Диакарбрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ацетазоламид 250 мг ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, повидон, кроскармеллозанинг натрийли тузи, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетазоламид

Препаратнинг савдо номи:

Диакарб

Фармакалогик гуруҳи:

глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар; карбоангидраза ингибиторлари.

Дори шакли:

таблеткалар 250 мг

оқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қавариқ таблеткалар

глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар; карбоангидраза ингибиторлари.

S01EC01

юрак етишмовчилигидаги ёки дори воситаларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган шишларсурункали очиқ бурчакли глаукома, иккиламчи глаукома, ёпиқ бурчакли глаукома (кўз ички босимини пасайтириш учун операциядан олдинги қисқа муддатли даволашда ва ёпиқ бурчакли глаукоманинг ўткир хуружини қўзғатувчи офталмологик муолажалардан олдин)тутқаноқ (тутқаноққа қарши бошқа воситалар билан мажмуада) – болаларда кичик тутқаноқ хуружларида (петит мал) ва катталарда катта хуружларида (грант мал), аралаш шаклларидабаландликка кўтарилиш билан боғлиқ касаллик (препарат иқлимга мослашиш вақтини қисқартиради, лекин касалликнинг кўринишларига унинг таъсири жуда оз)бош мия ички босимини ошиши (хавфсиз бош суяги ички босими гипертензияси, қоринчалар шунтланганидан кейинги бош мия ички босими гипертензияси)

Препарат ичга қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда, навбатдаги қабулда доза оширилмайди.

Кўпроқ даволашнинг бошида қуйидаги ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин: Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: сув-электролит мувозанатини бузилиши ва метаболик ацидоз. Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактик реакциялар, эшакеми. Нерв тизими томонидан бузилишлар: парестезиялар, спорадик уйқучанлик ва дезориентация, периферик фалажлик, фотосесибилизация. Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: ўткинчи узоқни яхши кўра олмаслик. Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари: эшитишни бузилиши ёки қулоқни шанғиллаши. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: иштаҳани йўқолиши, таъм сезишни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: полиурия, нефролитиаз, гематурия, глюкозурия, буйрак санчиғи. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: жигар етишмовчилиги, жигар санчиғи. Ацетазоламид сулфонамиднинг ҳосиласи сифатида, сулфонамидларга хос ножўя таъсирларни чақириши мумкин: Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар: агранулоцитоз, тромбоцитопения, лейкопения ва апластик анемия, суяк кўмигини етишмовчилиги, панцитопения. Иммун тизими томонидан бузилишлар: терида тошма, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: иситма.

қон зардобида натрий ва калий даражасини камайишижигар ва буйрак фаолиятини бузилишибуйрак усти бези етишмовчилигигиперхлоремик ацидозсурункали декомпенсацияланган ёпиқ бурчакли глаукома (узоқ муддатли даволашда)препаратнинг компонентларига ёки сулфонамидларга юқори сезувчанликАддисон касаллигиҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Диакарб фолат кислотаси антагонистлари, гипогликемик препаратлар ва перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Ацетазоламид ва ацетилсалицил кислотасини бир вақтда қўллаш оғир ацидозни чақириши ва марказий нерв тизими томнидан токсик симптомларни кучайтириши мумкин. Юрак гликозидлари ёки қоннинг артериал босимини оширувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш даврида ацетазоламиднинг дозасига тузатиш киритиш керак. Ацетазоламид фенитоиннинг метаболизмини ўзгартириб, унинг қон зардобидаги даражасини оширади. Ацетазоламидни тиришишга қарши воситалар билан бир вақтда қабул қилаётган бир неча беморларда остеомаляциянинг оғир шакллари кузатилган. Ацетазоламид ва амфетамин, атропин ёки хинидинни бир вақтда қўллаш уларнинг нохуш таъсирларини кучайтириши мумкин. Ацетазоламид эфедрин, карбамазепин, қутбсизлантирувчи миорелаксантларнинг таъсирини кучайтириши, литийнинг чиқарилишини ошириши мумкин.

Препарат ацидоз чақириши мумкин, шунинг учун ўпка эмболияси ва ўпка эмфиземаси бўлган беморларда эҳтиёкорлик билан қўллаш керак. Препарат сийдикнинг ишқорланишини чақиради. Қандли диабети бўлган пациентларда, гипергликемиянинг юқори хавфи туфайли, ацетазоламидни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволашнинг бошида ва даволаш вақтида мунтазам вақт оралиқларида қон манзараси ва тромбоцитларнинг назорати, шунингдек қон зардобида электролитларнинг мунтазам назорати тавсия қилинади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препаратни қабул қилиш вақтида пациентлар автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб этувчи механизмлар билан ишлашлари мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ножўя таъсирларнинг симптомларини кучайиши. Даволаш: симптоматик. Ацидоз бўлганида бикарбонатлар қўлланади. Гемодиализ организмдан ацетазоламидни чиқаради.

Рецепт бўйича

Фолга блистер картон қутида. 30 таблетка (3 блистер 10 таблеткадан).

5 йил.