Eлевит Пронаталрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди Таъсир этувчи  моддалар: Витаминлар: А витамини (палмитат)                                                                             3600 ХБ Д3 витамини (холекалциферол)                                                                500 ХБ Е витамини (алфа-токоферил ацетати)                                                    15 мг С витамини (калций аскорбат дигидрати)                                              100 мг Фолат кислотаси (В9 витамини)                                                                 0,8 мг В1 витамини (тиамин нитрати)                                                                   1,6 мг В2 витамини (рибофлавин)                                                                                      1,8 мг В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди).                                                2,6 мг В12 витамини(цианокобаламин)                                                                              4 мкг Никотинамид (РР витамин )                                                                       19 мг Биотин                                                                                                            200 мкг Калций пантотенати (В5 витамини)                                                         10 мг Минерал моддалар ва микроэлементлар: Калций (сувсиз калций гидрофосфати, калций пантотенати, калций аскорбат дигидрати)                              125 мг Магний (енгил магний оксиди, магний гидрофосфат тригидрати, магний стеарати)                               100 мг Фосфор (сувсиз калций гидрофосфати, магний гидрофосфат тригидрати)                                                              125 мг Темир (темир фумарати)                                                                              60 мг Рух (рух судья моногидрати)                                                                  7,5 мг Мис (сувсиз мис судьяи )                                                                        1 мг Марганец (марганец судья моногидрати, темир фумарати)                                                                                            1 мг Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маннитол (Е421), макрогол 400, глицерол дистеарати (Е472), желатин (Е441), микрокристал целлюлоза (Е460), этилцеллюлоза, натрий крахмала гликоляти, магний стеарати (Е572) , повидон К90, повидон К30. Қобиғи: гипромеллоза, этилцеллюлозанинг сувли дисперсияси, макрогол 6000, талк (Е553б), титан диоксиди (Е171), темир ИИ оксиди (Е172).

Препаратнинг савдо номи:

Eлевит Пронатал

Фармакалогик гуруҳи:

Поливитамин–минерал комплекси. АТC коди: А11АА03

Дори шакли:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар

Кулранг-сариқ рангли, бир томонида рискаси бўлган узунчоқ таблеткалар.

Поливитамин–минерал комплекси. АТC коди: А11АА03

Таъсир этувчи моддаларнинг фармакокинетик хусусиятлари адабиётларда кенг таърифланган. Ушбу препаратнинг таъсир этувчи моддалари – витаминлар, минераллар ва микроэлементлар – инсон организмида кенг тарқалган алмаштириб бўлмайдиган озуқа элементлари ҳисобланади. Плазмада ва тўқималарда озуқа элементларининг таркиби гомеостатик тарзда бошқарилади ва суткалик ўзгаришлар, овқатланиш ҳолати, бўй, ҳомиладорлик ва лактация каби турли омилларга боғлиқ бўлади.

Ҳомиладорликни режалаштириш ва ҳомиладорлик вақтида, эмизиш даврида мувозанатланмаган ва/ёки тўлиқ бўлмаган овқатланишда витамин ва минералларга эҳтиёжни ошиб кетиши сабабли, витамин ва минераллар  етишмовчилигини олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Аёлларга ҳомиладорликдан олдин (режалаштирилганида, ҳомила пайдо бўлишидан бир ой олдин), ҳомиладорлик даврида, туғруқдан кейин ва эмизиш даврида ичга, суткада 1 таблеткадан овқат билан, бутунлигича ва бир стакан (250 мл) сув билан бирга қабул қилиш тавсия этилади. Эрталабки кўнгил айнишида препаратни кундузи ёки кечқурун қабул қилиш тавсия қилинади. Болалар ва ўсмирлар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳомиладор бўлган ёки ҳомиладорликни режалаштирган ёки эмизаётган қизлар-ўсмирлар: суткада 1 таблеткадан буюрилади. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар: Буйрак функциясини бузилишиган бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар Элевит Пронатални эҳтиёткорлик билан ва шифокор кузатуви остида қўллаш лозим.

Препарат яхши ўзлаштирилади, лекин кам ҳолларда меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар бўлиши мумкин: эпигастрал соҳасида дискомфорт, қабзият, метеоризм, қусиш, диарея, кўнгил айниши. Айрим ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин: эшакеми, юзни шиши, ҳансираш, терини таъсирланиши, терида тошмалар, пуфакчали тошма, анафилактик шок. Бундай вазиятларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин (препаратда В2 витаминининг мавжудлиги билан боғлиқ бўлган ва клиник аҳамиятга эга бўлмаган ҳолат). Препарат темир сақлайди, бу аҳлатни қора рангга бўялишига олиб келиши мумкин. Ушбу самара зарарсиз ва клиник аҳамиятга эга эмас. С витамини глюкоза-6-фосфат дегидрогеназа етишмовчилиги ҳолларида гемолитик анемия чақириши мумкин. Кам ҳолларда гиперкалциурия, бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, юқори қўзғалувчанлик бўлиши мумкин. Санаб ўтилган ножўя реакциялар, шунингдек ушбу йўриқномада кўрсатилмаган реакциялар пайдо бўлганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, А ва/ёки Д витаминининг гипервитаминози, А витамини ёки синтетик изомерлари – изотретиноин ва этретинат билан ёндош даволаш (бета-каротин А витаминини қўшимча тушишининг манбаи сифатида қаралади), гиперфосфатимия, гипермагниемия, гиперкалциемия, калцийни сийдик билан чиқарилишини кучайиши, буйрак функциясини бузилиши, темир ва миснинг метаболизмини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Тўпланган тажриба ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида А витаминини суткада 10000 ХБ дан ортиқ дозаларда қабул қилиш, ҳомилани ривожланишининг туғма нуқсонларни чақириши мумкин деб тахмин қилишга асос бўла олади. Элевит Пронаталнинг 1 таблеткаси 3600 ХБ ёки 1080 мкг А витамини сақлайди. А ва Д витаминининг манбаълари бўлган маҳсулотлар (масалан, жигар ва унинг маҳсулотлари А витаминига жуда бойдир) ва ушбу витаминларни кўп сақловчи шарбатларни ҳисобга олиш лозим. Д витаминини сурункали дозани ошириб юборилиши ҳомила учун зарарли бўлиши мумкин. Д витаминини ва калций кўкрак сути билан чиқарилади. Эмизикли болага уларнинг таъсирини истисно этиб бўлмайди, агар бола ҳар қандай бошқа овқат қўшимчаларини қабул қилаётган бўлса, буни эътиборга олиш лозим. Эмизикли аёллар учун Тиббиёт Институти (АҚШ) Д витаминини хавфсиз бўлган етарли миқдори суткада 2000 ХБ (500 мкг) эканлигини аниқлади. Элевит Пронатал бир таблеткада 500 ХБ (12,5 мкг) Д витаминини сақлайди.

Eлевит Пронатални тавсия қилинган дозаларда қабул қилинганида витаминлар ва минералларнинг дозасини ошириб юборилишидан далолат берувчи маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилишининг кўпчилик ҳоллари витамин сақловчи препаратларнинг катта дозаларини бир вақтда қабул қилиш оқибатида юз беради. Ўткир ва дозани ошириб узоқ вақт юборилиши А ва Д гипервитаминозларига, гиперкалциемияга, темир ва миснинг токциклигига олиб келиши мумкин. Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: бош оғриғи, онгнинг чалкашиши, МИЙ бузилишлари – қабзият, диарея, кўнгил айниши ва қусиш. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.