Eноферрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: элементар темирга эквивалент темир (ИИИ) гироксиди полималтоз мажмуаси – 100 мг; фолат кислотаси – 0,35 мг. ёрдамчи моддалар: қанд кукуни – 190 мг; авицел (рН 102) – 50 мг; метилпарабен – 0,25 мг; кока кукуни – 50 мг; ванил кукуни – 4 мг; магний стеарати – 10 мг; гумми арабика – 25 мг; аспартам – 3 мг; тозаланган сув – қ.с.

Тасир этувчи модда(ХПН):

темир (ИИИ) гироксиди полималтоз мажмуаси, фолат кислотаси.

Препаратнинг савдо номи:

Eнофер

Фармакалогик гуруҳи:

еритропоэзни рағбатлантирувчи восита

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар

тўқ-жигарранг рангли, икки томонлама қавариқ, бир томонида “EП” ёзуви бўлган, қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

еритропоэзни рағбатлантирувчи восита

V03AV05.

Темирнинг латент (ЛТТ) ва клиник аҳамиятли танқислигини (темир танқислиги анемияси – ТТА) даволаш.Ҳомиладорлик, лактация вақтида, туғиш ёшидаги аёлларда, болаларда, ўсмирларда, катталарда (масалан, вегетарианлар ва кексаларда) темир танқислигини олдини олишда қўлланади.

Препаратни овқат вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин ичга қабул қилинади. Чайналадиган таблеткаларни чайнаш ёки бутунлигича ютиш мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси темир танқислигининг даражасига боғлиқ (жадвал).

Жуда кам ҳолларда (0,001% дан кўп ёки тенг ва 0,01% дан кам) тўлиб кетиш ҳисси, эпигастрал соҳада босим, кўнгил айниши, қабзият ёки диарея каби меъда-ичак йўлларининг таъсирланиш белгилари аниқланиши мумкин. Сўрилмаган темирни чиқарилиши билан боғлиқ аҳлат рангини тўқ рангга бўялиши кузатилиши мумкин (клиник аҳамиятга эга эмас).

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Препаратни гемосидерози ва гемохроматози бўлган пациентларга, шунингдек темирни чиқарилишини бузилиш, шу жумладан сидероахрестик анемия, талассемия ва қўрғошин билан заҳарланиш чақирган анемия билан касалланган пациентларга буюрилмайди. Препаратни гемолитик ва мегалобласт анемияси бўлган пациентларни даволаш учун қўлланилмайди.

Бошқа дори препартлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Қандли диабети бўлган беморларга Энофер препаратини буюришда 1 чайналадиган таблетка 0,04 нон бирлигини сақлашини эътиборга олиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ ва қоронғу жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

10 таблетка блистерда. 2 ёки 3 блистердан препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

3 йил.