Дротаверин НГП rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Дротаверин гидрохлорид (100% қуруқ моддага қайта хисоблаганда) – 40 мг. Ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди) –52 мг; маккажўҳори крахмали – 35 мг; магний стеарати – 3 мг; талк – 4 мг; пастмолекуляр поливинилпирролидон – 6 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Дротаверин (дротаверин гидрохлорид кўринишида).

Препаратнинг савдо номи:

Дротаверин-НГП

Фармакалогик гуруҳи:

Спазмолитик воситалар.

Дори шакли:

Таблеткалар

Cариқ рангли, яшил тусли, хидсиз таблеткалар. Бироз мармарликга йўл қўйилади.

Спазмолитик воситалар.

A03AD02

Препарат перорал қўлланганида меъда-ичак йўлларида тез сўрилади, ярим сўрилиш муддати 12 минут. Қон зардобидаги максимал концентрацияга (Смах) 45-69 минутдан кейин эришилади. Жигарга метаболизмга учрайди. Биокиришаолиши тахминан 100%. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали марказий нерв тизимига ўтмайди. 72 соатдан кейин организмдан метаболитлар кўринишида 50% – сийдик билан ва 30% – ахлат билан чиқарилади.

Силлиқ мушакларнинг спазми чақирган функционал ҳолатларни ва оғриқ синдромини олдини олиш ва даволаш: холелитиаздаги спазмлар (жигар санчиғи), холецистит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги; меъданинг пилорик ва кардиал бўлимларини спазмлари; спастик қабзият, спастик колит; проктит, газларни йиғилиб қолиши оқибатида операциядан кейинги санчиқлар; нефролитиаз (буйрак санчиғи), пиелит билан боғлиқ бўлган сийдик йўлларини спазмлари; инструментал аралашувлар оқибатидаги силлиқ мушакларни спазмлари; периферик артериал томирларни, бош мия томирларини спазмлари; алгодисменорея; ҳомиладорлик даврида бачадоннинг қўзғалишини пасайтириш учун; туғуруқлардаги бачадон оғзини спазми, бачадон оғзини узоқ муддат очилиши, туғруқдан кейинги тўлғоқлар, ҳомила ташлаш хавфи; эндоартериитлардаги приферик томирларни спазмлари; артериал гипертензия ва стенокардияда бошқа антигипертензив ва антиангинал воситалар билан мажмуада қўлланади.

Ичга, катталарга 40-80 мг дан (40 мг дан 1-2 таблетка ёки 80 мг дан 1 таблетка) кунига 3 марта буюрилади. 6 ёшгача бўлган болаларга препарат бир марталик доза – 10-20 мг, максимал суткалик доза – 120 мг; 6 ёшдан 12 ёшгача – 20 мг, максимал суткалик доза – 200 мг. Суткада 1-2 марта қабул қилинади.

Бош оғриғи, бош айланиши, юрак уриши, қизиш хисси, кўп терлаш, кўнгил айниши, қабзият, артериал босимни (АБ) пасайиши, шунингдек баъзида аллергик дерматит бўлиши мумкин.

Бир вақтда қўлланганда, препарат леводопани антипаркинсоник фаоллигини пасайтириши мумкин, бу треморни ёки ригидликни кучайиши билан бирга кечиши мумкин (мажмуани эхтиёткорлик билан қўллаш керак).

Препарат хомиладорлик ва эмизиклик даврида, шунингдек коронар артерияларини яққол атеросклерози бўлган ва АБ пасайган беморларга эхтиёткорлик билан буюрилади. Меъда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллигини даволашда препарат холинолитиклар билан мажмуада қўлланади. Гипертоник кризни бартараф қилиш учун мажмуавий даволаш таркибида қўллаш мумкин. Ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолларда препаратни бекор қилиш керак. Препаратни бевосита силлиқ мушакларга таъсир қилиши туфайли, у спазмолитик сифатида холиноблокаторлар гуруҳи дори воситаларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда( глаукома, простата безининг гипертрофиясида ва бошқаларда), ишлаталиши мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирлари кучаяди, атриовентрикуляр блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи юз бериши мумкин. Даволаш: қусишни чақириш ва меъдани ювиш. Сурги воситаларни қўллаш. Пациент  шифокор кузатуви остида бўлиши керак. Даволаш – симптоматик.

Рецепциз

Таблеткалар 40 мг дан контур уяли ўрамларда.

3 йил.