Диаформинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка 500 мг қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500 мг метформин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, микрокристалл целлюлоза, повидон, полиетиленгликол (макрогол 4000), магний стеарати; 1 таблетка 850 мг қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 850 мг метформин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, повидон, полиетиленгликол (макрогол 4000), калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метформин

Препаратнинг савдо номи:

Диаформин

Фармакалогик гуруҳи:

перорал гипогликемик воситалар, инсулиндан ташқари.

Дори шакли:

таблеткалар

перорал гипогликемик воситалар, инсулиндан ташқари.

A10V A02.

Қандли диабетни 2 типида (инсулинга қарам бўлмаган), айниқса, тана вазни ҳаддан ташқари юқори бўлган беморларда, парҳез билан даволаш самарасиз бўлганида қўлланади; катталарни даволаш учун бошқа перорал гипогликемик дори воситалари билан бирга, ёки инсулин билан бирга мажмуавий даволаш ёки монотерапия сифатида қўлланади;10 ёшдан ошган болаларни даволаш учун инсулин билан мажмуавий даволаш таркибида ёки монотерапия сифатида қўлланади. Парҳез билан даволаниш самарасиз бўлганида метформинни биринчи қатор препарати сифатида қабул қилган, қандли диабетни 2 типи билан хасталанган ва тана вазни ортиқча бўлган катта ёшдаги пациентларда диабетнинг асоратларини камайтириш учун қўлланади.

Катталар. Монотерапия ёки бошқа перорал гиполикемик дори воситалари билан мажмуавий даволаш. Одатда бошланғич дозаси 500 мг ёки 850 мг ни ташкил этади, суткада 2-3 марта овқат вақтида ёки овқатдан сўнг қабул қилинади. Ўтказилган даволашдан 10-15 кун ўтгач, қон зардобидаги глюкозанинг даражасини ўлчаш натижаларига қараб, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Дозасини аста секин ошириш овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан кузатиладиган ножўя самараларни пасайишига олиб келади. Максимал тавсия этилган дозаси суткада 3000 мг ни ташкил этади, 3 марта қабул қилишга бўлинади. Юқори дозалари билан даволашда Диаформиннинг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалари 1000 мг қўлланади. Диаформин препарати билан даволашга ўтилганида бошқа диабетга қарши дори воситаларни қабул қилишни тўхтатиш керак. Инсулин билан мажмуада даволаш Қонда глюкозанинг даражасини яхши назорат қилишга эришилганидан сўнг метформин ва инсулинни мажмуавий даволаш кўринишида қўллаш мумкин. Одатда Диаформин препаратининг бошланғич дозаси 500 мг ёки 850 мг ни ташкил этади суткада 2-3 марта қабул қилинади, айни вақтда инсулиннинг дозаси қонда глюкозанинг даражасини ўлчаш натижаларига қараб танланади. Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолияти ёмонлашиши мумкин, шунинг учун метформиннинг дозасини буйраклар фаолиятини баҳолашга асослаб танлаш керак, уни мунтазам равишда ўтказиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Болалар Монотерапия ёки инсулин билан мажмуавий даволаш Диаформин препарати 10 ёшдан ошган болаларга қўлланади. Одатда Диаформин препаратининг бошланғич дозаси 500 мг ёки 850 мг ни ташкил этади, суткада 1 марта овқат вақтида ёки овқатдан сўнг қабул қилинади. Ўтказилган даволашдан сўнг 10-15 кун ўтгач қон зардобидаги глюкозанинг даражасини ўлчаш натижаларига қараб препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Дозасини аста-секин ошириш овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя самараларни пасайишига олиб келади. Максимал тавсия этилган дозаси суткада 2000 мг ни ташкил этади, 2-3 марта қабул қилишга бўлинади.

