Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
нифуроксазид
Препаратнинг савдо номи:
Eнтерофурил
Фармакалогик гуруҳи:
Диареяга қарши препаратлар.
Ичакда микробларга қарши ва яллиғланишга қарши препаратлар.
Ичакда микробларга қарши бошқа препаратлар.
Нифуроксазид.
Дори шакли:
капсулалар
тиниқ бўлмаган қаттиқ желатинли сариқ (100 мг ли доза – №2) ва жигар рангли (200 мг ли доза – №0) капсулалар, улар сариқ рангли гранулятлар ёки енгилгина босилганида майдаланиб кетадиган сариқ рангли бироз прессланган гранулятлар билан тўлдирилган.
Диареяга қарши препаратлар.
Ичакда микробларга қарши ва яллиғланишга қарши препаратлар.
Ичакда микробларга қарши бошқа препаратлар.
Нифуроксазид.
A07AX03
Перорал қўлланилганидан кейин нифуроксазид ичак йўлларидан деярли сўрилмайди ва фақат ичак бўшлиғида ўзининг антибактериал таъсирини намоён қилади.
Нифуроксазиднинг 20% ўзгармаган кўринишда, қолган миқдори кимёвий ўзгарган ҳолда меъда-ичак йўли орқали тўлиқ чиқарилади.
Чиқарилиш тезлиги препаратнинг дозасига ҳам, ичак йўлларининг моторикасига ҳам боғлиқ.
Умумий ҳолат ёмонлашишисиз, тана ҳарорати ошишисиз ва интоксикациясиз кечувчи ўткир бактериал диареяда қўлланилади.
Ичга қабул қилинади.
Аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок).
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Нифуроксазидга, нитрофуран ҳосилаларига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;3 ёшгача бўлган болалар (мазкур фармацевтик шакл учун);фруктозани ўзлаштираолмасликда, глюкозо-галактоз малабсорбция синдромида, сахараза ва изомалтаза етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Дисулфирамга ўхшаш реакцияларни келтириб чиқарадиган препаратлар, марказий нерв тизими фаолиятини сусайтирувчи дори препаратлари билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди.
Агар Сиз Энтерофурил® капсулалари препаратини қўллашдан олдин бошқа дори препаратларини (шу жумладан рецепциз дори препаратларини) қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Диарея бир вақтда нифуроксазид билан даволаш амалга оширилган ҳолда даволанганида, регидратацион даволашни ўтказиш зарур.
Тизимли шикастланишлар белгилари (умумий ҳолатнинг ёмонлашиши, тана ҳароратини ошиши, интоксикация ёки инфекция симптомлари) бўлган бактериал диареяда тизимли таъсир этувчи антибактериал препаратларни қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Юқори сезувчанлик симптомлари (ҳансираш, тошма, қичишиш) пайдо бўлганида препарат қўлланилишини тўхтатиш лозим.
Нифуроксазид билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тақиқланади.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген самараси аниқланмаган.
Ҳайвонларда ҳеч қандай тератоген самаралар ва ривожланиш нуқсонлари намоён бўлмаганлиги сабабли, одам организми учун бундай таъсир шунингдек кутилмайди.
Клиник тадқиқотларда ҳомиладорлик даврида Энтерофурил® капсула препарати қўлланилиши вақтида ривожланишнинг эҳтимол қилинган туғма нуқсонларини ёки нифуроксазиднинг эмбриотоксик таъсирини баҳолаш учун бирон-бир маълумотлар тақдим этилмаган.
Лекин, эҳтиёт чораси сифатида ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қабул қилиш тавсия этилмайди.
Лактация даврида препарат билан қисқа даволаш курси ўтказилганида эмизишни давом эттириш мумкин.
Шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.