Джетепаррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Мушак ичига инекция учун мўлжалланган ҳар бир ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди: бетаин глюкуронати (глюкометамин)                           150,0 мг; диетаноламин глюкуронати (глюкодиамин)                40,0 мг никотинамид                                                                    8,2 мг; : аскорбин кислотаси, натрий гидроксиди, инекция учун сув. Вена ичига инекция учун мўлжалланган ҳар бир ампула (10 мл) қуйидагиларни сақлайди: бетаин глюкуронати (глюкометамин)                            750,0 мг; диетаноламин глюкуронати (глюкодиамин)                200,0 мг; никотинамид                                                                    41,0 мг; аскорбин кислотаси, натрий гидроксиди, инекция учун сув. ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли, оч жигарранг рангли, тиниқ эритма.

Препаратнинг савдо номи:

Джетепар

Фармакалогик гуруҳи:

гепатопротектор.

Дори шакли:

инекция учун эритма

Мушак ичига инекция учун мўлжалланган ҳар бир ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди: бетаин глюкуронати (глюкометамин)                           150,0 мг; диетаноламин глюкуронати (глюкодиамин)                40,0 мг никотинамид                                                                    8,2 мг; : аскорбин кислотаси, натрий гидроксиди, инекция учун сув. Вена ичига инекция учун мўлжалланган ҳар бир ампула (10 мл) қуйидагиларни сақлайди: бетаин глюкуронати (глюкометамин)                            750,0 мг; диетаноламин глюкуронати (глюкодиамин)                200,0 мг; никотинамид                                                                    41,0 мг; аскорбин кислотаси, натрий гидроксиди, инекция учун сув. ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли, оч жигарранг рангли, тиниқ эритма.

гепатопротектор.

A05VA.

Бетаин глюкуронати (глюкометамин) организмга тушганида ингичка ичакнинг шиллиқ қаватидаги энтероцитлар томонидан осон сўрилади ва қонга тушади. Қон оқими билан жигарга боради ва бетаин ҳамда глюкурон кислотасига парчаланади. Молекула бетаин гомоцистеиннинг метил гуруҳини беради, шу орқали жигарга токсик таъсирини пасайтиради. Бетаин глюкуронатини метаболизм маҳсулотлари бўлиб, Л-метионин ва диметилглицин ҳисобланади, улар сафро билан чиқариладилар. Никотинамид тузилиш жиҳатидан никотин кислотасига яқин туради. Ичакнинг шиллиқ қавати орқали яхши сўрилади. У барча тўқималарга тез тақсимланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда метаболизмга учраб, никотинамид-Н-метилникотинамид ҳосил қилади. Буйрак орқали чиқарилади.  –          Эндоген ва экзоген интоксикациялар; –          ўткир ва сурункали вирусли гепатит, токсик гепатит ва жигар фаолиятини бошқа бузилишлари; –          жигар етишмовчилиги; –          жигарнинг ёғли дистрофияси; –          холестаз, сариқлик; –          энцефалопатия (шу жумладан алкоголли энцефалопатия); –          овқатдан заҳарланиш, алкоголдан ва и никотиндан заҳарланиш; –          жигар циррози; –          билирубиннинг даражасини юқори бўлиши;-          сурункали қабзиятларда қўлланади.

Вена ичига инекция учун эритма (10 мл ли ампулалар): суткада 1-5 ампула вена ичига (оқим билан ёки инфузион ҳолда) ҳар куни юборилади.Мушак ичига инекция қилиш учун эритма (2 мл ли ампулалар) суткада 1-2 ампула мушак ичига юборилади.

Сувсиз бетаинга ёки бетаиннинг бошқа шаклларига юқори сезувчанлиги ёки аллергияси бўлган одамларга қўллашдан сақланиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсирини клиник аҳамиятли турлари кузатилмаган. Шундай бўлса ҳам, жигар фаолиятига таъсир кўрсатиб, Джетепар турли дори воситаларнинг, шу жумладан антацид воситалар, Н-рецепторларининг антагонистлари, юрак-қон томир касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратларнинг метаболизмига таъсир қилиши мумкин. Серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.Препарат вена ичига юбориш учун эритма шаклида кўпчилик инфузион эритмалар (Рингер эритмаси, Хартаман эритмаси, натрий хлоридини 0,9% ли эритмаси, турли концентрациядаги глюкоза эритмаси) билан мутаносибдир.  Шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланилсин.Кекса ёшдаги пациентлар, буйрак етишмовчилиги ҳамда бошқа оғир даражадаги ёндош патология билан хасталанган пациентлар учун энг кичик самарали дозаларни қўллаш зарурияти бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш юзасидан етарли маълумотлар мавжуд эмас. Шунинг учун Джетепар препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва эмизиш даврида қўллашдан сақланиш тавсия этилади, бунда она учун қўллашдан кутилган потенциал фойда, ҳомила учун ҳавфдан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Дозаси бехосдан ошириб юборилганида ножўя самаралар кучайиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича

тиниқ эритма 2 мл дан ампулаларда, 10 ампула контур уяли ўрамда, контур уяли ўрам картон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. тиниқ эритма 10 мл дан ампулаларда, 5 ампула контур уяли ўрамда, контур уяли ўрам картон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.