Диаглизидрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка сақлайди: Фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 80 мг гликлазид; Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, повидон, калций стеарати, талк.

Препаратнинг савдо номи:

Диаглизид

Фармакалогик гуруҳи:

Гипогликемик восита, инсулинлардан ташқари.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки оч-сариқ тусли оқ рангли, ясси юзали, риска ва фаскали таблеткалар.

Гипогликемик восита, инсулинлардан ташқари.

A10VV09.

Гликлазид меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Овқат қабул қилиш ва унинг характери сўрилиш тезлиги ва уни сўрилиш даражасига таъсир қилмайди. Инсулинга боғлиқ бўлмаган қандли диабети бўлган беморлар томонидан 80 мг гликлазид перорал қўлланганидан кейин, улар бу препаратни шу дозада бир ҳафта давомида қабул қилганларида, қон плазмасидаги 6-8 мкг/мл – максимал концентрациясига 2-3 соат ўтгач эришилади. Соғлом одамдаги – 2-4 мкг/мл препаратнинг миқдорини максимал даражасига 80 мг дозада уни бир марта қабул қилишдан кейин 4 соат ўтгач эришилади. Гликлазиднинг 87-95% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Препарат жигарда деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Гликлазиднинг организмдан ярим чиқарилиш даври 10 соатдан 12 соатгачани ташкил қилади. Препарат қабул қилинганидан кейин 3-6 соат ўтгач ичакда унинг метаболитлари аниқланади. Қон плазмаси клиренси тахминан 13 мл/мин ни ташкил қилади, препаратнинг 60-70% сийдик билан, 10-20% – аҳлат билан чиқарилади.

Катталардаги, қондаги глюкозанинг концентрациясини фақат парҳез, жисмоний машқлар ёки тана вазнини камайтириш билан назорат қилиб бўлмайдиган ИИ тур қандли диабет (инсулинга боғлиқ бўлмаган).

Катталарга перорал буюрилади. Барча қандни пасайтирувчи воситалар каби, Диаглизид пациентнинг даволашга бўлган шахсий жавобига қараб, дозани шахсий танлашни талаб қилади. Одатда пархез билан глюкозанинг даражаси яхши назорат қилинадиган пациентлар учун, глюкозанинг назорати вақтинча бузилган холда, Диаглизидни қисқа муддатга буюриш мумкин. Бошланғич доза. 65 ёшгача бўлган беморларга – суткада 1 таблетка (80 мг гликлазид). 65 ёшдан ошган беморларга 40 мг препаратни суткада 1 марта буюриш керак (бундай дозалаш имконитга эга  бўлган гликлазид препаратлари қўлланиши керак). Дозани оширишни қондаги қанд даражасини синчиклаб назорат қилинган ҳолда, камида 14 кундалик кам интервал билан ўтказиш керак. Ўртача суткалик доза – Диаглизиднинг 1-3 таблетка (80 мг ли таблеткалар) икки марта қабул қилиш учун. Стандарт доза – суткада препаратнинг 2 таблеткаси икки марта қабул қилиш учун. Максимал суткалик доза – препаратнинг 4 таблеткаси икки марта қабул қилиш учун. Юқори хавфга эга бўлган бошқа пациентлар. Овқатланиши етарли бўлмаган ёки мунтазам бўлмаган ёки умумий ҳолатни сезиларли бузилиши бўлган пациентларда, шунингдек буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган беморларда, гипогликемик реакцияларни ривожланиш эҳтимолидан сақланиш учун, даволашни минимал дозадан бошлаш ва дозани ошириш бўйича тавсияларга қатъий риоя қилиш керак. Бошқа қандни пасайтирувчи препаратларни олаётган пациентлар: сулфонилмочевинанинг қандни пасайтирувчи бошқа препаратлари билан бўлгани каби, препарат ҳеч қандай ўтиш ўткинчи даврисиз қандни пасайтирувчи бошқа препаратнинг ўрнига буюрилиши мумкин. Давомлироқ ярим чиқарилиш даврига эга бўлган сулфонилмочевинанинг бошқа препаратидан (масалан, хлорпропамид) бу препаратга ўтишда, икки препаратларни аддитив самарасидан ва гипогликемия ривожланишидан сақланиш учун, пациент синчков кузатув остида бўлиши керак (бир неча ҳафтадан кўпроқ).

