Диазолин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 100 мг ёки 50 мг мебгидролин; Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (200), картошка крахмали, қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон, сахароза, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мебгидролин (мебҳйдролин)

Препаратнинг савдо номи:

Диазолин

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун гистаминга қарши воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ шаклли, ясси юзали риски ва фаскали, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.

тизимли қўллаш учун гистаминга қарши воситалар.

R06A X15

Мавсумий ва аллергик ринитни, поллинозни, эшакемини, овқат ва дори аллергиясини, ҳашоратлар чаққанидан кейинги тери реакцияларини, терининг қичишиши билан кечувчи (экзема, нейродермит) дерматозларни олдини олиш ва даволаш.

Ичга катталар ва 3 ёшдан бошлаб болаларда қўлланади. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга 100-200 мг дан суткада 1-2 марта буюрилади. Юқори бир марталик доза 300 мг, юқори суткалик – 600 мг. 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – суткада 25 мг дан 1-3 марта, 7 ёшдан 12 ёшгача – суткада 50 мг дан 1-3 марта. Даволашнинг давомийлигини шифокор препаратнинг клиник самараси ва ўзлаштиришига қараб белгилайди.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Диазолин® меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини таъсирлаши мумкин, бу баъзида диспептик ҳолатлар (жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, эпигастрий соҳасида оғриқлар) билан намоён бўлади. Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, парестезиялар, юқори толиқиш, уйқучанлик, кўришни ноаниқлиги, реакциялар тезлигини пасайиши. Бошқалар: оғизни қуриши, сийишни бузилиши, аллергик реакциялар. Жуда кам гранулоцитопения ва агранулоцитоз пайдо бўлиши мумкин. Болаларда баъзида парадоксол реакциялар: юқори қўзғалиш, тремор, уйқуни бузилиши кузатилади.

Препарат компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиши босқичи, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиши касалликлари, пилоростеноз.

Диазолин® уйқуни чақирувчи, седатив ва бошқа марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратларнинг, шунингдек алкоголнинг таъсирини потенциялайди.

Диазолин® оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни ёпиқ бурчакли глаукомада, тутқаноқда, юрак ритмининг бузилишларида, простата безининг гипертрофияда буюриш тавсия қилинмайди. Диазолин® билан даволаш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни агарда шифокорнинг фикри бўйича она учун кутилаётган фойда ҳомила/бола учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин. Болалар. Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препарат қўлланганида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилганида мувофиқ бўлимда таърифланган ножўя кўринишларнинг пайдо бўлишини хавфи ошади. Бундай ҳолларда препарат билан даволаш тўхтатилади, симптоматик даволаш, зарурати бўлганида – умумий детоксикация тадбирлари (меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез) ўтказилади.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда. 1 ёки 2 блистердан қутига жойланган.

2 йил.