Метформинга ёки препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик;диабетик кетоацидоз, диабетик прекома;буйрак етишмовчилиги ёки буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси <60 мл/мин);организмни сувсизлиниши, оғир даражадаги инфекцион касалликлар, шок каби буйрак фаолиятини бузилиш ҳавфи билан кечувчи ўткир ҳолатлар;гипокцияни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ўткир ва сурункали касалликлар: юрак ёки нафас етишмовчилиги, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, шок;жигар етишмовчилиги, алкогол билан ўткир заҳарланиш, алкоголизмда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш тавсия этилмаган мажмуалар Ўткир алкоголли интоксикация айниқса оч қолган ҳолларда ёки калорияси паст парҳезга риоя қилинганида, шунингдек жигар етишмовчилигида лактоацидозни ривожланиш ҳавфини юқорилиги билан характерланади. Диаформин препарати билан даволашда алкогол ва таркибида алкогол сақловчи дори воситаларни қабул қилишдан сақланиш керак. Таркибида ёд сақловчи рентгеноконтраст воситалар қандли диабет билан хасталанган беморларда функционал буйрак етишмовчилиги фонида лактоацидоз ривожланишини чақириши мумкин. Диаформин препаратини қўллашни текширув ўтказишдан олдин тўхтатиш ва рентгеноконтраст воситалар ёрдамида текширув ўтказилганидан ва буйрак фаолияти баҳолангандан сўнг камида 48 соатдан кейин такроран бошлаш керак. Эҳтиёторлик билан қўллаш керак бўлган мажмуалар Гипергликемик таъсир кўрсатадиган дори воситалар (тизимли ва маҳаллий таъсирга эга бўлган глюкортикостероидлар, симпатомиметиклар, хлорпромазин). Айниқса даволашни бошланишида қондаги глюкозанинг даражасини доимий равишда назорат қилиш керак. шундай мажмуавий даволашни тўхтатиш вақтида ҳамда тўхтатилгандан сўнг гликемиянинг даражасини назорати остида Диаформиннинг дозасига тузатиш киритиш керак. ААФ ингибиторлари қонда глюкозанинг даражасини пасайтириши мумкин. Зарурат бўлганида мажмуавий даволаш вақтида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Диуретик воситалар, айниқса халқали диуретиклар, лактоацидозни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Лактоацидоз метформин гидрохлоридини организмда тўпланиши натижасида ривожланиши мумкин бўлган кам учрайдиган, аммо оғир даражадаги метаболик асорат ҳисобланади. Яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги билан кечувчи қандли диабет билан хасталанган пациентларда лактоацидозни ривожланиш ҳоллари қайд этилган. Лактоацидозни ривожланиш ҳавф омиллари: ёмон назорат қилинадиган қандли диабет, кетоз, узоқ муддат оч қолиш, алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, жигар етишмовчилиги ёки гипокция билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин. Лактоацидоз қоринда оғриқлар ва оғир астения билан бирга мушакларни тиришишлари кўринишида намоён бўлиши мумкин. Кейинчалик ацидозли ҳансираш, қоринда оғриқ, гипотермия ва кома ривожланиши мумкин. Диагностик кўрсаткичлари: қоннинг рН лаборатор пасайиши, лактатнинг зардобдаги концентрациясини 5 ммол/л дан ошиши, анион оралиғини ва лактат/пируват нисбатини ошиши. Лактоацидозга шубҳа қилинганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва пациентни зудлик билан касалхонага ётказиш керак. Буйрак етишмовчилиги. Метформин буйраклар орқали чиқарилганлиги туфайли, Диаформин препарати билан даволашдан олдин ва даволаш вақтида қон зардобидаги креатининнинг даражасини текшириш керак: буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларни йилига камида 1 марта;буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар ва кекса ёшдаги пациентларни йилига камида 2-4 марта текшириш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши мумкин бўлган ҳолатларда, масалан, гипотензив воситалар, диуретиклар билан даволаш бошланишида ҳамда ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан даволаш бошланишида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Таркибида ёд сақловчи рентгеноконтраст воситалар. Рентгеноконтраст воситаларни вена ичига юбориш буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин, бунинг оқибатида метформинни организмда тўпланишига ва лактоацидозни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун, буйрак фаолиятига қараб, текширувни ўтказишдан 48 соат олдин ёки ўтказиш вақтида метформинни қўллашни тўхтатиш ва текширув ўтказилганидан ва буйрак фаолияти баҳолангандан сўнг 48 соатдан кейин қайтадан бошлаш керак. Жарроҳлик аралашувлари. Диаформинни қўллашни, умумий, спинал ёки перидурал анестезия остида ўтказиладиган режали жарроҳлик аралашувидан 48 соат олдин тўхтатиш ва операция ўтказилганидан ва буйрак фаолияти баҳолангандан сўнг камида 48 соат олдин қайтадан бошлаш мумкин эмас. Болалар. Клиник тадқиқотларнинг натижаларига кўра болаларнинг ўсиши ва жинсий ривожланишига метформиннинг таъсири аниқланмаган. Бироқ, Диаформин узоқ муддат қўлланганида болаларнинг ўсиши ва жинсий ривожланишига метформиннинг таъсирига нисбатан маълумотлар йўқ, шунинг учун жинсий етилиш даврида, айниқса 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бошқа эҳтиёткорлик чоралари. Пациентлар парҳезга, сутка давомида углеводларни бир маромда қабул қилишга риоя қилишлари керак. Тана вазни ортиқча бўлган пациентлар паст калорияли парҳезга риоя қилишни давом эттиришлари керак. Лаборатор кўрсаткичларни мунтазам равишда назорат қилиш керак. Диаформин инсулин ёки бошқа перорал гипогликемик воситалар (масалан, сулфонилмочевина ҳосилалари ёки меглитинид) билан бир вақтда қўлланганида гипогликемик таъсири кучайиши мумкин.

