Дипросаликрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: таъсир этувчи модда: 0,5 мг бетаметазон (дипропионат шаклида) ва 30 мг салицил кислотаси; ёрдамчи моддалар: суюқ парафин, оқ юмшоқ вазелин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бетаметазон ва салицил кислотаси.

Препаратнинг савдо номи:

Дипросалик

Фармакалогик гуруҳи:

глюкокортикостероид.

деярли оқ рангли, ёт қўшимчаларсиз, бир хил, юмшоқ консистенцияли суртма.

глюкокортикостероид.

D07XC01.

Дипросалик® препаратининг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар йўқ. Кортикостероид маҳаллий қўлланганида сўрилиши ва тери орқали сўрилиш кўрсаткичи тана соҳаси, терининг ҳолати, дори шакли, пациентнинг ёши ва қўллаш усулига боғлиқ бўлади. Нормал шароитларда маҳаллий қўлланганда бетамезоннинг жуда озгина қисми тизимли қон оқимига тушади. Шуни таъкидлаш керакки, дори воситасидаги салицил кислотаси кортикостероидни тери орқали сўрилишини кучайтиради. Салицил кислотасининг тери орқали сўрилиш кўрсаткичи терининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Тери орқали сўрилиши, бошқалар қатори, псориатик эритродермия ёки терининг яллиғланишли ва эрозив ўзгаришлари билан кечувчи дерматозларда кучаяди. Салицил кислотасининг метаболизми жигарда кечади. Нормал шароитларда ярим чиқарилиш даври 2 соатдан 3 соатгачани ташкил қилади.

Кортикостероидлар билан даволашга сезувчан қуруқ ва гиперкератик дерматозлар: псориаз, сурункали атопик дерматит, нейродермит (сурункали оддий темиратки), ясси темиратки, экзема (шу жумладан тангасимон экзема, қўл экземаси, экзематоз дерматит), дисгидроз (“водянка”), бошнинг сочли қисмини себореяли дерматити, оддий ихтиоз ва бошқа ихтиозли ҳолатларнинг яллиғланиш симптомларини камайтириш учун қўлланади.

Катталар ва болаларга суртма юпқа қават қилиб, кунига 2 марта – эрталаб ва кечқурун терининг шикастланган жойларини тўлиқ қоплаган ҳолда қўйилади. Айрим беморларда, препаратни камроқ қўлланганида ҳам қониқарли самарага эришиш мумкин. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлиги ва кечиши билан белгиланади. Суткалик максимал дозани симптомларни назорат қилиш мумкин бўладиган даражадаги энг паст дозагача аста-секин пасайтириш керак.

Қуйида келтирилган маҳаллий ножўя таъсирлар маҳаллий қўлланиладиган кортикостероидлар учун хос ҳисобланади, шунинг учун ҳам улар Дипросалик® дори воситасидан фойдаланилганда юз бериши мумкин. Нохуш самараларни юз бериш тез-тезлигини кўрсатиб бўлмайди, чунки ушбу ҳолатлар фақат дори воситаси бозорга чиқарилгандан кейингина қайд қилинган.

– Препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик. – Терининг бактерияли, вирусли (герпес, сувчечак, темиратки) ёки замбуруғли инфекциялари; туберкулёз, сифилис, терининг поствакцинал реакциялари. – Оддий ҳуснбузарлар, акне, розацеа. Препаратни жароҳарлар, яралар ва шиллиқ қаватга тегишига йўл қўймаслик керак. Дипросалик® нинг кўзга тушишига йўл қўймаслик ва окклюзион боғлов остига қўлламаслик керак.

Салицил кислотаси бошқа маҳаллий қўлланилувчи дори воситаларининг ўтиш қобилиятларини кучайтириши мумкин. Шунинг учун терининг ишлов берилган соҳаларига бир вақтда бошқа дори воситалари ёки пардоз воситаларини  суртмаслик керак.

