Дусконал Ретардрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таъсири узайтирилган капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 200 мг мебеверин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маннит, қанд шарчалари, повидон К30, натрия лаурилсулфати, этилцеллюлоза, гипромеллоза, цетил спирти; капсуланинг қобиғи: титана диоксиди, темир (ИИИ) оксиди, желатин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Таъсир этувчи модда (ХПН): мебеверин

Препаратнинг савдо номи:

Дусконал Ретард Таъсир этувчи модда (ХПН): мебеверин

Фармакалогик гуруҳи:

спазмолитик восита.

Дори шакли:

таъсири узайтирилган капсулалар.

корпуси хира оқ рангли, қопқоқчаси хира қизил-жигарранг рангли, ичида оқ ёки деярли оқ рангли сферик пеллетларни сақлаган, №0 ўлчамли, қаттиқ желатин капсулалар.

спазмолитик восита.

A03AA04

Сўрилиши Мебеверин ичга қабул қилинганидан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади. Ажралиб чиқиши узайтирилган дори шакли суткада 2 марта қабул қилиш дозалаш схемасини қўллаш имконини беради. Тақсимланиши Такрорий дозаларда қабул қилинганида аҳамиятли аккумуляция кузатилмайди. Метаболизми Мебеверин гидрохлориди эстеразалар ёрдамида метаболизмга учрайди, улар биринчи босқичда эфирни верат кислотасига ва мебеверин спиртига парчалайди. Плазмада айланиб юрадиган асосий метаболити – метил гуруҳини йўқотган карбон кислотаси (ДМКК) ҳисобланади. Мувозанат ҳолатида ДМКК ни ярим чиқарилиш даври 5,77 соатни ташкил этади. Дусконал Ретард препарати учун узоқ вақт ажралиб чиқиш ҳусусиятини максимал концентрацияси (Смах) ни нисбатан пастлиги ва қонда максимал концентрациясига эришиш вақтини (тмах) давомлилиги билан тасдиқланади. Такрорий дозаларда (200 мг кунига 2 марта) қабул қилинганида ДМКК Смах 804 нг/мл ни ташкил этади, тмах тахминан 3 соатни ташкил этади. Нисбий биокираолишлигини ўртача қиймати 97% ни ташкил этади. Чиқарилиши Мебеверин организмдан ўзгармаган ҳолатда чиқарилмайди, бутунлай метаболизмга учрайди, унинг метаболитлари организмдан деярли бутунлай чиқарилади. Верат кислотаси буйраклар орқали чиқарилади, мебеверин спирти ҳам буйраклар орқали, қисман карбон кислотаси ва қисман ДМКК кўринишида чиқарилади.

Катталарда: йўғон ичакни таъсирланиш синдроми;МИЙ аъзолари спазмлари, шу жумладан органик касаликлар билан боғлиқ бўлган спазмлар;ичак санчиқлари;ўт қопи санчиқларида қўлланади. 12 ёшдан катта болаларда: МИЙ ни оғриқ билан кечувчи функционал бузилишларида қўлланади.

Дусконал Ретард препарати ичга, бутун ҳолида, овқатдан 20 минут олдин, етарли миқдорда суюқлик билан қабул қилинади. Катталарга (шу жумладан кекса ёшдаги одамларга) 200 мг дан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) буюрилади. Қўллаш давомийлиги чекланмаган. Агар дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, пациент препаратни қабул қилишни буюрилгандек давом эттириши керак. Ўтказиб юборилган дозани мунтазам дозага қўшимча равишда қабул қилиши мумкин эмас. Кекса ёшдаги пациентларда, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Бош айланиши (айрим ҳолларда), диарея ёки қабзият. Аллергик реакциялар: Квинке шиши, эшакеми, экзантема ва юзни шиши бўлиши мумкин.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Мебеверинни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладор аёлларга мебеверинни қўллаш юзасидан адекват маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментларда тератогенлиги кузатилмаган. Ҳомиладорликда препаратни она учун кутилган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин. Мебеверин ва унинг метаболитларини кўкрак сутига ажралиб чиқиши номаълум. Шу сабабли, препарат билан даволаниш вақтида эмизиш мумкин эмас. Педиатрияда қўлланиши 12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмаслиги туфайли, уларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига Дуконал Ретард препаратини бирор-бир таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Совутгичда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: дозаси ошириб юборилганида марказий нерв тизими (МНТ) қўзғалиши мумкин. Мебевериннинг дозаси ошириб юборилганида, ё симптомлари кузатилмаган, ёки енгил бўлган ва тез йўқолиб кетган. Кузатилган дозани ошириб юборилиш симптомлари неврологик ёки кардиоваскуляр симптомлар бўлган. Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти маълум эмас. Меъдани ювиш кўп сонли препаратлар билан заҳарланган ҳолатдагина, дори воситалари қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 соат давомида ташхис қўйилганда тавсия этилади. Сўрилишини пасайтириш чоралари зарур ҳисобланмайди.

Рецепт бўйича берилади

Таъсири узайтирилган капсулалар. 10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.