Кўпинча гриппсимон синдром, миалгия, артралгия, иситма, эт увишиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи ва кўнгил айниши аниқланади.
Шунингдек инекция қилиш жойида – қизариш, шиш, терини оқариши, оғриқ, жуда кам ҳолларда – инекция қилиш жойида некроз аниқланади.
Диарея, қусиш, иштаҳани йўқолиши, анорекция, уйқусизлик, бош айланиши, безовталик ҳисси, тошма, терини қизариши ва тахикардия, депрессия, суицидга мойиллик, деперсонилизация, тиришиш хуружлари ва аритмия бошқа ножўя самаралар бўлиб ҳисобланади.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, лаборатория текшириш кўрсаткичларини (лейкопения, лимфопения, тромбоцитопения, АсАТ, АлАТ, γ -глутамитрансфераза ва ИФ даражасини ошиши) ўзгариши кузатилади.