Долекс гел

Таркиби:

Ҳар бир туба сақлайди: Фаол моддалар: зиғир мойи (таркибида а-зиғир кислотаси устунлик қилади) 3,00% в/в, диклофенак диетиламин 1,16% в/в (1,00% в/в диклофенак натрий миқдорига тўғри келади), метил салицилат БФ 10,00% в/в, ментол 5,00% в/в. Ёрдамчи моддалар: бензил спирти, карбомер 940, триетаноламин, пропиленгликол, полиоксил 40 гидрогенланган канакунжут мойи (Акризол к-140), изопропил спирти, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, суюқ тозаланган парафин, юмшоқ оқ парафин, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Долекс гел

Фармакалогик гуруҳи:

ревматизмга қарши, яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи сиртга қўллаш учун восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел

оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли гомоген гел.

ревматизмга қарши, яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи сиртга қўллаш учун восита.

Долекс гел – бу маҳаллий таъсир қилувчи оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши гел, скелет-мушак шикастланишлари билан боғлиқ бўлган оғриқлар, шишлар ва яллиғланишларда кўрсатилган: чўзилиш, тенденит, бурсит, қўллар, бўйин, елкалардаги оғриқлар, ишиалгия, бўғимларни қийин ҳаракатланиши, белда оғриқ ва лямбаго.

Долекс гел шикастланган жойларга кунига 3-4 марта қўйилади, дори массаси бутунлай сингиб кетгунича ишқалаб уқаланади.

Тошма, қичишиш ва қизариш каби ножўя таъсирлари бўлиши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин одатда ножўя таъсирлари йўқолади. Агар симптомлари сақланса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Долекс гелини диклофенакка, аспиринга, бошқа ностероид яллиғланишга қарши дориларга ва препаратнинг бошқа ингредиентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Диклофенакни маҳаллий қўллашда препаратнинг тизимли сўрилиши пастлиги сабабли ўзаро таъсирни пайдо бўлиш эҳтимоли жуда паст. Препаратни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Диклофенак фотосенсибилизация чақирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Диклофенакни маҳаллий қўллашда уни ички қабул қилишга нисбатан тизимли ножўя самаралари ривожланиши эҳтимоли кам, аммо Долекс гелни узоқ вақт давомида терининг нисбатан катта юзаларига суртишда эҳтимоли ортади. Долекс гелни шикастланган, яллиғланган ёки инфекцияланган ва очиқ яраларга тушишини олдини олиб, фақат терининг интакт сохаларига юбориш тавсия этилади. Уни кўз ва бошқа шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўйилмайди. Препаратни ичга қабул қилиш мумкин эмас. Бирон бир тери тошмаси пайдо бўлишида препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Долекс гелни намликни ўтказмайдиган окклюзион боғлов остида қўллаш мумкин эмас. Пайларни чўзилиши ҳолларида шикастланган соҳага бинтли боғлам қўйиш мумкин. Долекс гел очиқ яраларда қўлланмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладор ёки эмизикли аёлларда препаратни қўллашни клиник тажрибаси чекланганлиги сабабли уни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Миометриянинг қисқарувчанлик қобилиятига таъсири ва  кучсиз туғруқ фаолияти ва/ёки артериал йўлни муддатидан олдин ёпилиши эҳтимоли сабабли бу айниқса ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигига таалуқли. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомидорлик дааври, ҳомилани ривожланиши, туғруқ даври ва постнатал ривожланишга салбий таъсирининг тасдиқлари аниқланмаган. Эмизиш даврида препаратни қўллашни ўта зарурати бўлганида кутилган фойда потенциал хавфдан юқори бўлганида, препаратни кўкрак соҳасига ёки терининг катта юзасига суртиш, узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Салқин, қоронғу ва қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Компоненларининг паст тизимли сўрилиши сабабли дозани оширилиб юборилиш эҳтимоли кам. Бехосдан ичга қабул қилинганида тез меъдани ювиш ва адсорбент қабул қилиш керак. Даволаш симптоматик, НЯҚВ билан заҳарланишда қўлланадиган умумий қувватлантирувчи воситалар қўлланади.

Рецепциз

Долекс гел 30 ва 50 г дан тюбикларда чиқарилади. Долекс гел шарикли аппликатори бўлган флаконда 40 г дан.

3 йил.