Тиниқ, рангсиз ёки бироз сариқ, этанол ҳидига эга эритма.
Eкзодерил® нафтифин фаол модда сақлайди ва замбуруғли инфекцияларда сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Экзодерил® дерматофитларга қарши самарали, ачитқи, моғор ва бошқа замбуруғларга (масалан, Споротҳрих сченкии) қарши ўртача фаол.
У шунингдек кўпинча микозларга ёндош бўлган турли микроорганизмларга қарши ҳам антибактериал фаоллик намоён қилади.
Клиник қўлланганида нафтифиннинг яллиғланишга қарши таъсири аниқланган, шу туфайли яллиғланиш белгилари (қизариш, шиш, қипиқланиш) ва, айниқса, қичишиш тез йўқолади.
Экзодерил® нафтифинга сезгир қўзғатувчилар чақирган замбуруғли инфекцияларни маҳаллий даволаш учун қўлланади: – ёндош қичишиш ёки усиз тери ва тери бурмаларининг замбуруғли инфекциялари; – тирноқларнинг замбуруғли инфекциялари; – тери кандидозлари; – қипиқланувчи темиратки.
Eкзодерил® фақат тери ёки тирноқларда сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Бу дорини фақат шифокор ёки фармацевт буюрганидек қўлланг.
Барча дорилар каби, гарчи улар ҳар бирида ривожланмаса ҳам, Экзодерил® нохуш самаралар чақириши мумкин.
Ножўя самараларининг тез-тезлиги номаълум.
Алоҳида ҳолларда қуруқлик туйғуси, ачишиш ёки қизариш пайдо бўлиши мумкин.
Нафтифинга, пропиленгликолга ёки препаратнинг бошқа ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ёки ҳомиладорликни гумон қилсангиз ёки ҳомиладор бўлмоқчи бўлсангиз, бу дорини қўллашдан олдин, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
Эҳтиёткорлик мақсадида ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида Экзодерилни қўллашдан сақланиш керак.
Ҳозирги вақтгача таъсири ҳақида хабарлар тушмаган.
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Очилган флакон 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 6 ойдан ортиқ сақланмасин.
Нафтифин сиртга қўлланганида дозани ўткир ошириб юборилиши ва ҳаёт учун хавфли асоратларни пайдо бўлиш эҳтимоли кам.
Тасодифан ичга қабул қилинган ҳолда шифокорга мурожаат қилинг.
Мувофиқ симптоматик даволаш тавсия қилинади.
Агар Сизда бу препаратни ишлатиш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўзингизни шифокорингизга мурожаат қилинг ёки фармацевтдан сўранг.
Сиртга қўллаш учун 10 мл ва 20 мл дан 1% ли эритма тўқ шиша флаконларда; 1 флакондан илова-варақаси билан картон қутида.