Диофлан (Диофлан) rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: диосмин, гесперидин; 1 таблетка 450 мг диосмин, 50 мг гесперидин* дан таркиб топган, 500 мг тозаланган микронизацияланган флавоноидлар фракциясини сақлайди; * “гесперидин” номида флавоноидлар: изороифолин, гесперидин, линарин, диосметинлар аралашмаси кўзда тутилган; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмалгликоляти (А тури), гипромеллоза, талк, натрий лаурилсулфати, магний стеарати, “Опаглос 2 Оранге” № 97А23967 қобиқ учун аралашма сақлайди: натрий карбоксиметилцеллюлоза, малтодекстрин, декстроза моногидрати, титан диоксиди (Е171), стеарин кислотаси, талк, темир (ИИ) оксиди (Е172), темир (ИИИ) оксиди (Е172), сариқ шафақ ФCФ (Е110).

Тасир этувчи модда(ХПН):

диосмин. гесперидин

Препаратнинг савдо номи:

Диофлан (Диофлан)

Фармакалогик гуруҳи:

Капиллярларни барқарорлаштирувчи восита. Биофлаваноидлар. Диосмин мажмуада.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

овал шаклли, юзаси икки томонлама қавариқ, таблетканинг бир томони рискали ва бошқа томонида “КМП” ёзуви бўлган, оч пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Капиллярларни барқарорлаштирувчи восита. Биофлаваноидлар. Диосмин мажмуада.

S05S A53.

Оёқларни органик ва функционал ривожланган сурункали венолимфатик етишмовчилиги (оёқларда шишлар, оғриқ, оғирлик ҳисси). Ўткир ва сурункали геморрой.

Перорал қўллаш учун ишлатилади. Катталарга буюрилади. Сурункали венолимфатик етишмовчиликни (оёқларда шишлар, оғриқ, оғирлик ҳисси, тунги тиришишлар, трофик яралар, лимфедема ва бошқ.) даволаш: суткада 2 таблетка (иккита қабулга) овқат вақтида қабул қилинади. Бир ҳафта давомида қабул қилинганидан сўнг суткада 2 таблеткани бир вақтда овқат вақтида қабул қилиш мумкин. Сурункали геморрой: суткада 2 таблетка (иккита қабулга) овқат вақтида қабул қилинади. Бир ҳафта давомида қабул қилинганидан сўнг суткада 2 таблеткани бир вақтда овқат вақтида қабул қилиш мумкин. Ўткир геморрой: биринчи 4 кун давомида суткада 6 таблетка ва кейинги 3 кун давомида суткада 4 таблеткадан қабул қилинади. Овқат вақтида қабул қилинади. Суткалик таблеткалар миқдори 2-3 қабулга бўлинади. Даволаш курси ва дозаси препаратни қўллаш учун кўрсатмаларга, касалликни кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади. Ўртача даволаш давомийлиги 2-3 ойни ташкил қилади.

Одатда даволаш яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан ўртача бузилишлар (диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш) ёки вегетатив нерв тизими томонидан (бош оғриғи, бош айланиши) кузатилиши мумкин, бу даволашни тўхтатиш зарурати йўқ.

Анамнезида препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.

Аниқланмаган.

Агар ўткир геморрой симптомларининг яққоллигини тез камайиши кузатилмаса, қўшимча проктологик текширишлар ўтказиш ва даволашни коррекция қилиш керак.

Препаратни тератоген таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Препаратни она сутига ўтишига нисбатан етарли даражада маълумотлар йўқлиги сабабли препаратни қўллаш вақтида эмизиш тавсия қилинмайди. Препарат билан даволаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Тавсия этилган дозалардан ошиб кетган ҳолда меъдани ювиш, сорбент қабул қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Ножўя самараларни кечиши кучайиши мумкин. Даволаш – симптоматик.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда; 3 ёки 6 блистердан қутида.

2 йил.