Дротаверин инекция учун эритмарецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

дротаверин (дротаверин гидрохлориди шаклида).

Препаратнинг савдо номи:

Дротаверин инекция учун эритма

Фармакалогик гуруҳи:

Спазмолитик воситалар

Дори шакли:

инекция учун эритма фаол модда: дротаверин гидрохлориди – 40 мг; ёрдамчи моддалар: натрий бисулфити, 96% этил спирти, инекция учун сув.

яшил тусли оч сариқ рангли, тиниқ суюқлик.

Спазмолитик воситалар

A03AD02

Парентал томирдан ташқари юборилганда дротаверининг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (Т½) – 10-12 соатни ташкил этади, модданинг деярли тўлиқ элиминацияси 72 соат давомида аниқланади. Марказий нерв тизимида, ёғ тўқимасида, миокардда, буйракларда ва ўпкаларда юқори концентрацияларда, энг паст концентрацияларида жигарда ва меъдада тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 95–98%. Сийдик ва сафро орқали глюкурон кислотаси билан конъюгатлари шаклида (89-99%), озгина қисми судья-конъюгатлари шаклида чиқарилади.  Парентал юборилганда препаратнинг таъсири 2-4 минутдан кейин намоён бўлади. Максимал самара 30 минутдан кейин бошланади.

Сурункали гастродуоденитда, сурункали холециститда, сурункали холелитиазда, меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигида, кардио ва  пилороспазмда, спастик колитда, силлиқ мушакларни спазми, периферик артериал қон томирларни, бош мия қон томирларини спазми, буйрак санчиғида, алгодисменорея, туғруқларда  бачадоннинг қискариришларини кучсизлантириш ва бачадонинг бўйин спазмини йўқотиш учун, инструментал текширишларни ўтказишда қўлланади.

Катталарда мушак ичига (м/и) ва вена ичига (в/и) қўлланади. Одатда м/и юборилганда суткалик доза 1-3 марта юборишга 40-240 мг (2-12 мл) ни ташкил қилади. Жигар ёки буйрак санчиқларида препаратнинг 2-4 мл (40-80 мг) ни в/и секин юбориш тавсия этилади. Физиологик туғруқларда бачадоннинг бўйнини очилиш фазасини қисқартириш учун чўзилиш даврининг бошида – м/и 40 мг юборилади. Агар бу доза керакли самарани бермаса, 2 соатдан кейин яна 40 мг препарат юборилади.

Бош айланиши, юрак уриб кетиши, артериал босимни пасайиши, қизиб кетиш ҳисси, терлаш, тери аллергик реакциялари. В/и юборилганда – коллапс, АВ блокада, аритмиялар, нафас марказининг сусайиши.

Препарат компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, яққол жигар, буйрак, юрак етишмовчилиги , ИИ–ИИИ даражадаги АВ блокада, кардиоген шок, артериал гипотензия. Эҳтиёткорлик билан – яққол коронар артерияларни атеросклерозида, простата безининг гиперплазиясида, глаукомада, хомиладорлик ва эмизиш даврида, 6 ёшгача бўлган болаларга.

Бошқа спазмолитикларнинг самарасини, трициклик антидепресантлар, хинидин, новокаинамид чақирган артериал гипотензияни кучайтиради. Морфиннинг спазмоген фаоллигини ва леводопанинг антипаркинсоник таъсирини камайтиради. Фенобарбитал спазмни бартараф қилиниш эҳтимолини оширади.

Парентал юборилгандан (айниқса в/и) кейин автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан 1 соат давомида сақланиш лозим, в/и юборилганида бемор горизонтал ҳолатда бўлиши керак. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Симптомлари:  АВ блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи. Даволаш: симптоматик.

Рецепт буйича

Инекция учун эритма, 40 мг/2 мл, ампулаларда. 2 мл ва 5 мл ли ампулаларни контур уяли ўрамларга жойланган. 2 контурли ўрамлар картон қутига жойланган.

2 йил.