Eлеутерококка экстракт жидкий rasmini ko'rish

Таркиби:

Тиканли элеутерококк илдизпояси ва илдизи – 1000 г; Этил спирти (этанол) 40% – 1 л экстрат олиш учун етарли миқдорда.

Препаратнинг савдо номи:

Eлеутерококка экстракт жидкий

Фармакалогик гуруҳи:

ўсимликдан олинган умумий тонусни оширувчи восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суюқ экстракт.

оч-жигаррангдан тўқ-жигарранггача рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик. Сақлаш жараёнида чўкма тушишига йўл қўйилади.

ўсимликдан олинган умумий тонусни оширувчи восита.

A13A

Ақлий ва жисмоний толиқиш, турли этиологияли астеник ҳолатлар, артериал гипотония, инфекцион касалликлардан кейинги соғайиш даври ва операциядан кейинги даврда қўлланади.

Препаратни овқатдан олдин ичга қабул қилинади. Катталарга 20-30 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади. 12 ёшдан ошган болаларга – ҳар бир ёшига 1 томчи ҳисобидан буюрилади. Даволаш курси – 25-30 кун. Зарурати бўлганида шифокор маслаҳатидан кейин икки хафталик танаффус билан (ёки усиз) такрорий курслар ўтказилади.

Кам ҳолатларда аллергик реакциялар, тахикардия, бош оғриғи бўлиши мумкин. препаратни қўллашда уйқуни бузилиши ва гипогликемия кузатилиши мумкин.

Препарат компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, артериал гипертензия (артериал босимни ошиши), юрак ритмини бузилиши, миокард инфаркти, церебрал-томир патологияси, юқори таъсирчанлик, тутқаноқ, тиришиш ҳолатлари, уйқусизлик, ўткир инфекцион касалликлар, жигарнинг сурункали касалликлари. Препаратни ҳомиладорликда, лактация даврида ва 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Eлеутерококк препаратлари рағбатлантирувчилар ва аналептикларнинг (кофеин, камфора, фенамин ва бошқалар) таъсирини кучайтиради, марказий нерв тизимини сусайтирувчи ухлатувчи таъсирга эга воситаларнинг (шу жумладан, барбитуратлар, транквилизаторлар, тиришишга қарши препаратлар ва бошқалар) физиологик антагонисти ҳисобланади.

Уйқуни бузилишидан сақланиш учун препаратни куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш мумкин эмас. Гипокликемия кўринишларида препаратнинг дозасини камайтириш, уни овқатдан кейин қабул қилиш ёки препаратни бекор қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун суюқ экстракти. 50 мл ёки 100 мл дан бураб-ёпиладиган полиетилен қопқоқ билан беркитилган ёки полиетилен тиқин ва биринчи очиш назоратли ва бураладиган рентабельли алюмин қопқоқ ёки биринчи очиш назоратли ва тўлдирувчи элементли бураладиган рентабельли алюмин қопқоқ билан беркитилган винтли бўйинчали зарғалдоқ шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. 10 л ёки 20 л дан қистирмали бураладиган пластмасса қопқоқ билан беркитилган винтли бўйинчали зарғалдоқ шиша бутилларда. 10 л ёки 20 л дан беркитиш учун воситалар билан мажмуада полиетилен канистрларда.

4 йил.