Гликлазид ва сулфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларини қўллаш тажрибасига асосланиб, қуйида келтирилган нохуш самаралари кузатилиши мумкин. Гипогликемия. Сулфонилмочевинининг бошқа препаратларини қўллашдаги каби, гликлазидни қабул қилиш номунтазам овқатланишда ва айниқса – агар овқат қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, гипогликемияни юз беришини чақириши мумкин. Гипогликемияни пайдо бўлиши характерли симптомлар билан бирга кечиши мумкин, хусусан: бош оғриғи, очликни кучли ҳис қилиш, кўнгил айниши, қусиш, чарчоқлик, уйқуни бузилиши, қўзғалиш, тажоввузкорлик, диққатни жамлаш ва реакцияни бузилиши, депрессия, онгни чалкашиши, кўриш ва нутқни бузилиши, афазия, тремор, парезлар, сезувчанликни бузилиши, бош айланиши, кучсизлик ҳисси, ўзини назорат қилишни йўқотиш, делирий, тиришишлар, юза нафас, брадикардия, уйқучанлик ва хушдан кетиш, бу комага ва ўлимга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, кучли терлаш, ёпишқоқ тери, хавотирлик хисси, тахикардия, артериал гипертензия, юрак уришини хис қилиш, стенокардия хуружи, аритмия каби адренергик контррегуляциянинг белгилари кузатилиши мумкин. Гипогликемиянинг умумий симптомлари углеводлар (қанд) қабул қилинганидан кейин йўқолади. Лекин қанд ўринбосари самарасиздир. Сулфонилмочевинанинг бошқа препаратларини қўллаш тажрибаси, хатто агарда кўрилган чоралар бошида самарали бўлган бўлса ҳам, гипогликемия ҳолатини яна пайдо бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Агарда гипогликемия эпизоди оғир ёки давомли бўлса, ҳатто агар унинг ҳолати қанд қабул қилиш туфайли вақтинча назорат қилинса ҳам, пациент шошилинч тиббий ёрдамни ёки гильзаизацияни талаб қилади. Бошқа нохуш самаралари. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея ёки қабзият. Препаратни эрталабки нонушта вақтида қабул қилиш бўйича тавсияларга риоя қилиш бу кўринишларни пайдо бўлишидан сақланиш ёки минималлаштиришга ёрдам беради. Қуйидаги нохуш самаралари камроқ кузатилади: Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми, эритема, макулопапулез тошмалар, буллез тошмалар, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ангионевротик шиш; Қон тизими ва лимфатик тизими томонидан (кам пайдо бўлади): анемия, тромбоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения. Одатда бу кўринишлар даволаш бекор қилинганидан кейин йўқолади; Гепатобилиар тизим томонидан: жигар ферментлари (АЛТ, АСТ, ишқорий фосфотаза) даражасини ошиши, гепатит (якка ҳоллари). Сариқлик юз берган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Кўрсатилган нохуш самаралар одатда препаратни бекор қилингандан сўнг йўқолади. Кўриш аъзолари томонидан: кўришни вақтинчалик бузилишлари айниқса даволашни бошида, қонда глюкозанинг даражасини ўзгариши туфайли пайдо бўлиши мумкин. Метаболизмни бузилишлари: гипонатриемия. Сулфонилмочевинананг ҳар қандай препаратини қўллашганда кузатиладиган бузилишлар: эритроцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, панцитопения ва аллергик васкулитларни холлари. Сулфонилмочевина препаратлари қўлланганида шунингдек жигар ферментлари даражасини ошиш ҳоллари ва хатто жигар фаолиятини бузилиши (масалан холестаз ва сариқлик билан) ва гепатитлар таърифланган, улар бу препаратлар бекор қилинганидан кейин камайган ёки якка ҳолларда ҳаётга хавф солувчи жигар етишмовчилигига олиб келган.

гликлазидга, сулфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларига ва препаратнинг нофаол компонентларига юқори сезувчанлик;И тур қандли диабет (инсулинга қарам);оғир кетоацидоз, прекоматоз ҳолат ва диабетик кома;оғир буйрак етишмовчилиги;оғир жигар етишмовчилиги;миконазол билан даволаш;ҳомиладорлик;болалар.

