Дигоксинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100% асосий модда сақланишига қайта ҳисоблаганда 0,25 мг дигоксин; ёрдамчи моддалар: глицерин, этанол (96%), сувсиз натрий дифосфати, лимон кислотаси моногидрати, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дигоксин (дигохин)

Препаратнинг савдо номи:

Дигоксин

Фармакалогик гуруҳи:

Кардиологик препаратлар. Юрак гликозидлари. Ангишвонагул гликозидлари.

Дори шакли:

инекция учун эритма

рангсиз тиниқ суюқлик.

Кардиологик препаратлар. Юрак гликозидлари. Ангишвонагул гликозидлари.

Димланган юрак етишмовчилиги, бўлмачаларни липиллаши ва титраши (юрак қисқаришлари тез-тезлигини бошқариш учун), суправентрикуляр пароксизмал тахикардия.

Дигоксин вена ичига юборилади. Катталарга 0,25-0,5 мг дозада (1-2 мл 0,025% ли эритма) юборилади. 10 мл 5% ли глюкоза эритмаси ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида аста-секин юборилади. Даволашнинг биринчи кунларида суткада 1-2 марта, кейинги кунлари суткада 1 марта 4-5 кун давомида, ундан кейин самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларда пер ос қабул қилишга ўтилади. Томчилаб юбориш учун 1-2 мл 0,025% ли эритма 100 мл 5% ли глюкоза ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтирилади (вена ичига минутига 20-40 томчи тезлик билан юборилади). Болалар учун дозалари ёшга боғлиқ (мг/кг): чала туғилган янги чақалоқларга – 0,02-0,03; муддатида туғилган янги чақалоқларга – 0,03-0,04; 1 ойликдан 2 ёшгача – 0,04-0,06; 2 ёшдан 10 ёшгача – 0,03-0,04; 10 ёшдан катталарга – 0,03. Кекса ёшли беморларда препаратнинг ярим чиқарилиш даврини узайиши ва кумулятив самарасини ривожланиши мумкинлиги туфайли, катта ёш гуруҳидаги пациентларда креатинин клиренсини аниқлаш тавсия этилади. Креатинин клиренси минутига 50 мл гача камайганида Дигоксиннинг самарани бир маромда сақлаб турувчи дозасини 30-50% га камайтириш лозим.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак ритми ва ўтказувчанлигини бузилиши (синусли брадикардия, экстрасистолия, антиовентрикуляр блокада, бўлмачаларининг пароксизмал тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси, қоринчалар аритмияси). Қон тизими томонидан: эозинофилия, тромбоцитопения. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, невралгия, уйқучанлик, онгни чалкашиши, депрессия, бош айланиши, юқори чарчоқлик, ҳолсизлик, ўткир психоз. Кўриш аъзолари томонидан: рангли кўришнинг бузилиши (атрофдаги буюмларнинг яшил, сариқ ёки оқ рангга бўялиши). Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: анорекция, кўнгил айниши, қусиш, диарея, висцерал қон айланишининг бузилиши, ичакнинг ишемияси ва некрози. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик реакциялар (тери тошмаси, гиперемияси, эшакеми). Бошқалар: гинекомастия.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Эндокардитлар, Адамс-Стокс-Моргани синдроми; гликозидли интоксикация, қоринчалар тахикардияси, ИИ ва ИИИ даражали антиовентрикуляр блокада, яққол брадикардия, гиперкалциемия, гипокалиемия, алоҳида митрал стеноз, гипертрофик обструктив кардиомиопатия, каротид синуси синдроми, аортанинг кўкрак бўлимининг аневризмаси, WПW синдроми, миокард инфарктининг ўткир даври, юрак гликозидлари билан заҳарланиш натижасидаги аритмиялар, қўшимча атриовентрикуляр йўлларнинг мавжудлиги, гипертрофик субаортал стеноз, нотурғун стенокардия, юрак тампонадаси, қоринчалар фибрилляцияси.

