Eлектрорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: натрий хлориди – 5,26 мг, натрий глюконати – 5,02 мг, натрий ацетати – 3,68 мг, калий хлориди – 0,37 мг, магний хлориди – 0,30 мг; ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Eлектро

Фармакалогик гуруҳи:

регидратация қилувчи эритма.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

рангсиз ёки деярли рангсиз, тиниқ эритма.

регидратация қилувчи эритма.

V05SV

Фармакокинетикаси бўйича маълумотлар келтирилмаган.

Шок, термик жароҳатлар, ўткир қон кетиши; гипогидратация (изотоник ва гипотоник шакллари); метаболик ацидоз; ўткир тарқоқ перитонит, ичак тутилиши (сув ва туз муносабатини коррекция қилиш учун); ичак оқмалари бўлган беморларда электролитлар мувозанатини бузилишларини декомпенсация қилиш учун; даволовчи плазмаферез (диализ-февральацион усул) да қўлланади.

Вена ичига инфузия ҳолида юборилади. Дозаси пациентнинг ёши, тана вазни ва клиник ҳолатига боғлиқ. Асосан қуйидаги дозалари қўлланади: Катталар учун суткалик дозаси 5-20 мл/кг ни ташкил этади, зарурат бўлганида 30-40 мл/кг гача ошириш мумкин. Минутига 60-80 томчи тезлик билан юборилади, оқим билан юборишга йўл қўйилади. Болалар учун суткалик дозаси 5-10 мл/кг ни, юбориш тезлиги – минутига 30-60 томчини ташкил этади.

Анафилактоид реакциялар (тахикардия, АБ ни пасайиши, қичишиш, тери гиперемияси, ҳансираш, гипертермия), гиперкалиемия бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, алкалоз, ҳужайрадан ташқари гипергидратация, гипертоник дегидратация, гипернатриемия; катта ҳажмдаги суюқликларни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар: оғир даражадаги сурункали юрак етишмовчилиги, мия шиши, ўпка шиши, анурияда қўллаш мумкин эмас.

НЯҚП, андрогенлар, эстрогенлар, анаболик гормонлар, кортикотропин, минералокортикоидлар, вазодилататорлар ёки ганглиоблокаторлар бир вақтда қўлланганида организмда На+ ионларини ушланиб қолиши кучайиши мумкин.

Яққол ифодаланган гиповолемияни даволашда коллоид эритмалар, қон ва унинг компонентлари билан бир вақтда даволаш (препарат қисқа вақт таъсир қилиш оқибатида) тавсия этилади. Эритманинг катта дозалари узоқ муддат юборилганида плазма ва сийдикда электролитларнинг даражасини назорат қилиш афзал. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: кўз нерви сўрғичларини шиши, бош мия шиши, тиришишлар, гипертермия бўлиши мумкин. Натрий хлоридининг токсик дозаси – 100-150 г ни ташкил этади.

Шифокор рецепти бўйича

Eритма 500 мл дан полипропилен флаконда; бир полипропилен флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.