Дротаверина гидрохлорид. rasmini ko'rish

Таркиби:

сариқ ёки яшил тусли сариқ рангли фаскали ясси цилиндрик таблеткалар.   ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди. фаол модда: дротаверин гидрохлориди – 40 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, талк, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дротаверин (дротаверине).

Препаратнинг савдо номи:

Дротаверина гидрохлорид.

Фармакалогик гуруҳи:

Синтетик спазмолитиклар. Папаверин ҳосилалари.

сариқ ёки яшил тусли сариқ рангли фаскали ясси цилиндрик таблеткалар.   ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди. фаол модда: дротаверин гидрохлориди – 40 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, талк, стеарин кислотаси.

Синтетик спазмолитиклар. Папаверин ҳосилалари.

A03AD02.

-билиар тизимининг касалликлари: холецистолитиаз, холангиолитиаз, холецистит, перихолецистит, холангит, папиллит билан боғлиқ силлиқ мушакларнинг спазми; -сийдик- чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини спазми: нефролитиаз, уретролитиаз, пиелит, цистит, қовуқнинг тенезмларида қўлланилади. Ёрдамчи даволаш дори воситаси сифатида: – қуйидаги меъда-ичак касалликлари: меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, гастрит, кардия ва привратник соҳаларининг спазм, энтерит, колит, қабзият ва метеоризм билан кечадиган спастик колит билан боғлиқ силлиқ мушакларнинг спазмларида; – зўриқиш оқибатидаги бош оғриқларида; – акушерлик ва гинекологияда: дисменореяда қўлланилади.

Ичга, катталарга 40-80 мг (1-2 таблетка) дан суткада 3 марта буюрилади; 1-6 ёшлик болаларга 10-20 мг ли бир марталик дозада (1/4-1/2 таблетка) буюрилади, максимал суткалик доза-120 мг (3 таблетка); 6 дан 12 ёш гача бўлган болаларга –бир марталик доза-20 мг (1/2 таблетка), максимал суткалик доза-200 мг (5 таблетка) ни ташкил этади. Буюришлар сони суткада- 2-3 марта.

-дори воситасининг фаол моддасига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик; -оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги; -оғир юрак етишмовчилиги (юракдан отилиб чиқадиган қон ҳажмини пасайиши синдроми); -6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дротаверин леводопа билан бир вақтда қўлланганда унинг паркинсонизмга қарши самарасини сусайтириши мумкин.

Дори воситасини гипотензияда қўллаш юқори эҳтиёткорликни талаб этади. Дротаверин таблеткаси 53 мг лактоза сақлайди. Тавсия қилинган дозага мувофиқ қабул қилинганда ҳар бир доза билан 159 мг лактоза қабул қилинади. Бу лактозани ўзлаштираолмаслик билан хасталанган шахсларда меъда-ичак бузилишларини чақириши мумкин. Ушбу дори шакли лактаза, танқислиги, галактоземия ёки глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиши билан ҳасталанган беморлар учун тўғри келмайди. Буйрак ва жигар функциясини бузилишлари бўлган шахсларда қўлланилиши Буйрак ва жигар функциясини бузилишлари бўлган шахсларда қўллаш тавия қилинмайди. Кекса ёшдаги пациентлар Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Болалар Болаларда қаътий кўрсатма бўйича қўллаш керак, чунки бу гуруҳ беморларда препаратни қўлланиши етарли даражада ўрганилмаган. Ҳомиладорлик ва лактация Дротаверинни ҳомиладорлик даврида қўллаш тератоген ва эмбриотоксик таъсирларга олиб келмайди. Аммо ҳомиладорликда дори воситаси эҳтиёткорлик билан буюрилиши зарур. Керакли клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Беморларни бош айланиши пайдо бўлганида уларни транспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш каби потенциал хавфли ҳаракатлардан сақланишлари кераклиги тўғрисида хабардор қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ва намдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: юрак ритмини ва ўтказувчанлигини бузилиши, жумладан ўлимга олиб келиши мумкин бўлган Гис тутами оёқчаларини тўлиқ блокадаси ва юракни тўхтаб қолиши.. Даволаш: пациент кузатув остида бўлиши ва симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни қабул қилиши керак. Қусишни чақириш ва/ёки меъдани ювиш тавсия қилинади.

Рецепциз

таблеткалар.

2 йил.