Сиртга.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат кунига 3-4 марта яллиғланиш ўчоғи устига юпқа қават қилиб қўйилади ва сўрилиб кетгунича енгил ишқаланади.
Гелнинг тавсия қилинган дозаси – 2-4 г (бу ҳажми бўйича катта олча ёки грек ёнғоғи ўлчамига тўғри келади).
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга кунига 2 марта қўлланади, препаратнинг бир марталик дозаси 2 г гача.
Гел қўйилганидан кейин қўлларни ювиш керак.
Даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва аниқланаётган самарага боғлиқ.
Препарат 2 ҳафта қўлланганидан кейин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Самарасини кучайтириш учун, шифокорнинг тавсияси бўйича Дикловит® гелини тизимли ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин (масалан, Дикловит®нинг бошқа дори шакллари билан).
Ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга, қўйиш мўлжалланган жойдаги тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши, кичик болалар (6 ёшгача), ҳомиладорлик (ИИИ уч ойлиги).
Гел фақат терининг шикастланган жойларига қўйилади.
Қўйилганидан кейин окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас.
Препаратни қўзга, шиллиқ қаватларга ёки очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак.
Препарат диклофенакнинг бошқа дори шакллари билан бирга қўлланганида максимал суткалик дозани ҳисобга олиш керак.
Терининг катта юзаларига ва/ёки узоқ вақт давомида қўйилганида, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар учун хос бўлган тизимли ножўя самараларини ривожланиш хавфи ошади.
Препаратни ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
И ва ИИ уч ойликларида, агарда она учун тахмин қилинган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганида қўллаш мумкин.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Гел суртилганида тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.
Тасодифан ичга қабул қилинганида тизимли ножўя реакциялар ривожланиши мумкин.
Тасодифан ичга қабул қилгандаги доза ошириб юборилишини даволаш: меъдани ювиш, қусишни қўзғатиш, фаоллаштирилган кўмир, жадалланган диурез.
Диклоферакни қон плазмаси оқсиллари билан юқори даражада боғланиши (тахминан 99%) туфайли диализ самарасиз.
Рецепциз
Сиртга қўллаш учун 1% гел.
20, 30, 40 ва 50 г дан алюмин ёки ламинирланган полиетилен тубаларда.
1 туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.