Дисменорм rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Агнус cастус – 125 мг (қуруқ қолдик 1мг), Апис меллифиcа Д3 – 25 мг, Пристаньатилла Д3 – 25 мг, Росмаринус оффиcиналис Д2 – 25 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати , буғдой крахмали, магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Дисменорм

Фармакалогик гуруҳи:

гомеопатик дори воситалари.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, икки томонлама ясси фаскали, катта бўлмаган доғлари бўлиши мумкин бўлган таблеткалар.

гомеопатик дори воситалари.

G02CX

Ҳайз кўриш олди синдроми ва мунтазам бўлмаган ҳайз кўриш каби ҳайз кўриш циклини бузилишларида қўлланади.

Дозалаш тартиби Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: 1-2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилиш керак. Холат яхшиланганида препаратни қабул қилишни тез-тезлигини пасайтириш керак. Қўллаш усули Таблеткаларни овқатдан 30 минут олдин ёки 30 минутдан кейин, оғизда секин эришига имкон берган ҳолда қабул қилиш лозим. Зарур бўлганда таблеткани оз миқдордаги сувда (масалан, чой қошиқда) эритиш тавсия қилинади.

Жуда кам холларда (<1/10000) ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга асосан тез-тезлиги бахолаб бўлмайди): Агнус cастус сақловчи дори препаратларини қабул қилганда, бош оғриғи, бош айланиши; кўнгил айниши ва абдоминал оғриқ каби меъда-ичак томонидан бузилишлар, хусн бузар тошмалар ва ҳайз кўриш циклини бузилиши кузатилиши мумкин. Шунингдек юқори сезувчанлик реакциялари хақида маълумотлар бор, тери тошмалари, эшакеми (қичишадиган пуфакчалар пайдо бўлиши), юз тўқималарини шиши, ҳансираш ва ютишдаги қийинчиликлар билан кузатилувчи оғир даражадаги юқори реакциялар. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Асалари захарига ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига маълум бўлган ўта юқори сезувчанлик эмизиш, эстрогенларга боғлиқ ўсмалар ёки гипофиз ўсмаларида қўллаш мумкин эмас.

Агнус cастус фаол моддани дофаминергик ва эстроген самараси мумкинлиги туфайли препарат дофаминагонистлар, дофаминантагонистлар, эстрогенлар ва антиестрогенлар билан ўзаро таъсирлашиши мумкин. Ҳар қандай бошқа дори воситаларини бир вақтда қўлланилиши зарур холларида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ушбу препарат лактоза ва буғдой крахмали сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий шакллари, лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентлар препаратни қабул қилишлари мумкин эмас. Оз миқдорда буғдой крахмали глютен сақлаши мумкин, аммо целиакияси бўлган одамлар учун деярли хавфсиздир. Буғдойга аллергияси бўлган пациентларга (целиакиядан фарқли) ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас. Агар ўткир холат яхшиланмаса ёки емонлашса, ёки агар қўшимча шикоятлар пайдо бўлса шифокор билан маслахатлашинг.

Дисменорм ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Агнус cастус фаол ингредиенти туфайли лактация даврида препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Оригинал ўрамда 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Аниқланмаган.

Рецепциз

5 йил.