EМОКСИ ОПТИКрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма сақлайди: Фаол модда: метилетилпиридинол гидрохлориди – 10 мг; Ёрдамчи моддалар: натрий сулфити, натрий бензоати, калий дигидрофосфати, натрий гидрофосфат додекагидрати, метилцеллюлоза, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

EМОКСИ-ОПТИК

Фармакалогик гуруҳи:

антиоксидант восита.

Дори шакли:

кўз томчилари.

Рангсиз ёки кучсиз бўялган бироз товланувчи суюқлик.

антиоксидант восита.

S05SX.

Катталарда қуйидаги касалликларда ва ҳолатларда қўлланади: кўзнинг олд камерасига қон қуйилиши (даволаш);кекса ёшдаги шахсларда склерага қон қуйилиши (даволаш ва олдини олиш);шох парданинг яллиғланиши ва куйишлари (даволаш ва олдини олиш);узоқни кўраолмасликдаги асоратлар (даволаш);шох пардани ҳимоя қилиш (контакт линзалар таққанда).

Ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик. Лактация даври (эмизиш), 18 ёшгача бўлган болалар. Қўллаш усули ва дозалари Препарат конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта томизилади. Даволаш курси 3-30 кун. Зарурати бўлганида ва яхши ўзлаштирилганида даволаш курси 6 ойгача давом эттирилиши ва 1 йилда 2-3 марта такрорланиши мумкин. Ножўя таъсири Ачишишни ҳис қилиш, қичишиш, конъюнктивани қисқа муддатли гиперемияси, кам – маҳаллий аллергик реакциялар. Дозани ошириб юборилиши. Аниқланмаган. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири. Препаратни бошқа дори воситалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Бошқа кўз томчиларини бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганида препаратни охирги бўлиб, аввалги томчилар тўлиқ сўрилганидан кейин (камида 10-15 минутдан кейин) томизилади.

Б рўйхати. Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Рецепт бўйича берилади

Кўз томчилари 1%. 5 ёки 10 мл дан рангсиз шиша флаконларда. 5 мл ёки 10 мл дан учлик-дозатор ва пластик буралувчи қопқоқчали флаконларда. 1 пластик флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 1 шиша флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва қопқоқ-томчилагич билан бирга ёки қопқоқ-томчилатгичсиз картон қутига жойланади.

2 йил. Флакон очилганидан кейин 1 ой давомида ишлатилсин. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.