Дезлоррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5 мг дезлоратадин; ёрдамчи моддалар: калций гидрофосфатадигидрати, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, талк, қобиқ: опадри ИИ кўки (85Ф30571): поливинил спирти, полиетиленгликол 6000, титан диоксиди (Е 171), индигокармин ФДC зангори 2 (Э132), талк, темир ИИ оксиди (Е 172).

Тасир этувчи модда(ХПН):

дезлоратадин

Препаратнинг савдо номи:

Дезлор

Фармакалогик гуруҳи:

Аллергияга қарши восита (тизимли қўллаш учун бошқа антигистамин препаратлар).

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ шаклли, икки томони қавариқ юзали, зангори ранг қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Аллергияга қарши восита (тизимли қўллаш учун бошқа антигистамин препаратлар).

Сўрилиши Препарат ичга қабул қилинганидан кейин дезлоратадин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. 30 минутдан кейин қон плазмасида аниқланади, қон плазмада максимал концентрациясига (Смах) ўртача 3 соатдан кейин эришилади, Дезлоратадинниг биокираолишлиги 5 мг дан 20 мг гача дозалар оралиғида дозага пропорционал. Тақсимланиши Плазма оқсиллари билан боғланиши 83-87% ни ташкил қилади. Катталарда ва ўсмирларда суткада 1 марта 5 мг дан 20 мг гача дозада 14 кун давомида қўлланганида дезлоратадинни клиник аҳамиятли тўпланиши аниқланмаган. Дезлоратадинниг тўпланиш даражаси ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ва унинг қўллаш сони суткада 1 марта билан тўғри келади. Овқат ёки грейпфрут шарбати билан бир вақтда қабул қилинганда дезлоратадиннинг тақсимланишига таъсир қилмайди (суткада 1 марта 7,5 мг дозада қабул қилинганда). Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Метаболизми Препарат гидроксил гуруҳини кўшилиши йўли билан глюкоронид билан қўшилган 3-ОН-дезлоратадинни ҳосил бўлиши билан жадал метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Ярим чиқарилиш даври тахминан 27 соатни ташкил қилади. Дезлоратадин организмдан глюкуронид бирикма кўринишида чиқарилади ва дозанинг кўп бўлмаган миқдорда ўзгармаган ҳолда (сийдик билан 2% ва ичак орқали 7% кам) чиқарилади.

– поллиноз, аллергик ринит (аксириш, бурунни битиши; ринорея, бурун қичишиши, танглай қичишиши, кўзларни қичишиши, кўз ёшини оқиши, кўзларни қизариши); – эшакемида (терини қичишиши, тошма) қўлланади.

Овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ичга буюрилади, Катталар ва ўсмирларга (12 ёшдан ва ундан ошганганлар) – суткада 1 марта 5 мг дан (1 таблетка) буюрилади. Таблеткаларни бутунлигича, чайнамасдан, сув билан ичиш керак. Препаратни мунтазам суткани бир вақтида, овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда қабул қилиш керак. Даволаш курси шифокор томонидан шаҳсий равишда буюрилади.

юқори чарчоқлик;оғизни қуриши;бош оғриғи, бош айланиши, галлюцинациялар, уйқучанлик, уйқусизлик;психомотор гиперреактивлик, тиришишлар;тахикардия, юрак уришини хис этиш;абдоминал оғриқлар;диспепсия, жумладан кўнгил айниши, қусиш, диарея;жигар ферментларнинг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, гепатит;аллергик реакцияларда (тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, хансираш, анафилакция) қўллаш мумкин эмас.

ҳомиладорлик;эмизиш даври;12 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);фаол модда ва препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари (шу жумладан кетоконазол ва эритромицин) билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланган. Дезлоратадин марказий нерв тизимига этанолнинг сусайтирувчи таъсирини кучайтирмайди.

Ҳомиладорликда хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди. Дезлоратадин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун дезлоратадинни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: дезлоратадиннинг тавсия қилинган дозадан 9 баробар (45 мг) кўп бўлган доза қабул қилинганида бирон-бир симптомлар пайдо бўлмаган. Эҳтимол уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш; зарурат бўлганида – симптоматик даволаш буюриш. Дезлоратадин гемодиализ йўли билан чиқарилмайди, перитонеал диализнинг самарадорлиги аниқланмаган.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан поливинилхлоридли ва алюмин фолгали контур уяли ўрамга жойланган. 1 контур уяли ўрам, давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.