Ҳомиладорлик вақтида назорат қилиб бўлмайдиган диабет (гестацион ёки доимий) туғма нуқсонлар ва перинатал ўлим ривожланиш ҳавфини оширади. Туғма аномалияларни ривожланиш ҳавфини ошишига кўрсатмалар бўлмаган ҳомиладор аёлларга метформинни қўллаш юзасидан чекланган маълумотлар мавжуд. Клиника олди тадқиқотларда, ҳомиладорлик, эмбрионал ривожланиш, туғруқ ва туғруқдан кейинги ривожланишга препаратнинг салбий таъсири аниқланмаган. Ҳомиладорлик режалаштирилганида, шунингдек ҳомиладорлик аниқланганида, метформин билан даволашни бекор қилиш, шифокорга хабар бериш ва қонда глюкозанинг даражасин тутиб туриш учун инсулин билан даволашни буюриш керак. Лактация. Метформин кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Янги туғилган чақалоқларда/эмизикли болаларда препаратнинг ножўя самаралари кузатилмаган. Бироқ, препаратни қўллашга нисбатан маълумотлар етарли эмаслиги туфайли, Диаформин препарати билан даволаниш вақтида эмизиш тавсия этилмайди. Эмизиш вақтида препаратни қўллашни тўхтатишга нисбатан қарорни, она учун препаратни қабул қилиш зарурияти ва бола учун потенциал ҳавфни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш керак. Фертиллик. Метформин одамга қўллаш учун тавсия этилган ва тана юзасини майдонига нисбатан ҳисобланадиган максимал суткалик дозадан деярли уч марта ортиқ – суткада 600 мг/кг дозаларда қўлланганида эркак ва урғочи ҳайвонларнинг фертиллигига таъсир қилмаган.

Оригинал ўрамда 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Препарат 85 г дозада қўлланганида гипогликемияни ривожланиши кузатилмаган. Бироқ бундай ҳолатда лактоацидозни ривожланиши кузатилган. Лактоацидоз ривожланганида Диаформин билан даволашни тўхтатиш ва беморни касалхонага ётқизиш керак. Организмдан лактат ва метформинни чиқарилиши учун энг самарали усул гемодиализ ҳисобланади.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистер қутида.

3 йил.