Дибикор rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: таурин 250 мг; ёрдамчи моддалар: 23 мг микрокристалл целлюлоза, 18 мг картошка крахмали, 6 мг желатин, 0,3 мг коллоид кремний диоксиди (аэросил), 2,7 мг калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

таурин

Препаратнинг савдо номи:

Дибикор

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, яссицилиндрик, риска ва фаскали таблеткалар.

метаболик воситалар.

S01ЕV.

500 мг препарат бир марта қабул қилинганидан сўнг таъсир қилувчи модда таурин қонда 15-20 минутдан кейин аниқланади, 1,5-2,0 соатдан кейин максимумига етади. Препарат бир суткадан сўнг тўлиқ чиқарилади.

турли этиологияли юрак-томир етишмовчилиги;юрак гликозидлари чақирган интоксикация;1 тип қандли диабет;2 тип қандли диабет, шу жумладан ўртача гиперхолестеринемия;замбуруғларга қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларда гепатопротектор сифатида қўлланади.

Юрак етишмовчилигида препарат ичга 250-500 мг (1-2 таблетка) дан кунига 2 марта, овқатдан 20 минут олдин қабул қилинади, даволаш курси – 30 кун. Доза суткада 2-3 (8-12 таблетка) гача оширилиши ёки бир қабулга 125 мг гача (1/2 таблетка) гача камайтирилиши мумкин. Юрак гликозидлари интоксикациясида – суткада камида 750 мг (3 таблетка). 1 тип қандли диабетда – 500 мг (2 таблетка) дан кунига 2 марта инсулинотерапия билан бирга 3-6 ой давомида. 2 тип қандли диабетда – монотерапия сифатида ёки таблетка шаклидаги бошқа қандни пасайтирувчи воситалар билан бирга 500 мг (2 таблетка) дан кунига 2 марта. 2 тип қандли диабетда, шу жумладан ўртача гиперхолестеринемия билан – 500 мг               (2 таблетка) дан кунига 2 марта, курснинг давомийлиги – шифокор тавсияси бўйича. Гепатопротектор сифатида – замбуруғларга қарши препаратни қабул қилиш курси давомида 500 мг (2 таблетка) дан суткада 2 марта.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик. 18 ёшгача бўлганлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Дибикор бошқа дори воситалари билан қўлланиши мумкин; юрак гликозидларининг инотроп самарасини кучайтиради.

Дибикорни қабул қилиш фонида, пациентларнинг юрак гликозидларига сезувчанлигига қараб, юрак гликозидларининг дозасини баъзида 2 марта камайтириш керак. Бу қоида “секин” калций каналларининг блокаторларига ҳам тааллуқлидир. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Маълумотлар йўқ.

Рецепциз

Таблеткалар 250 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 6 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.