Диваза rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: С-100 бош мияга специфик оқсилга аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*, эндотелиал НО синтазага аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати. * мувофиқ равишда 10012, 10030, 100200 марта суюлтирилган субстанциянинг учта фаол сувли-спиртли эритмаларининг аралашмаси кўринишида лактоза моногидратига ўтказилади.

Препаратнинг савдо номи:

Диваза

Фармакалогик гуруҳи:

антигипоксант восита, антиоксидант восита, ноотроп восита, ангиопротектор восита.

Дори шакли:

шимиш учун гомеопатик таблеткалар.

ясси цилиндрик шаклли, рискали ва фаскали, оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар. Рискали ясси томонида МАТEРИА МEДИCА, бошқа ясси томонида ДИВАЗА ёзуви туширилган.

антигипоксант восита, антиоксидант восита, ноотроп восита, ангиопротектор восита.

N06BX, N06DX, N05BX, C04AX.

Замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларининг (газ-суюқликли хроматография, юқори самарали суюқликли хроматография, хромато-масс-спектрометрия) сезгирлиги биологик суюқликлар, аъзолар ва тўқималарда антителаларнинг хаддан ташқари паст дозалари миқдорини баҳолаш имконини бермайди, бу Диваза препаратининг фармакокинетикасини ўрганишни техник жиҳатдан имкони йўқлигини билдиради.

МНТ нинг кенг доирадаги органик бузилишларида, шу жумладан нейродегенератив касалликлар, цереброваскуляр (шу жумладан ишемик) касалликлар, нейроинфекциялар, бош мия жароҳатида – мажмуавий даволаш таркибида бош миянинг интегратив фаолиятини тиклашда қўлланади. Вегетатив нерв тизимининг соматоформ дисфункциясини монотепапиясида қўлланади.

Ичга буюрилади. Бир марта қабул қилишга – 1 таблетка (тўлиқ эригунча оғиз бўшлиғида ушлаб туриш керак). 1-2 таблеткадан суткада 3 марта овқатланишдан қатъий назар қўлланади. Ҳолатнинг оғирлик даражаси қараб, ўткир даврда қабул қилиш тез-тезлигини суткада 4-6 мартагача ошириш мумкин. МНТ нинг яққол органик шикастланишларида даволаш курси давомийлиги 4-6 ойни ташкил этиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Дивазани 18 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги юзасидан маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳолатлари ҳозирги вақтгача қайд этилмаган.

Препаратнинг таркибига лактоза моногидрати киради, шунинг учун уни туғма галактоземия, глюкоза ёки галактоза малабсорбцияси синдроми ёки туғма лактаза етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас. Диваза транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Дивазани қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Препаратни қабул қилиш зарурати бўлганида хавф/фойда нисбатини эътиборга олиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дозани тўсатдан ошириб юборилганда препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ диспепсик кўринишлар кузатилиши мумкин.

Рецепциз

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 20 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.