Агар препаратни қўллаш вақтида терини таъсирланиши ёки юқори сезувчанлик пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш керак. Инфекция қўшилган ҳолларда мувофиқ даволашни буюриш керак. Тизимли кортикостероидлар учун хос бўлган ножўя самаралар, шу жумладан буйрак усти бези пўстлоғининг фаолиятини сусайиши, кортикостероидлар ҳаддан ташқари ва давомли қўлланганида, айниқса педиатрия амалиётида кузатилиши мумкин. Маҳаллий кортикостероидлар ва салицил кислотасини тизимли сўрилиши терининг катта соҳаларини даволашда, шунингдек окклюзион боғловлар қўлланганида ошади. Салицил кислотасини очиқ жароҳатларга ёки шикастланган терига қўйишдан сақланиш керак. Бу эҳтиёткорлик чораларига, шунингдек давомли қўллашда, айниқса болаларни даволашда амал қилиш керак. Терини таъсирланиши пайдо бўлган ҳолларда, шу жумладан уни ҳаддан ташқари қуруқлигида, препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Узлуксиз қўллаш муддати иложи борича 2-3 ҳафтадан ошмаслиги керак. Жуда кучли, кучли ва ўртача таъсир қилувчи кортикостероидларни юз ва жинсий аъзолар соҳаларига жуда эҳтиёткорлик билан ва 1 ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддат давомида қўллаш керак. Кўз атрофларига асосан фақат кучсиз таъсир қилувчи кортикостероидлар (глаукомани ривожланиш хавфи туфайли) қўлланилади. Кортикостероидлар препаратнинг ингредиентларига нисбатан тери реакцияларини яширишлари мумкин. Пациентга препаратни фақат терининг жорий хасталигини даволаш учун қўллаши ва препаратни бошқа шахсларга бермаслик тўғрисида кўрсатмалар бериш лозим. Педиатрияда қўлланиши. Болаларда катта пациентларга қараганда, маҳаллий кортикостероидларнинг таъсири остида гипоталамо-гипофизар-адренал тизимини сусайиш белгилари ва ташқи кортикостероид самараларни пайдо бўлиши кўпроқ кузатилади. Бу болаларда тери юзаси майдонининг тана вазнига нисбати қийматини катталиги туфайли, препаратни кўпроқ сўрилиши билан боғлиқ. Топик (маҳаллий) кортикостероидлар билан даволанаётган болаларда гипоталамо-гипофизар-адренал тизимини сусайиши, Кушинг синдроми, ўсишни бир текис кечикиши, тана вазнини ошишини кечикиши, бош мия ички босимини ошиши кузатилиши мумкин. Болаларда адренал супрессиянинг кўринишлари: қон плазмасида кортизолни паст даражаси ва АКТГ-стимуляцияга жавобнинг йўқлиги кузатилади. Бош мия ички босимини ошиши тепачани бўртиши, бош оғриғи, кўрув нервларининг дискларини билатерал шиши билан намоён бўлади. Ҳомиладорлик ва лактация. Маҳаллий глюкокортикостероидларни ҳомиладорларда қўллаш хавфсизлиги исботланмаган, шунинг учун ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ препаратларни, фақат аёл учун потенциал фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолдагина буюриш мумкин. Ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ препаратларини катта дозаларда ва узоқ вақт қўллаш мумкин эмас. Кортикостероидларни маҳаллий қўллаш тизимли сўрилиш йўли билан уларни кўкрак сутида пайдо бўлишига олиб келишини мумкинлиги аниқланмаган. Эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қўллашни тўхтатиш ҳақидаги қарор, она учун препаратни қўллаш заруратини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: маҳаллий кортикостероидларни ҳаддан зиёд ва давомли қўллаш гипофизар-адренал тизимининг фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин, бу буйрак усти безларининг иккиламчи етишмовчилигини ривожланиши ва гиперкортицизм симптомларини, шу жумладан Кушинг касаллигини пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Салицил кислотасини сақловчи маҳаллий препаратларни ҳаддан ташқари ва давомли қўллаш салицилизм симптомларини пайдо бўлишини чақириши мумкин. Даволаш: Тегишли симптоматик даволашни ўтказиш керак. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтувчандир. Зарурати бўлганида электролит дисбалансини мувофиқлаштириш кўрсатилган. Сурункали токсик таъсири бўлган ҳолларда кортикостероидни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади. Салицилизмни даволаш симптоматик. Организмдан салицилатларни тезроқ чиқариш учун тегишли чоралар кўрилади. Сийдикни ишқорийлаштириш ва диурезни кучайтириш учун натрий гидрокарбонати перорал қўлланади.

Врач рецептисиз Улашиш: 3 230 Виеwс

суртма

3 йил.