Гипокалиемия чиқарадиган воситалар, дигоксинга нисбатан сезувчанликни ошириши мумкин (айрим диуретиклар, литий тузлари, глюкокортикостероидлар). Қуйидаги препаратлар бир вақтда қўлланганида дигоксиннинг қон зардобидаги концентрациясини ошиши мумкин: амиодарон, празозин, пропафенон, хинидин, спиронолактон, тетрациклин, эритромицин, гентамицин, индометацин, хинин, триметоприм, интраконазол, алпразолам, верапамил, фелодипин, нифедипин. Қуйидаги препаратлар бир вақтда қўлланганида дигоксиннинг қон зардобидаги концентрацияси пасайиши мумкин: антацидлар, каолин-пектин, айрим сурги препаратлари, холестирамин, сулфасалазин, неомицин, рифампицин, айрим цитостатиклар, пеницилламин, метоклопрамид, адреналин, салбутамол. Адреномиметик воситалар. Эфедрин гидрохлориди, адреналин гидрохлориди ёки норадреналин гидротартратини, шунингдек селектив бета–адреномиметик воситаларни юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш юрак аритмиясини пайдо бўлишига ёрдам бериши мумкин. Аминазин ва бошқа фенотиазин унумлари. Юрак гликозидларининг таъсири камаяди. Антихолинестераз препаратлар. Антихолинестераз препаратлар юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида брадикардия кучаяди. Зарурати бўлганида уни атропин судьяини юбориб бартараф қилиш ёки сусайтириш мумкин. Глюкокортикостероидлар. Глюкокортикостероидлар билан узоқ вақт даволаш натижасида гипокалиемия пайдо бўлганида юрак гликозидларининг ножўя самараларини ошиши мумкин. Диуретик воситалар. Диуретик воситалари (гипоклиемия ва гипомагниемия чиқаради, аммо қондаги калций ионларининг концентрациясини оширади) юрак гликозидлари билан қўшилганида охиргиларининг таъсири кучаяди. Улар бир вақтда қўллаганида энг оптимал дозалашга риоя қилиш керак. Вақти-вақти билан гипокалиемия ва аритмияни бартараф қиладиган калий тежовчи диуретикларни (спиронолактон, триамтерен) буюриш мумкин. Аммо бунда гипонатриемия ривожланиши мумкин. Калий препаратлари. Калий препаратларининг таъсирида юрак гликозидларининг ножўя таъсирлари камаяди. Калций препаратлари. Юрак гликозидлари билан даволаганда калций препаратларини парентерал қўллаш хавфли, чунки кардиотоксик таъсирлари (аритмиялар) кучаяди. Этилендиаминтетрасирка кислотанинг динатрийли тузи. Юрак гликозидларининг самарадорлиги ва заҳарлигини пасайиши кузатилади. Кортикотропин препаратлари. Кортикотропин таъсирида юрак гликозидларининг самарасини кучайиши мумкин. Ксантин ҳосилалари. Кофеин ёки теофилин препаратлари баъзида юрак аритмияси пайдо бўлишини чақиради. Натрий аденозинтрифосфат. Натрий аденозинтрифосфатини юрак гликозидлари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Фаоллаштирилган кўмир. Овқат ҳазм қилиш йўлларида ўзлаштирилишини камайиши муносабати билан, кўпинча юрак гликозидларининг таъсири сусаяди. Эргокалциферол. Эргокалциферол чиқарган гипервитаминозда, гипрекалциемия ривожланиши билан боғлиқ бўлган юрак гликозидларининг таъсирини кучайиши мумкин. Наркотик аналгетиклар. Фетанил ва юрак гликозидларининг комбинацияси гипотензия чиқариши мумкин. Напроксен. Соғлом одамларда юрак гликозидларини напроксен билан қўшиш рухий синамаларнинг натижаларига таъсир қилмайди. Парацетамол. Бу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти етарлича ўрганилмаган, аммо парацетамол таъсирида юрак гликозидларининг буйраклар орқали чиқарилишини камайиши тўғрисида маълумотлар бор. Дигоксин анаболик стероидлар, тиамин хлориди, рибофлавин, пиридоксин, фолат кислотаси, метилурацил, метионин, унитиол, фосфаден, инозин билан юборилганида унинг мусбат инотроп таъсири кучаяди.

