ДИСТРЕПТАЗАрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 13500 ХБ-16500 ХБ стрептокиназа, 1250 ХБ -2000 ХБ стрептодорназа; ёрдамчи моддалар: суюқ парафин ва нейтрал ёғ

Тасир этувчи модда(ХПН):

стрептокиназа. стрептодорназа

Препаратнинг савдо номи:

ДИСТРЕПТАЗА

Фармакалогик гуруҳи:

фермент препарати (мажмуавий).

Дори шакли:

суппозиторийлар

конус ёки “торпеда” шаклли, учи ўткир; юзаси бир хил, доғларсиз, ғадир-будирсиз, ҳаволи пуфакчаларсиз, ёриқларсиз ва механик шикастларсиз,  сарғиш оқ рангли суппозиторийлар.

фермент препарати (мажмуавий).

V06AA55

-бачадон бўйнининг сурункали яллиғланиши; -кичик чаноқ аъзоларининг операциядан кейинги инфилтратив шикастланишлари; -бачадон шиллиқ қаватини яллиғланиши; -ўткир ва сурункали кечувчи геморрой; -кенг яллиғланиш инфилтрати бўлган тўғри ичак олди абсцесслари ва оқмалари; -йирингли каудал кисталарида қўлланади.

Қўллаш усули Суппозиторийни блистер уясидан олингандан кейин тўғри ичакка чуқур киритиш керак. Дозалаш Дозалаш яллиғланиш жараёнини жадаллик тури ва даражасига боғлиқ. Шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўлланади. Катталарда касалликнинг оғир кечишида: 1 суппозиторийдан кунига 3 марта биринчи 3 кун давомида, сўнгра 1 суппозиторийдан кунига 2 марта 3 кун давомида, сўнгра 1 суппозиторийдан кунига 1 марта 3 кун давомида. Катталарда касаллик оғирлигининг енгил ва ўртача даражасида: 1 суппозиторийдан кунига 2 марта 3 кун давомида, сўнгра 1 суппозиторийдан кунига 1 марта 4 кун давомида, ёки 1 суппозиторийдан кунига 2 марта 2 кун давомида. Даволаш курсида ўртача 8-18 суппозиторий ишлатилади. Даволаш курсининг ўртача давомийлиги 7-10 кун.

Айрим ҳолларда аллергик реакциялар, тана ҳароратини ошиши, шунингдек қон кетишига мойиллик кузатилиши мумкин. Ҳар қандай нотипик реакцияларни пайдо бўлиш ҳолатларида албатта препаратни қўллашни давом эттириш хақида шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. Препарат янги жароҳатга ёки чокка тегмаслиги керак, чунки бу чокларни бўшашишига ва оқибати сифатида жароҳатдан қон кетишига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки маҳаллий қон кетишлар пайдо бўлиши мумкин. Яллиғланиш ўчоғига антибиотикларни ёки химиотерапевтик препаратларни ўтишини кучайтиради.

Болаларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас. Препарат янги жароҳат ёки чокларга тегиши керак эмас, чунки бу чокларнинг бўшашиши ва оқибати сифатида жароҳатдан қон кетишига олиб келиши мумкин. ДИСТРЕПТАЗА® препарати билан даволаш вақтида олдиндан шифокор билан маслаҳатлашмасдан ҳеч қандай дори воситаларини қўлламанг.

2°С – 8°С ҳароратда (совутгичда) сақлансин. Музлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари номаълум.

Рецепт бўйича

6 ректал суппозиторийлар блистерда, 1 блистердан картон қутида.

3 йил.