Дибазол rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: дибазол – 0,02 г, қанд – 0,2 г. ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, талк, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бендазол

Препаратнинг савдо номи:

Дибазол

Фармакалогик гуруҳи:

Антигипертензив воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

юзаси силлиқ, оқ рангли рискали ва фаскали таблеткалар.

Антигипертензив воситалар.

S04AX

Гипертония касаллигининг ўткирлашиши, шунингдек, асаб касалликпарини, асосан, полиомиелитнинг қолдиқ асоратлари, юз нервининг периферик фалажи, полиневрит кабиларни даволаш.

Овқатланишдан 2 соат илгари ёки овқатдан 2 соат кейин ичилади. Гипертония касаллиги ўткирлашганда ёки артериал қон босими анча кўтарилганда кунига 2-3 марта 20-50 мг дан 3-4 ҳафта давомида, ёки бундан қиcқапоқ курсларда қабул қилинади. Катталар учун энг юқори дозалар бир марталик доза 0,05 г, суткалик доза 0,15 г. Баъзида бошқа антигипертензив препаратлар билан биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Асаб касалликларини даволашда катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 5 мартадан 10 мартагача (даволаш курси), кунига 1 марта ёки икки кунда бир марта 5 мг дан (таблеткани 1/4 қисми) буюрилади. 3-4 ҳафтадан кейин даволаш курси такрорланади. Кейинчалик даволаш курслари орасида 1-2 ой танаффус билан ўтказилади.

Аллергик реакцияларни эҳтимоли бор.

Артериал гипертонияни узоқвақтдавомида даволаш учун, айниқса кекса ёшдаги беморларга буюриш тавсия қилинмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

0,02 г таблеткалар.

5 йил.