Дигоксин билан даволашда бемор шифокор назорати остида бўлиши керак. Узоқ муддатли даволашда препаратнинг оптимал шахсий дозаси одатда 7-10 кун давомида танланади. Дозани танлашни кекса ва/ёки кучсизланган пациентлар, буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган, кардиостимулятор ўрнатилган пациентлар учун айниқса синчиклаб ўтказиш керак, чунки уларда заҳарли самаралари, бошқа пациентлар томонидан одатда яхши ўзлаштириладиган дозалар қўлланганида намоён бўлиши мумкин. Дигиталисли интоксикациянинг пайдо бўлишини хавфи гипокалиемияли, гипомагниемияли, гиперкалциемияли, гипернатриемияли, гипотиреозли, “ўпка” юракли пациентларда юқори. Бундай беморларда дигоксинни юқори бир марталик дозаларда қўллашдан сақланиш керак. Гипертрофик обструктив кардиомиопатияда дигоксинни қўллаш мумкин эмас, лекин ёндош бўлмачалар фибрилляциясида ва юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қалқонсомин безининг касалликлари бўлган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Қалқонсимон безининг пасайган фаолиятида дигоксиннинг бошланғич ва самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларини камайтириш керак. Гипертиреозда дигоксинга нисбий чидамлилик мавжуд, бунинг оқибатида препаратнинг дозалари оширилиши мумкин. Тиреотоксикозни даволаш курсини ўтказишда, тиреотоксикоз назоратли ҳолатга ўтганида дигоксиннинг дозасини камайтириш керак. Қисқа ичак синдроми ёки кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларга дигоксиннинг сўрилишини бузилиши оқибатида препаратнинг юқорироқ дозалари керак бўлиши мумкин. Дигоксин билан даволаш даврида мунтазам ЭКГ ва қон зардобида электролитларнинг (калий, калций, магний) концентрациясини назорат қилиш керак. Электролит балансини тўғрилаш керак, чунки гипокалиемия ва гипомагниемия ангишвонагул гликозидларининг заҳарлилигини кучайтиради. Кекса ёшли пациентларда препарат алоҳида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Кекса пациентларда ярим чиқарилиш даврини узайиши туфайли, ножўя самаралари пайдо бўлишини ва дозани ошириб юборилиши эҳтимолини юқори хавфи мавжуд. Строфантинни қўллашнинг зарурати бўлган ҳолда, у дигоксин бекор қилинганидан камида 24 соат ўтгач буюрилади. Дастурли гемодиализда бўлган беморларда дигоксинни қўллаш мумкин эмас (7 кун ичида диализат билан препаратнинг юборилган дозасини 2% чиқарилади). Даволаш вақтида оғир овқатни ва пентинларни сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилишни чеклаш керак.

Дигоксиннинг тератоген таъсири бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Дигоксини йўлдош орқали ўтишини ва ҳомиладорлик вақтида унинг клиренсини чўзилишини ҳисобга олиш керак. Ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлганида қўллаш мумкин. Дигоксин кўкрак сутига болага салбий таъсир кўрсатмайдиган миқдорда ўтади (дигоксиннинг кўкрак сутидаги концентрацияси она қони плазмасидаги концентрациясини 0,6-0,9% ни ташкил қилади). Эмизаётган аёлларда дигоксин қўлланганида болада юрак қисқаришларининг тез-тезлигини назорат қилиш керак.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

юрак-қон томир тизими томонидан: аритмия, шу жумладан брадикардия, атриовентрикуляр блокада, қоринчалар тахикардияси ёки экстрасистолия, қоринчалар фибрилляцияси; овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: анорекция, кўнгил айниши, қусиш, диарея; марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, толиқиш, бош айланиши, кам ҳолларда – рангларни сезишни бузилиши, кўриш ўткирлигининг пасайиши, скотома, макро- ва микропсия, жуда кам ҳолларда – онгни чалкашиши, цингаопал ҳолатлар.

1 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қутида.

3 йил.