ДИМЕКСИД ЖФФ rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: диметилсулфоксид 50 мл

Тасир этувчи модда(ХПН):

диметилсулфоксид

Препаратнинг савдо номи:

ДИМЕКСИД-ЖФФ

Фармакалогик гуруҳи:

бўғим ва мушак оғриқларида маҳаллий қўллаш учун восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суюқлик.

рангсиз суюқлик ёки рангсиз кристаллар. Гигроскопик.

бўғим ва мушак оғриқларида маҳаллий қўллаш учун восита.

M02AX03.

Димексид (90%) эритмаси терига аппликация қилинганида 5 минутдан кейин қон зардобида аниқланади, максимал концентрациясига 4-6 соатдан кейин эришади ва 1,5-3 сутка давомида деярли ўзгармаган даражада сақланиб туради. Диметилсулфоксид ўзгармаган ҳолда ҳам, диметилсулфоксид кўринишида ҳам сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш касалликларини: ревматоид артрит, Бехтерев касаллиги, деформацияланувчи остеоартроз (периартикуляр тўқималарни шикастланиши борлигида); артропатияларда, боғламларни чўзилиши, лат ейишлар, жароҳатдан кейинги инфилтратлар, ўткир ва сурункали остеомиелитлар, стрептодермия, йирингли жароҳатлар ва абсцессларни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади. Шунингдек терининг пластик жарроҳлигида кщчириб щтказилган терини ауто- ва гомотрансплантатларини битиб кетиши учун, шунингдек гемотрансплантатларни консервация қилишучун ҳам қўлланади.

Компресслар, тампонлар учун сувли эритмалар (30-50% концентрациялари) кўринишида қўлланади. Димексид эритмаси шимдирилган докали салфеткалар терининг шикастланган соҳаларига атрофдаги соғлом соҳаларни қамраб олиб, суткада 1 марта 20-30 минут давомида қўйилади. Салфетканинг юзасига полиетилен пленка ва пахта ёки тўқима мато қўйилади. Диффуз стрептодермияларда препаратнинг 40-90% Димексид-ЖФФ эритмаси билан компресс қилиш тавсия қилинади. Терининг йирингли касалликларида 40% эритма қўлланади. Терининг пластик жарроҳлигида ауто- ва гемотрансплантантларга, бевосита операциядан сўнг ва трансплантантни турғун битишининг навбатдаги кунларида препаратнинг 10-20% эритмаси билан боғлов қўйилади. Тери гемотрансплантантларини сақлаш учун консервацияловчи восита сифатида Рингер эритмасидаги препаратнинг 5% эритмаси қўйилади. Кўрсатилган концентрацияларда препаратнинг сувли эритмаларини тайёрлаш бўйича тавсиялар: Эритманинг концентрацияси, % лардаПрепаратнинг миқдори, ҳажм қисмларидаСувнинг миқдори,ҳажм қисмларида20253040509022,5341987,57611

Диметилсулфоксид одатда яхши ўзлаштирилади, лекин айрим беморларда қуйидагилар: Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан дерматитлар, терида тошмалар, ангионевротик шиш, қичишиш, тери гиперемияси, эритема, терини қуриши. Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея. Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, адинамия. Нафас аъзолари томанидан: бронхоспазм кузатилиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик. Юрак-қон томир етишмовчилиги, яққол атеросклероз, стенокардия, жигар ва буйрак функциясини бузилишлари, импульс, миокард инфаркти, кома ҳолати, глаукома, катарактада қўллаш мумкин эмас.

Диметилсулфоксид этанол (алкогол препаратнинг чиқарилишини секинлаштиради) ва инсулин, ацетилсалицил кислотаси, бутадионнинг таъсирини кучайтиради; дигиталис препаратлари, хинидин, нитроглицерин, антибиотиклар (стрептомицин, мономицин) хлоромфеникол, рифампицин, гризеофулвиннинг таъсирини кучайтиради, организмни наркоз учун воситаларга нисбатан сенсибилизация қилади. Препарат томонидан дори воситаларнинг специфик фаоллигини ҳам, токциклигини ҳам кучайтирилишини ҳисобга олиш керак. Деформацияланувчи  остеоартроз ва ревматоид артритни мажмуавий даволашда ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин; стрептодермияни даволаш учун – маҳаллий таъсирга эга микробларга қарши воситалар билан мажмуада (синтомицин линименти) қўллаш мумкин. Агарда Сиз қандайдир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, препаратни қўллаш мумкинлиги ҳақида албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратни шикастланган терига ва аллергик реакциялари кўринишлари бўлган терига қўйиш мумкин эмас. Юз терисига қўйилмасин. Препаратни қўллашдан олдин сезувчанликка синама ўтказиш тавсия қилинади. Бунинг учун Димексид-ЖФФ препарат билан хўлланган пахтали тампон терига қўйилади. Терини кучли қизариши ва қичишиши препаратга бўлган индивидуал юқори сезувчанлиги хақида далолат беради. Кекса ёшли пациентлар олдиндан шифокор маслаҳатидан кейин қўллашлари мумкин. Препаратни шиллиқ қаватларга ва кўзга тушишига йўл қўйилмасин. Препарат тасодифан кўзларга тушганида, уларни оқадиган сувда ювиш керак. 18ºС дан паст ҳароратда диметилсулфоксид кристалланиши мумкин, бу препаратнинг сифатига таъсир қилмайди. Кристалларни эритиш учун, препаратли флаконни сув ҳаммомида (сувнинг ҳарорати деярли 60ºС) эҳтиёткорлик билан иситиш керак. Қайнатилмасин! Дори воситасини қўллаш қоидасини бузиш мумкин эмас, бу соғлиқга зарар етказиши мумкин.

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Диметилсулфоксид билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши аллергик реакциялар (эшакеми, шиш) чақириши ва ножўя самараларнинг намоён бўлишини кучайтириши мумкин, бу препаратни бекор қилишни ва симптоматик даволашни ўтказишни талаб қилади.

Рецепциз

50 мл дан флаконларда ёки 50 мл дан флаконларда қутида.

3 йил.