Доктор донрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Томирли Адхатода барглари 25 мг, Қизилмия илдизи 10 мг, Узун Қалампир мевалари 5 мг, Ҳушбўй бинафша гуллари 5 мг, доривор Иссоп барглари 2 мг, Алпиния Галанга 3 мг, доривор Эмблика 5 мг. Ёрдамчи моддалар: қалампир ялпиз мойи, эвкалипт мойи, ментол, суюқ глюкоза, талк, метилпарабен, пропилпарабен, сувсиз лимон кислотаси, асал эссенцияси ва лимон эссенцияси лимонли-асалли пастилкалар учун, апелсинли эссенция апелсинли пастилкалар учун.

Препаратнинг савдо номи:

Доктор дон

Фармакалогик гуруҳи:

ўсимликлардан олинган балғам кўчирувчи, йўталга қарши, димланишга қарши ва яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

ўсимликлардан олинадиган ялпизли, лимон-асалли, апелсинли пастилкалар

доктор дон ҳар бир ингредиентни текшириш натижасида яратилган бўлиб, улар турли этиологияли қийин ажраладиган балғамли йўталда даволовчи таъсир кўрсатади. Препарат таркибидаги фаол моддалар асосан доривор ўсимликларнинг экстрактларидан ташкил топган ва синтетик кимёвий моддаларни сақламайди. Доктор дон – бу синчиклаб танлаб олинган ўсимликлардан ташкил топган оптимал мувозанатланган ва самарали препарат бўлиб, улар қийин ажраладиган балғамли йўталда ва томоқ оғриғида кенг қўлланилади. Доктор дон – бу турли этиологияли қийин ажраладиган балғамли йўтални, жумладан нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларидаги йўтал, шу жумладан ўткир респиратор вирусли касалликларда, пневмонияда, бронхитда, синуситда, СОРК (астма, сурункали бронхит, “чекувчилар” йўтали), туберкулёзда йўтални даволаш учун препаратдир. Доктор дон растителне пастилки ширин ва ёқимли таъмга эга ва барча ёш гуруҳларида кенг ишлатилади.

ўсимликлардан олинган балғам кўчирувчи, йўталга қарши, димланишга қарши ва яллиғланишга қарши восита.

Қуйидаги касалликларда кўкрак қафасидаги димланиш ва махсулотли йўтални баратаф қилиш учун қўлланади: Нафас йўлларининг қийин ажраладиган балғамли йўтал ва томоқда оғриқ билан кечувчи касалликларини симптоматик даволаш.Шамоллаш ва йўтал, юқори нафас йўлларининг инфекциялари (фарингит, синусит, трехеит, ангина).Томоқни қирувчи йўтал, “чекувчилар” йўталида қўлланилади.

Детям старше 4-х лет и взрослм по 1 пастилке кажде 2-3 часа следует медленно рассасват в полости рта. Пастилкалар оғизда тўлиқ эриб кетгунигача тутиб турилсин. Максимал суткалик доза – 8 пастилка. Ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.

Бошқа йўталга қарши препаратлар, ҳамда балғамни чиқарилишини пасайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Пастилкалар сахароза сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморларда ва гипокалорияли пархезда ҳисобга олиш керак. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Шифокор рецептисиз берилади

3 йил.