Димекс rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди фаол моддалар: 9, 96 мг дифенгидрамин гидрохлориди (дипҳенҳйдрамине ҳйдрочлориде) ва 99,6 мг аммоний хлориди (аммониум члориде). ёрдамчи моддалар: этанол, сахароза, бензоат кислотаси, сорбин кислотаси, левоментол, натрий цитрати, лимон кислотаси моногидрати, глицерол, “Малина” суюқ эссенцияси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дифенгидрамин, аммоний хлориди

Препаратнинг савдо номи:

Димекс

Фармакалогик гуруҳи:

балғам қўчирувчи восита

Дори шакли:

сироп 9,96 мг/99,6 мг/5 мл сироп

Димекс сиропи оч-сариқдан сариқ-жигарранггача бўлган, ширин таъмли ва ўзига хос малина ҳидли эритмадир.

балғам қўчирувчи восита

R06AA52

Сўрилиши: Перорал қўлланилгандан кейин дифенгидрамин гидрохлоридининг қўлланилган дозасининг ўртача 65% меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Дифенгидраминнинг таъсири перорал қўлланилгандан тахминан 1 соатдан кейин намоён бўлади ва 4 соатдан 6 соатгача давом этади. Аммоний хлориди 3 соатдан 6 соатгача давомида ичакда тўлиқ сўрилади. Тақсимланиши: Плазмадаги максимал концентрацияларига (81 дан 159 нг/мл гача) 100 мг дифенгидрамин гидрохлоридини бир марта қўлланилгандан кейин 2 соатдан 4 соатгача эришилади. У плазмадаги оқсиллар билан 76% дан 85% гача боғланади. Организмнинг барча тўқималарида тақсимланади. Метаболизми: Дифенгидраминнинг тахминан 50% жигарда метаболизмга учрайди. Яққол биринчи ўтиш самарасига эга. Узоқ вақт қўлланилганда ўзининг метаболизмини индукция қилиши мумкин. Чиқарилиши: Дифенгидрамин метаболитлари ва ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Метаболитлари метаболизацияга учрамаган қисмига нисбатан секинроқ чиқарилади. Тахминан 50-65% сийдикда дифенилметан ҳосилалари кўринишида аниқланади. Дифенгидраминнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 2,4-9,3 соатни ташкил этади.

Нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларида таъсирловчи ва спастик йўтални енгиллаштириш учун қўлланади.

Димекс® сиропини ҳар доим бу илова-варақадаги кўрсатмаларига қатъий риоя қилган холда қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, фармацевтдан сўранг. Сироп ичга қабул қилинади. Катталар ва 14 ёшдан ошган болалар: 5-10 мл дан кунига 3-4 марта; 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар: 5 мл дан кунига 3-4 марта; 6 ёшдан 8 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл дан кунига 3-4 марта. Сироп 6 ёшдан кичик бўлган болаларга тавсия этилмайди! Агар Сиз Димекс® ни қўллашни ўтказиб юборган бўлсангиз Агар Сиз битта дозани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, ёддан чиққан дозани ўтказиб юбориб, уни одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани компенсация қилиш учун икки баровар дозани қабул қилманг.

Барча дори препаратлари каби, Димекс® ҳар бир шахсда намоён бўлмаса ҳам, ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Агар терида тошма, қичишиш, қичишувчи пўрсилдоқ (эшакеми), юз, лаб, томоқ ва тилни шиши каби аллергик реакцияни ҳис қилсангиз ёки сезсангиз, дори препаратини қўллашни тўхтатинг ва дарҳол шифокор ёки даволаш муассасасига мурожаат этинг. Агар юрак ритмини бузилиши, сийишни қийинлашиши ёки сийдикни тутилишини сезсангиз, кичик болаларда ёки кекса ёшдаги пациентларда юқори қўзғалувчанлик ва таъсирчанликни сезсангиз, дори препаратини қўллашни тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Димекс® сиропи, гарчи кам холларда бўлса ҳам бошқа ножўя таъсирлар – умумий холсизлик, толиқиш, диққатни пасайиши, бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, координацияни бузилиши ёки ҳаракатланишни қийинлашиши, тремор, мушаклар тортишиши, терида санчиш, тиришишлар, безовталик, уйқусизлик, қон босимини пасайиши, бурун, оғиз бўшлиғи ва томоқни қуриши, бурун битиши, нафас олишни қийинлашиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, диарея, ўтиб кечувчи кўришни бузилиши, қулоқларда шовқин, ёруғликка юқори сезувчанликни чақириши мумкин. Агар ножўя таъсирлардан биронтаси жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Димекс® ни қўлламанг агар Сизда Димекс® нинг фаол моддалари ёки бошқа ҳар қандай компонентига аллергия (ўта юқори сезувчанлик бўлса);ўткир астматик хуружларда;кўз ички босими юқори бўлганида;агар Сизда простата безини катталашиши бўлса;агар Сизда сийдик чиқариш каналини торайиши бўлса;агар Сизда стенозланувчи пептик яра (меъданинг чиқиш жойини торайишини чақиради);буйрак ва жигар фаолиятини оғир бузилишларида;метаболик алкалозда (хлоридлар йўқотилганда юзага келади) қўллаш мумкин эмас. Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз бу дори препаратини қўлламанг! 6 ёшдан кичик болаларда бу дори препаратини қўлламанг!