Бир вақтда буюриш гипогликемия пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин бўлган препаратлар: Бир вақтда қўллаш мумкин эмас Миконазол (тизимли қўллаш учун, оғиз бўшлиғи учун гел) гипогликемия симптомларини ривожланиши ва хатто комани ривожланиши билан гипогликемик самарани кучайтиради. Бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди Фенилбутазон (тизимли қўллаш учун) сулфонилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик самарасини кучайтиради (плазма протеинлари билан уларнинг боғланиш ўрнини олади ва/ёки уларни чиқарилишини камайтиради). Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қўллаш ёки пациентни огоҳлантириш ва қондаги глюкозани мустақил назорат қилишни муҳимлигини таъкидлаш керак. Зарурати бўлганида фенилбутазон билан даволаш вақтида ва ундан кейин қандни пасайтирувчи препаратнинг дозасини тўғрилаш мумкин. Алкогол гипогликемик реакцияларни пайдо бўлиш хавфини оширади (компенсатор реакцияларни ингибирланиши туфайли), бу гипогликемик комага олиб келиши мумкин. Алкогол ва алкогол сақловчи препаратларни истеъмол қилишдан сақланиш керак. Эҳтиёткорликни талаб қилувчи мажмуалар Қуйида кўрсатилган препаратлардан бири билан бир вақтда қўлланганида, гипогликемик самарани кучайиши туфайли, айрим ҳолларда гипогликемия пайдо бўлиши мумкин: бошқа қандни пасайтирувчи препаратлар (инсулин, акарбоза, бигуанидлар, метформин, тиазолидиндионлар, дипептидилпептидаза-4 ингибиторлари, глюкагонсимон пептид-1 рецепторларининг агонистлари (ГПП-1), β-блокаторлар, флуконазол, ААФ ингибиторлари (каптоприл, эналаприл), Н2-рецепторларининг антагонистлари, МАО ингибиторлари, сулфаниламидлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, кларитромицин. Бир вақтда буюриш гипергликемия пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин бўлган препаратлар: Бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди Даназол диабетоген таъсирга эга. Агарда бу препаратни қўллашдан сақланишнинг иложи бўлмаса, пациентни огоҳлантириш ва қонда ва сийдикда глюкозани мустақил назорат қилишни муҳимлигини таъкидлаш керак. Зарурати бўлганида, даназол билан даволаш вақтида ва ундан кейин қандни пасайтирувчи препаратнинг дозаси тўғриланиши мумкин. Эҳтиёткорликни талаб қилувчи мажмуалар Хлорпромазин (нейролептик) юқори дозаларда (суткада 100 мг дан кўпроқ) қўлланганида қондаги глюкозанинг (инсулиннинг ажралиб чиқишини камайиши туфайли) даражасини оширади. Пациентни огоҳлантириш ва қонда глюкозани мустақил назорат қилишни муҳимлигини таъкидлаш керак. Зарурати бўлганида нейролептик билан даволаш вақтида ва ундан  кейин қандни пасайтирувчи препаратнинг дозаси тўғриланиши мумкин. Глюкокортикоидлар (тизимли ва маҳаллий қўллаш учун: бўғим ичига, тери устига юбориладиган ва ректал препаратлар) ва тетракозактид – кетоацидозни ривожланиш эҳтимоли билан қонда глюкозанинг даражасини оширади (углеводларга толерантликни камайтиради). Пациентни огоҳлантириш ва қонда глюкозани мустақил назорат қилишни, айниқса даволашни бошида муҳимлигини таъкидлаш керак. Зарурати бўлганида глюкокортикоидлар билан даволаш вақтида ва ундан кейин қандни пасайтирувчи препаратнинг дозаси тўғриланиши мумкин. Ритодрин, салбутамол, тербуталин (вена ичига) – β2-агонистик самараси туфайли қонда глюкоза даражасини ошириши мумкин. Диққатни талаб қилувчи мажмуалар Антикоагулянтлар (масалан, варфарин): антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида сулфонилмочевина хосилалари, охиргиларнинг антикоагулянт таъсирини потенциялаши мумкин. Зарурати бўлганида антикоагулянтнинг дозасини тўғрилаш мумкин.

