ДИП ХИТрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1,0 г крем қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: Метилсалицилат                                          128,0 мг Ментол (рацемик)                                        59,1 мг Эвкалипт барглари мойи                           19,7 мг Терпентин мойи                                          14,7 мг Ёрдамчи моддалар: Тозаланган сув                                             552,5 мг Цетостеарил спирти                                    180,0 мг Натрий цетостеарилсулфати                    20,0 мг Суюқ парафин                                             10,0 мг Пропиленгликол                                       10,0 мг Ланолин                                                       5,0 мг Довицил 200                                                            1,0 мг

Препаратнинг савдо номи:

ДИП ХИТ

Фармакалогик гуруҳи:

Мушак ва бўғим оғриқларида маҳаллий қўллаш учун дори воситаси. Салицил кислотасининг ҳосиласини сақловчи дори воситаси.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем

оқ рангли ментол ва метилсалицилат ҳидли крем.

Мушак ва бўғим оғриқларида маҳаллий қўллаш учун дори воситаси. Салицил кислотасининг ҳосиласини сақловчи дори воситаси.

M02AS.

Мушаклардаги оғриқларни ва мушак зўриқишини, шу жумладан люмбаго, ишиас, фиброз яллиғланиш, лат ейишлар ва пайларни чўзилишидан кейинги оғриқлар (шу жумладан, спортда олинган енгил жароҳатлар) ни симптоматик даволаш учун қўлланилади. Ревматизмда оғриқ синдромини мажмуавий даволашда қўлланилади.

Фақат сиртга қўллаш учун буюрилади. 18 ёшдан ошган катталар учун буюрилади. Кремни шикастланган жой ёки оғриқли соҳага кунига 2-3 марта суртиш ва енгил ишқалаш тавсия қилинади. Даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади ва касалликни кечиши ва оғирлигига боғлиқ бўлади. Жисмоний машқлардан олдин ва кейин ишлатилиши мумкин.

Тери томонидан аллергик реакциялар: қизариш, қизиш ҳисси, тошма бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ацетилсалицил кислотаси, ибупрофен ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанликда, айниқса анамнезда бронхиал астма бўлганида қўллаш мумкин эмас. 18 ёшгача бўлган болаларда қўлланмасин. Тери қопламларининг бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Метилсалицилат сўрилганида антикоагулянтлар, метотрексатнинг самарасини кучайтиради, буни препарат катта дозада узоқ вақт ишлатилганида ҳисобга олиш керак. Кумарин тури антикоагулянт воситаларини қабул қилаётган ва ДИП ХИТ кремини қўллаётган пациентлар тиббий кузатув остида бўлишлари керак. ДИП ХИТ препаратини қўллашдан олдин қандайдир бошқа препаратларни қўллаётган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Фақат сиртга қўллаш учун буюрилади. Кремни лаблар, бурун йўллари, кўз атрофи соҳалари, жинсий аъзолар ва анал тешиги, шунингдек шикастланган ёки таъсирланган терига суртиш мумкин эмас. Крем юқорида кўрсатилган соҳаларга тушган ҳолларда препаратни кўп миқдордаги тоза сув билан дарҳол ювиш керак. Кремни кўзга ва нафас йўлларига тушишидан сақланиш керак. ДИП ХИТ препарати кўзнинг шиллиқ қаватига тушганида, кўзни сув билан ювиш керак. Препарат бехосдан ютиб юборилганида, шифокорга ёки яқинроқдаги шошилинч ёрдам пунктига мурожаат қилиш керак. ДИП ХИТ препарати қўлланганидан сўнг, агар қўллар даволанаётган конферансье ҳисобланмаса, уларни ювиш керак. Қўллашдан олдин кремни терининг катта бўлмаган соҳасида синаб кўринг. Баъзи пациентлар дискомфорт ҳис этишлари мумкин, айниқса терининг индивидуал юқори сезувчанлигида, кремни иссиқ ҳавода ёки ванна қабул қилиб бўлиш биланоқ қўлланганда. Терида таъсирланиш ёки бошқа ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда кремни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак. Крем пропиленгликол сақлайди, бу терини таъсирланишини чақириши мумкин. Крем ланолин ва цетостеарил спиртини сақлайди, бу терининг маҳаллий реакцияларини (масалан, контактли дерматитни) ривожланишини чақириши мумкин. Ательени бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Маълумот йўқ. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Таърифланмаган. Маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам. Терининг катта соҳаларига қўйилганида ёки препаратнинг катта миқдори бехосдан ютиб юборилганида дозани ошириб юборилишини ривожланишини истисно қилиб бўлмайди. Бундай ҳолларда симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Шифокор рецептисиз

Сиртга қўллаш учун крем. 15 г, 67 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.