Агар Сиз қуйидагиларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос фармацевт билан маслаҳатлашинг: депрессияни даволаш учун дори препаратлари;ухлатувчи препаратлар;таранглашишни бартараф этувчи дори препаратлари, тинчлантирувчи воситалар;юрак-қон томир касалликларини даволаш учун дори препаратлари (метопролол);атропин.

Димекс® ни қўллаганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилинг агар Сизда бронхиал астма бўлса;агар Сиз 65 ёшдан ошган бўлсангиз. Кекса ёшдаги пациентларда дори препарати бош айланиши, уйқучанлик, артериал гипотензия (қон босимини пасайиши) ни чақириши мумкин;кичик ёшдаги болаларда аниқ дозалашга риоя қилинг;илова-варақада кўрсатилган дозани оширманг, чунки сезгир шахсларда ва болаларда антигистамин (аллергияга қарши) препаратлар қўзғалувчанлик, галлюцинациялар, тиришишлар чақириши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз бўлсангиз ёки эмизсангиз Димекс® ни қўлламанг. Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Димекс® сироп уйқучанлик ва координацияни бузилишини чақириши мумкин. Агар Сиз бундай симптомларни сезсангиз, улар бартараф этилмагунча транспорт воситаларини бошқарманг ва юқори диққатни талаб этувчи фаолият турларини бажарманг. Димекс® ни озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан қабул қилиш Препарат билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас. Димекс® нинг айрим таркибий қисмлари ҳақида муҳим маълумот Бу дори препарати 7,8 мл пиво ва 3,2 мл винога эквивалент 7,68 х.%, яъни 312 мг этанол (алкогол) сақлайди. Алкоголизм билан касалланган шахсларга зарар етказади. Аёлларда ҳомиладорлик ёки лактация даврида, болаларда ва жигар касалликлари ёки тутқаноқи каби юқори хавф гуруҳидаги пациентларда эътиборга олиш керак. Димекс® сахароза сақлайди. Агар шифокор Сизда қандларнинг айрим турлари ўзлаштираолмаслик борлиги ҳақида хабар берган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач дори препаратини қўллаш мумкин эмас.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Агар Сиз Димекс® ни керагидан ортиқ дозада қабул қилган бўлсангиз Агар Сиз буюрилган дозадан юқори дозада қабул қилган бўлсангиз, бош айланиши, уйқучанлик, координацияни бузилиши, безовталик, таъсирчанлик, галлюцинациялар ва тиришишлар, терини қизариши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларни ҳис қилишингиз мумкин. Юқори дозаларни қўллаш юрак-қон томир коллапси ёки комани чақириши мумкин. Агар Сиз буюрилган дозадан юқори дозада қабул қилган бўлсангиз, шифокорингиз ёки яқиндаги даволаш муассасасига мурожаат этинг.

Рецепциз

125 мл сироп “Пилфер пруф” типдаги АЛКОзелл тиқинлари билан полиетилен бураладиган қопқоқчалар билан беркитилган “Пилферпруф” типдаги тўқ жигарранг шиша флаконга ёки  “Пилфер пруф” типдаги АЛКОзелл тиқинлари билан полиетилен бураладиган қопқоқчалар билан беркитилган “Пилферпруф” типдаги тўқ жигарранг ПEТ флаконларда. 1 (бир) флакон ўлчов стаканчаси ва илова-варақаси билан картон қутида.

3 (уч) йил Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати: 1 (бир) ой.