Eман пўстлоғи rasmini ko'rish

Таркиби:

Қайиндошлар – Фагаcэаэ оиласига мансуб, ёввойи ва маданий ўстирилган қўнғир эман – Қуэрcус робур Л. ва бандсиз гулли эман – Қуэрcус петраэа (Маттусчка) Лиебл. дарахтларининг эрта баҳорда йиғилган янги новдалари, ёш шохлари ва ингичка пояларининг пўстлоғи.

Препаратнинг савдо номи:

Eман пўстлоғи

Фармакалогик гуруҳи:

буриштирувчи воситалар.

Дори шакли:

доривор ўсимлик хом ашёси

буриштирувчи воситалар.

Гингивит, стоматит ва оғиз бўшлиғи, томоқ, ҳалқум ва ҳиқилдоқ шилиқ қаватининг яллиғланиш жараёнларини даволашда, буриштирувчи восита сифатида қўлланади.

10% қайнатма кўринишида кунига 6-8 марта оғиз бўшлиғини чайиш учун қўлланади. Қайнатма тайёрлаш учун 20 г (2 ош қошиқ) майдаланган эман пўстлоғи ёки 10 февраль-пакет сирланган идишга солинади, устидан 250 мл (1 ва ¼ стакан) қайнатилган хона ҳароратидаги сув қуйилади, қопқоғи ёпилади ва қайнаб турган сув ҳаммомида 30 минут давомида қиздирилади. Сўнгра қайноқ ҳолида докадан ўтказилади, қолган ҳом-ашё сиқилади (февраль-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади) ва қайнатилган сув билан ҳажми 200 мл (1 стакан) гача етказилади. Тайёр қайнатмани салқин жойда 2 сутка давомида сақлаш мумкин. Баъзида куйишларни даволаш учун сиртга 20% қайнатма қўлланади.

Аниқланмаган.

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Қутилар ва пакетлар. 50, 75, 100, 130, 150 ва 200 г дан пакетларда қутиларга жойлаштирилган ва 2 г дан февраль-пакетларда №25 ва №50 қутиларда.

5 йил.