Димедролрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

дифенгидрамин гидрохлориди50 ёки 100 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали28,5 ёки 28,4мг;шакар70 ёки 69 мг;стеарин кислотаси1,5 ёки 2 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дифенгидрамин

Препаратнинг савдо номи:

Димедрол

Фармакалогик гуруҳи:

Аллергияга қарши восита, Н-гистамин рецепторлари блокатори.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, ясси цилиндрик шаклдаги фаскали таблеткалар.

Аллергияга қарши восита, Н-гистамин рецепторлари блокатори.

R06AA02

МИЙ (меъда-ичак йўлларидан) тез сўрилади. Биокираолишлиги – 50%.

аллергик реакциялар (мажмуавий даволаш таркибида):эшакеми;пичан иситмаси;ангионевротик шиш (Квинке шиши);аллергик конъюнктивит;ўткир иридоциклит (олдинги увеит) (мажмуавий даволаш таркибида);вазомотор ринит;геморрагик васкулит (Шёнлейн-Генох пурпураси, капилляротоксикоз);зардоб касаллиги;қичишувчи дерматозлар;уйқунинг бузилиши (монотерапия ёки ухлатувчи воситалар билан бирга);хореяденгиз ва ҳаво касаллиги;қусиш (жумладан ҳомиладорлар қусиши);Менер синдроми;меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (стенозловчи туридан ташқари), гиперацид гастрит (мажмуавий даволаш таркибида);нур касаллигини мажмуавий даволаш;премедикацияда, қон ва қон ўрнини босувчи суюқликларни қуйишдаги реакцияларни камайтириш учун қўлланади.

Ичга, етарли миқдордаги суюқлик билан, овқатдан олдин ёки кейин қабул қилинади. Доза касалликнинг оғирлик даражаси, организм ҳолати, пациентнинг ёши, вазни ва буйраклар фаолиятига қараб аниқланади. Даволаш курси давомийлиги ва уларни ўтказиш тез-тезлиги шахсий равишда аниқланади. Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга ичга – 25-50 мг дан суткада 1-3 марта. Энг юқори бир марталик дозаси – 100 мг, суткалик – 250 мг. Даволаш курси – 10-15 кун. Ухлатувчи восита сифатида – 50 мг дан уйқудан олдин. Чайқалишларда – 25-50 мг дан зарур бўлганда ҳар 4-6 соатда. Ичга қабул қилинганида болалар учун бир марталик дозаси: 1 ёшгача бўлган болаларга – 2-5 мг; 2 ёшдан 6 ёшгача – 5-12,5 мг; 7 ёшдан 14 ёшгача – 12,5-25 мг. Қабул қилишлар сони суткада 1-3 марта.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – фотосенсибилизация, аллергик реакциялар. Нерв тизими томонидан: эҳтимол – уйқучанлик, уйқусизлик, таъсирчанлик ва эйфориянинг парадоксал ривожланиши (болаларда), психомотор реакция тезлигининг пасайиши, кам ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи, ҳаракат координациясининг бузилиши, тремор. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – оғиз қуриши, кўнгил айниши. Сезги аъзолари томонидан: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қисқача увишиши кузатилиши мумкин, кам ҳолларда – аккомодация фалажи. Бошқалар: умумий ҳолсизлик.

препаратга ўта юқори сезувчанлик;ёпиқ бурчакли глаукома;простата бези гипертрофияси;меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг стенозловчи яраси;қовуқ бўйинчасининг стенози;бронхиал астма;тутқаноқда қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда қўлланилганида этанол ва МНТ (марказий нерв тизими) ни сусайтирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради. Бир вақтда қўлланилганида МАО (моноаминоксидаза) ингибиторлари, дифенгидраминнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради. Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонстик ўзаро таъсири кузатилади. Заҳарланишни даволашда апоморфиннинг қусишга қарши восита сифатидаги самарадорлигини камайтиради. Холиноблокловчи фаолликка эга препаратларнинг антихолинергик самарасини кучайтиради. Азеластин самарасини оширади (ўзаро), психомотор реакциялар тезлиги камаяди ва депримация кучаяди; бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат ҳомиладорлик даврида унинг она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомилада учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланади. Дифенгидрамин кўкрак сутига ўтади, лактация давридаги даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: марказий нерв тизимини сусайиши, қўзғалиш (айниқса болаларда) ёки депрессияни ривожланиши, кўз қорачиғларини кенгайиши, оғизнинг қуриши, меъда-ичак йўллари аъзоларини фалажи, ножўя таъсирларининг кучайиши ва бошқалар. Даволаш: специфик антидоти мавжуд эмас. Меъдани ювиш. Зарурати бўлганида – симтоматик даволаш: артериал босимни оширувчи препаратлар, кислород, плазма ўрнини босувчи суюқликларни вена ичига юбориш. Эпинефрин и аналептикларни қўллаш мумкин эмас.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 50 ёки 100 мг дан, 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ёки босма лакланган алюмин фолгали ёки полимер қопламали қоғозли контур уяли ўрамларда. Биттадан ёки иккитадан контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда

4 йил.