ДОЛЕКС ЮНИОР

Таркиби:

Ҳар 5 мл сақлайди: Фаол модда: 120 мг парацетамол АҚШ Ф. Ёрдамчи моддалар: глицерин, қанд, натрий сахарини, 70% ли кристалланмаган суюқ сорбитол, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, ксантагам, аэросил, полисорбат 80, қулупнай хушбўйи ФЛ00071, кармуазин, лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув Бўёвчи: кармозин

Препаратнинг савдо номи:

ДОЛЕКС ЮНИОР

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетик-антипиретик.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия.

пуштидан қизғиш-пушти ранглигача, малина ҳидли ва ширин таъмли суюқлик. Суспензияда кристаллар мавжуд.

аналгетик-антипиретик.

N02BE01

Препарат тез ва тўлиқ сўрилади. Қондаги максимал концентрациясига қабул қилинганидан кейин 0,5-2 соат ўтгач эришилади, таъсири 3-4 соат сақланади.

Кучсиз ёки ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (шу жумладан бош оғриғи, меньшевизм, невралгия, тиш оғриғи, фарингит, ревматик оғриқлар). Препарат болаларда 3 ойликдан бошлаб тана ҳароратини ошиши билан кечувчи ўткир респиратор касалликларда, гриппда, болалар инфекцияларида, эмлашдан кейинги реакцияларда ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида иситмани туширувчи восита, кучсиз ёки ўртача жадалликдаги оғриқ синдромида, шу жумладан: бош ва тиш оғриғи (тишларни ёриб чиқишида), невралгия, мушакда оғриқ, жароҳат ва куйишларда оғриқни қолдирувчи восита сифатида қўлланади.

Болалар: 1 ёшгача:                   1 чой қошиқ 1 ёшдан 5 ёшгача:     2 чой қошиқ 5 ёшдан катта:           4 чой қошиққача кунига 4 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

Парацетамолнинг ножўя таъсирлари одатда ўртача, гарчи тромбоцитопения, лейкопения, панцитопения, нейтропения ва агранулоцитозни ўз ичига олувчи гематологик реакциялар кузатилган бўлсада. Панкреатит, терини қичишиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал бузилишлар, ҳолсизлик ва ўта юқори сезувчанликнинг бошқа аллергик реакциялари учрайди. Ножўя реакциялари пайдо бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.

Парацетамолга маълум бўлган сезувчанлик, пептик яра ва меъда-ичак қон кетиши. Эҳтиёткорликлар ДОЛЕКС ЮНИОР жигар ва буйрак фаолияти бузилган, шунингдек жигар касалликларига қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.

Парацетамолни барбитуратлар, трициклик антидепрессантлар, тиришишга қарши воситалар (фенитоин), зиксорин, фенилбутазон, рифампицин ва алкогол билан бирга қўлланганида, гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи сезиларли ошади. Салицилатлар билан бирга қабул қилиш нефротоксик таъсирининг хавфини аҳамиятли даражада оширади. Левомицетин (хлорамфеникол) билан бир вақтда қўлланганида левомицетиннинг заҳарлилиги ошади. ДОЛЕКС ЮНИОРда сақланувчи парацетамол, билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради ва урикозурик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Препарат парацетамол сақлайди, шунинг учун максимал суткалик дозани ошишидан сақланиш учун, препаратни парацетамол сақловчи бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Препарат 5-7 кундан кўпроқ қўлланганида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Препарат қандли диабети бўлган ёки қанднинг миқдори камайтирилган парҳездаги болалар томонидан қабул қилинган ҳолда, 1 мл препарат 0,4 г қанд сақлашини ҳисобга олиш керак. Парацетамол қон плазмасида глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини лаборатория текширишларининг натижаларини бузади. Терапевтик самараси бўлмаганида: иситма 3 кундан ортиқ ва оғриқ синдроми 5 кундан ортиқ давом этганида, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Парацетамол билан ўткир заҳарланишнинг белгилари кўнгил айниши, қусиш, меъда оғриқлари, кўп терлаш, тери қопламаларини оқаришидир. 1-2 суткадан кейин жигарнинг шикастланиш белгилари пайдо бўлади – жигар соҳасида оғриқ, қонда “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши. Оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги, гепатонекроз, энцефалопатия ва коматоз ҳолат ривожланади. Заҳарланиш симптомлари пайдо бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Меъдани ювиш, энтеросорбентларни (фаоллаштирилган кўмир, полифепан) қабул қилиш, вена ичига Н-ацетилцистеин антидотини юбориш, метионин қабул қилиш тавсия этилади.

Рецепциз

ДОЛЕКС ЮНИОР суспензияси 60 мл дан бураладиган алюмин қопқоқли қаҳрабо рангли полимер флаконда ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.