Гипогликемия. Бу препаратни фақат агарда пациент мунтазам овқатланишга (шу жумладан эрталабки нонуштага) риоя қилиши мумкин бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин. Углеводларни мунтазам қабул қилиш жуда муҳим. Овқат қабул қилиш кечиккан ҳолда, овқатни етишмовчилигида ёки углеводларнинг миқдори пастлигида гипогликемия пайдо бўлишини хавфи ошади. Паст калорияли ёки номунтазам овқатланишда, давомли ёки кучли жисмоний юкламада, алкогол истеъмол қилишда ёки бошқа гипогликемик препаратларни бир вақтда қўллашда, гипогликемия пайдо бўлишини эҳтимоли кўпроқ. Сулфонилмочевина препаратларини қабул қилишда гипогликемия пайдо бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда гипогликемия оғир ва давомли бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда гильзаизация қилиш ва глюкозани бир неча кунга буюриш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Гипогликемия эпизодларини пайдо бўлиш хавфини пасайтириш учун пациентларнинг шахсий хусусиятларини эътиборга олиш, уларга аниқ кўрсатмалар бериш ва дозани синчиклаб танлаш керак. Гипогликемия пайдо бўлиши хавфини оширувчи хавф омиллари: – пациент шифокорнинг тавсияларини рад қилади ёки уни бажараолмайди (бу айниқса кекса пациентларга тааллуқли); – қониқарсиз, номунтазам овқатланиш, очлик ва парҳезни алмаштириш даврлари; – жисмоний юклама ва углеводларни истеъмол қилиш орасидаги дисбаланс; – буйрак етишмовчилиги; – оғир жигар етишмовчилиги; – препаратнинг дозасини ошириб юборилиши; – эндокрин тизимнинг айрим бузилишлари: қалқонсимон бези фаолиятини бузилишлари, гипопитуитризм ва адренал етишмовчилик; – айрим тиббий воситаларни бир вақтда қўллаш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Буйрак ва жигар етишмовчилиги: жигар ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гликлазиднинг фармакокинетикаси ва/ёки фармакодинамикаси ўзгариши мумкин. Бундай пациентларда гипогликемик эпизодлар давомли бўлиши мумкин, шунинг учун мувофиқ даволашни талаб қилади. Пациент учун маълумот. Пациент ва унинг оила аъзолари хавф омиллари ва гипогликемияни пайдо бўлишига ёрдам берувчи ҳолатлар, гипогликемия симптомлари ва уларни йўқотиш усуллари ҳақида маълумот олган бўлишлари керак. Пациентни парҳез, жисмоний машқларни мунтазам бажариш бўйича шифокорнинг тавсияларига амал қилиш ва қондаги глюкозани мунтазам мониторингини муҳимлиги ҳақида хабардор қилиш керак. Гипогликемик препаратларни олаётган пациентларда гликемия назоратини ёмонлашиши инфекция, иситма, травма ёки хирургик аралашув билан чақирилган бўлиши мумкин. Айрим холларда инсулинни буюришни зарурати бўлиши мумкин. Ҳар қандай қандни пасайтирувчи препаратни, шу жумладан гликлазиднинг самарадорлиги, вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Бу касалликнинг оғирлигини кучайиши ёки даволашга жавобни пасайиши туфайли бўлиши мумкин. Бу феномен иккиламчи етишмовчилик сифатида маълум, у бирламчи етишмовчиликдан фарқ қилади, унда препаратлар даволашни бошлашданоқ самарали бўлмайдилар. Иккиламчи етишмовчилик ривожланиши ҳақида хулоса қилишдан олдин, буюрилган дозани мувофиқлигини ва пациентни парҳезга риоя қилишини текшириш керак. Лаборатория кўрсатгичлари: қондаги глюкозанинг даражасини баҳолаш учун гликозилланган гемоглобиннинг даражасини (ёки оч қоринга қондаги глюкозанинг даражасини) аниқлаш тавсия қилинади. Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларда сулфонилмочевина препаратларини қўллаш гемолитик анемияни пайдо бўлишини чақириши мумкин. Бундай пациентларга гликлазидни эҳтиёткорлик билан буюриш ва муқобил даволашни буюриш масаласини кўриб чиқиш керак. Препаратнинг таркибига лактоза киради, шунинг учун галактозани туғма ўзлаштираолмаслик, глюкоза ва галактозани кам сўрилиш синдроми, Лаппа лактаза етишмовчилиги бўлган пациентларга бу препаратни буюриш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Перорал қандни пасайтирувчи препаратларни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Гликлазид ёки унинг метаболитларини кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Неонатал гипогликемия хавфи пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, бу препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Болалар. Диаглизидни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган, шунинг учун препаратни бу гуруҳ пациентларида қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Пациентлар гипогликемия симптомларини билишлари, уларни ажрата олишлари ва улар пайдо бўлган ҳолда ательени бошқариш ёки бошқа механизмларда ишлашдан воз кечишлари керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Сулфонилмочевина препаратларининг дозасини ошириб юборилиши гипогликемия чақириши мумкин. Ўртача гипогликемия симптомларини (хушни йўқотишсиз ва неврологик симптомларсиз) углеводларни (қанд) қабул қилиш, қандни пасайтирувчи препаратнинг дозасини ва/ёки парҳезни тўғирлаш билан реакция қилиш мумкин. Пациент учун хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилмагунича шифокор пациентни синчиклаб кузатишни давом эттириши керак. Кома, конвулсия ва бошқа неврологик бузилишларни ривожланиши билан оғир гипогликемия, дарҳол гильзаизация билан шошилинч даволашни талаб қилади. Гипогликемик кома ташхиси қўйилганида ёки комани ривожланишига гумон бўлганида пациентга тез вена ичига 50 мл концентрирланган (20-30%) глюкоза эритмасини юбориш ва кейинчалик қондаги глюкозани 1 г/л дан кўпроқ даражасини тутиб турувчи тез-тезликда кетидан камроқ концентрацияли (10%) глюкоза эритмасини доимо юбориш керак. Пациентни доимий кузатувини таъминлаш керак. Пациентнинг ҳолатига қараб, шифокор кейинги тактика юзасидан қарор қабул қилади. Гликлазид қон плазмаси оқсиллдари билан юқори боғланиш даражасига эга, шунинг учун диализни қўллаш самарали эмас.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистердан қутида.

3 йил.