23 959 Виеwс

12 капсуладан ПВХ/ПВДХ/Ал блистерларда. 1 ёки 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.